Вазирлар Маҳкамасининг 018 йил декабрдаги 983-сон қарорига
-БОБ. КОН ИШЛАРИНИ ГЕОЛОГИК
Download 66.16 Kb.
|
Ер каридан окилона фойдаланиш
3-БОБ. КОН ИШЛАРИНИ ГЕОЛОГИК
ВА МАРКШЕЙДЕРЛИК ЖИҲАТИДАН ТАЪМИНЛАШ ВА ЗАХИРАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ 33. Фойдали қазилмалар конларини қазишни, фойдали қазилмалар қазиш корхоналарини лойиҳалаш ва қуришни амалга оширувчи вазирликлар, идоралар, корхоналар ва бошқа ер қаъридан фойдаланувчилар геологик ва маркшейдерлик хизматларига эга бўлишлари керак. Фойдали қазилмаларни қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун қазувчи корхоналарда, агар ушбу корхонада геология-маркшейдерлик хизматлари мавжуд бўлмаса, геология-маркшейдерлик юқори идора томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширишга йўл қўйилади. Ушбу хизматларнинг тузилмаси, вазифалари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган идоравий геологик хизмат тўғрисидаги намунавий низом, шунингдек, Инспекция билан келишган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланган кўрсатиб ўтилган хизматлар тўғрисида тармоқ низомлари билан белгиланади. 34. Корхоналар зарур ҳолларда қазиладиган конларнинг минерал хом ашё негизини мустаҳкамлаш ва ўрганилган захираларнинг ишончлилигини ошириш мақсадида дастлабки қидирувни ва эксплуатация қидирувини амалга оширишлари лозим. Корхоналар: конларнинг мураккаб участкаларида қайта ишлашнинг кон-геология шароитларини ўрганиш мақсадида геология ишларини амалга оширишлари; фойдали қазилмалар конларидан янада тўлароқ ва комплекс фойдаланиш, кон ишларини самарали ва хавфсиз амалга ошириш, ер қаърини, бинолар, иншоотлар ва табиат объектларини кон қазиш ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида маркшейдерлик ишларини бажаришлари; белгиланган геология ва маркшейдерлик ҳужжатларини юритишлари; фойдали қазилмалар захираларининг ҳолати ва ҳаракати, нобуд бўлганлиги ва сифатсизланишини ҳисобга олиши, шунингдек, йўл-йўлакай қазиб олинадиган, вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмалар ва фойдали компонентлар бор бўлган ишлаб чиқариш чиқитларининг ҳисобга олинишини таъминлашлари зарур. Кон ишларини ўз вақтида ва сифатли геологик ва маркшейдерлик жиҳатидан таъминламасдан, шунингдек, фойдали қазилмаларнинг ҳолати ва захираларнинг ҳаракати, нобуд бўлиши ва сифати пасайишини ҳисобини юритмасдан конларни қазиш ва корхоналарни қуриш (реконструкция қилиш) тақиқланади. 35. Қазилаётган кон доирасидаги геология ишлари тасдиқланган лойиҳа, тармоқ норматив ҳужжатлари ва кўрсатмаларига мувофиқ, шунингдек, ДКЗ йўриқномалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг методик низомлари ҳамда кўрсатмалари ва ишларни хавфсиз олиб боришга оид қоидалар талабларига риоя қилинган ҳолда олиб борилади. Режалаштириш ва фойдаланиш мақсадида қидириш Инспекция билан келишилган кон ишларининг йиллик режалари бўйича амалга оширилади. 36. Конларни ёки уларнинг айрим участкаларини дастлабки қидиришда ва фойдаланиш мақсадида ўрганиш корхона ёки корхона томонидан берилган геологик топшириқ бўйича ихтисослаштирилган ташкилот томонидан амалга оширилади. 37. Конларнинг етарлича пухта ўрганилмаган қисмларини, (ёнбошлар, чуқур горизонтлар, алоҳида участкалар) пухта ўрганиб чиқиш босқичма-босқич, корхоналар лойиҳалари ҳамда кон ишларини ривожлантириш режалари билан боғлиқ ҳолда амалга оширилиши керак. Фойдаланиш мақсадида ўрганиш тайёрлов ва тозалаш ишлари ривожланишидан олдин бажарилиши ҳамда корхона фаолият кўрсатган бутун муддат мобайнида амалга оширилиши зарур. 38. Конларни дастлабки қидириш бўйича ишларнинг лойиҳаларида қуйидагилар назарда тутилиши лозим: мақсадли топшириқ, ишларнинг йўлга қўйилишини ва вазифаларини асослаш; қабул қилинган геологик, геофизик, гидрогеологик, бурғилаш ва геология муҳандислиги ишлари комплексини ўтказишнинг, шунингдек технологик ва кўзланган топшириқни бажариш учун зарур бўлган изланишлар бошқа турларининг методикаси ва технологияси; ишларнинг амалдаги ҳажмлари ҳисоб-китоби; фойдали қазилмалар захираларининг кўпайиши бўйича, уларни ўрганишнинг даражаларига қараб захираларни янада юқори тоифаларга ўтказиш бўйича, шунингдек, конларнинг ёки уларнинг айрим участкаларининг геологик хусусиятларини аниқлаш бўйича кутилаётган натижалар. Конлар ёки уларнинг қисмларини қазишнинг қийин кон-геология шароитларида (тоғ массалари ва газларнинг тўсатдан отилиши, тоғ зарбалари, сув ва тошқинларнинг уриб кетиши, кўчки ҳодисалари ва шу кабилар) пухта ўрганиб чиқиш лойиҳаларида кон ишларини самарали ва хавфсиз олиб боришни таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун махсус тадқиқотлар ўтказиш назарда тутилиши керак. Дастлабки қидириш лойиҳалари конни пухта ўрганиб чиқиш мақсадлари учун капитал, тайёрлов, қирқма кон қазилмалари ва бурғилаш қудуқларидан энг тўлиқ фойдаланишни назарда тутиши зарур. Қидирув ишлари олиб борилган кон қазилмалари фойдаланиш мақсадидаги ишларда максимал даражада фойдаланилиши лозим. 39. Геологик, гидрогеологик, геофизик, технологик ва бошқа ишларнинг корхонани қуриш ва ишлатиш, пухта ўрганиш ва фойдаланиш мақсадидаги ўрганиш жараёнида олинган натижалари кон ишлаб чиқариши, шу жумладан капитал, тайёрлов ва тозалаш ишларини лойиҳалаш, оқилона режалаштиришни геологик асослаш учун ўз вақтида ишлаб чиқилиши ҳамда фойдаланилиши керак. Корхонани қуриш ва ундан фойдаланиш, пухта ўрганиб чиқиш ҳамда фойдаланиш мақсадида ўрганиш чоғида олинган батафсил ўрганиш маълумотлари ва амалдаги маълумотлар ўртасида тафовутлар мавжуд бўлган тақдирда қиёслаш материалларини корхона билан батафсил ўрганишни амалга оширган ташкилот биргаликда кўриб чиқиши лозим. Катта тафовутлар бўлса материаллар ДЗКга кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Корхона ва ихтисослашган ташкилот ўтказилган геологик-қидирув ишлари натижалари юзасидан белгиланган тартибда геологик ҳисоботлар тайёрлашлари лозим. Кон ишларини, шунингдек, улар ишлаб чиқаришини олдиндан геологик асослашларсиз лойиҳалаш ва режалаштиришга йўл қўйилмайди. 40. Барча қидириб топилган кон қазилмалари ва бурғилаш қудуқлари геологик жиҳатдан ҳужжатлаштирилади, уларда фойдали қазилмалар жисмлари топилганда ва бошқа зарур ҳолларда, улар, шу жумладан, лойиҳага мувофиқ технологик синовдан ўтказилади. Турли мақсадлардаги капитал, тайёрлов, қирқма ва тозалаш кон қазилмалари ва бурғилаш қудуқлари геологик жиҳатдан ҳужжатлаштирилади ва синовдан ўтказилади. Корхона геологик ишларда назарда тутилган барча фойдали компонентлар ва зарарли аралашмаларни кимёвий, спектрал ва синаб таҳлил қилишнинг бошқа турларини бажаришни, шунингдек, фойдали қазилмаларнинг ҳамда саноат аҳамиятига эга бўлган улардаги компонентларнинг технологик ўхшашликларини тадқиқ қилишни ўз вақтида таъминлаши зарур. 41. Бирламчи геологик ҳужжатларни тузишнинг ўз вақтидалиги ва сифатлилигини геологик хизматнинг юқори мансабдор шахси йилнинг ҳар чорагида мажбурий текширувдан ўтказиши шарт. 42. Кон ишлари технологиясини қийинлаштириши ёки уларни тўхтатиши мумкин бўлган кон-геология шароитларидаги барча ўзгаришларни геологик хизмат зудлик билан геология ишлари бўйича йўриқномага мувофиқ корхона раҳбарларига маълум қилиши лозим. 43. Бирламчи геологик ҳужжатлаштириш асосида йиғма геологик ҳужжатлар тузилиши зарур. Бирламчива йиғма геологик ҳужжатларнинг мажбурий тўплами ва мазмуни геология ишлари йўриқномасида белгиланади. Мураккаб қурилмадаги ёки фойдали компонентлар ва зарарли аралашмалар нотенг тақсимланган конлар учун конни ёки унинг бир қисмини махсус график ҳужжатлар тузиб махсус батафсил геометриклаштиришни амалга ошириш мажбурийдир. 44. График геология ҳужжатлари маркшейдер асосида коннинг график ҳужжатлари учун қабул қилинган шартли белгиларга риоя қилинган ҳолда тузилиши лозим. Чизмалар учун уларнинг хизмат қилиши ва сақланиши бўйича белгиланган муддатларни таъминловчи материаллар қўлланилиши зарур. Геологик иш ҳужжатлари амалдаги маълумотлар тўпланишига қараб, аммо ҳар ойда камида бир марта тўлдириб борилади. Йиғма геологик ҳужжатлар йилнинг ҳар чорагида тўлдирилади. Геологик ҳужжатларни тўлдиришда кечикишга йўл қўйилмайди. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхоналарда иш ҳужжатларини ҳар чоракда, йиғма ҳужжатларни ҳар ярим йилликда бир мартадан тайёрлашга рухсат берилади. 45. Конни пухта ўрганиб чиқиш, фойдаланиш мақсадида ўрганиш ва қазиш жараёнида бажарилган синовдан ўтказиш ва бошқа геология ишлари маълумотларига геология ҳужжатлари бўйича фойдали қазилмаларнинг алоҳида қазилмалари, участкалари, фойдали қазилмалар жисмлари ва умуман коннинг балансдаги ва балансдан ташқари захираларини ҳисоблаш ёки қайта ҳисоблаш учун контурлари, жойлашув элементлари, сифати ва технологик ўхшашликлари белгиланиши ва аниқлаштирилиши лозим. Балансдаги захиралар контурлари уларни ҳисоблаш ёки қайта ҳисоблаш учун белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли кондициялар асосида аниқланади. 46. Қурилаётган ва фаолият кўрсатаётган корхоналарда қуйидаги маркшейдерлик ишлари бажарилиши лозим: геодезия ва маркшейдерлик таянч ҳамда хариталаш тармоқларини ўз вақтида яратиш ва улар асосида кон график ҳужжатларини тузиш ва мунтазам тўлдириб бориш учун зарур бўлган маркшейдерлик ўлчовлари ва ҳисоблашларнинг барча комплексини амалга ошириш, кон ишлаб чиқариши учун турли кон-геометрик вазифаларни ҳал этиш; ер юзасидаги ва ер остидаги турли объектлар қурилиши лойиҳаси параметрларини натурага чиқариш, кон ишларини ривожлантириш лойиҳалари ва режаларига мувофиқ кон қазилмаларига ва қидириб топилган қазилмаларга йўналишлар топшириғи бериш, шунингдек, уларга риоя қилиш устидан назорат ўрнатиш; кон жисмларининг сурилиши, ер юзаси, бинолар, иншоотларнинг деформациялари, карьерлар поғоналари ва бортларининг барқарорлигини асбоблар орқали кузатишни амалга ошириш; ҳимояловчи ва тўсувчи целиклар ҳамда кон ишларини хавфсиз юритиш чегараларини ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ҳамда уларни кон график ҳужжатларига киритиш; аралаш қатламлар (уюмлар)да целиклардан юқори кон босими отилиши ва газодинамик кўринишлар (отилиб чиқишлар, кон зарбалари) ишлатилаётган қазилмаларида сув ва газнинг хавфли отилиб чиқиши эхтимоли бўлган хавфли зоналарини аниқлаш ва уларни ўз вақтида кон график ҳужжатларига киритиш; хавфли ҳудудлар яқинида ва доирасида кон ишларини олиб бориш хавфсизлигига доир тасдиқланган тадбирларга маркшейдерлик жиҳатидан таъминлаш хизмати бўйича риоя этилишини назорат қилиш; фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда ўзбошимчалик билан иморат қуришларга йўл қўймасликни назорат қилиш. 47. Маркшейдерлик ишлари уларни бажариш муддатларига қатъий риоя қилган ҳолда Маркшейдерлик ишларини амалга оширишга оид йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига, шунингдек, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчиликка, хавфсизлик қоидалари ва нормаларига, техник фойдаланиш қоидаларига ва ушбу Қоидаларга риоя қилган ҳолда бажарилиши лозим. Махсус усулларни, техник воситалар ва асбоб-ускуналарни қўллашни талаб этувчи маркшейдерлик ишлари ихтисослаштирилган ташкилотлар (бюролар) томонидан бажарилиши зарур. 48. Геология-қидирув, тоғ-кон ва қурилиш ишларини олиб бориш маркшейдерлик ишларни таъминламасдан бажариш тақиқланади. 49. Ҳар бир корхонада уларни олган мансабдор шахслар бажариши мажбурий бўлган геологик ва маркшейдерлик кўрсатмалар дафтарлари бўлиши ва улар мунтазам юритилиши керак. Бу кўрсатмалардан фойдаланиш корхона раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан мунтазам назорат қилиниши керак. 50. Фойдали қазилмалар захираларининг ҳолати ва ҳаракати, камайиш ва сифати бузилишини ҳисоблаш, захираларни уларнинг қазишга тайёрлиги даражаси бўйича ҳисоблаш тармоқ йўриқномалари ва фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш ва 5-гр. шаклидаги ҳисобот баланслари тузиш бўйича йўриқномалар талабларига мувофиқ амалга оширилади. Йўл-йўлакай қазиладиган, вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмалар, кон ишлаб чиқаришининг очиқ жинслари ва чиқитларини ҳисоблаш тармоқлар йўриқномаларига мувофиқ амалга оширилади. 51. Захираларнинг ҳолати ва ҳаракатини, фойдали қазилмаларнинг нобуд бўлиши ва сифати пасайишини ҳисобга олиш қуйидаги асосий талабларга риоя этилган ҳолда бажарилиши лозим: ҳам ДЗК томонидан тасдиқланган фойдали қазилмалар захиралари, ҳам ДЗК талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган захиралари ҳисобга олиниши керак; фойдали қазилмалар захиралари В, С1 ва С2 тоифалари бўйича ва фойдали қазилмаларнинг конлари, участкалари, горизонтлари, алоҳида маъданли жисмлар, шахта майдонлари, ўйиш бирликлари, қазиш усуллари ва тизимлари, асосий саноат (технология) турлари ва навлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобга олинади; фойдали қазилмалар захиралари қазиб олиш ва қайта ишлаш чоғида бўлиши мумкин бўлган сифат пасайиши ва нобудгарчиликлардан қатъий назар, уларнинг ер қаърида мавжудлиги бўйича ҳисобланади; фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш, нобуд бўлиши, уларнинг саноат аҳамиятини йўқотиши ҳамда тасдиқланмаслиги натижасида уларни корхоналар ҳисобидан чиқариш Фойдали қазилмалар захираларини корхоналар ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ амалга оширилади; захираларни ҳисобдан чиқариш геология ва маркшейдерлик ҳужжатларида ҳисобга олиш элементлари бўйича алоҳида акс эттирилиши ҳамда махсус Ҳисобдан чиқарилган захиралар дафтарига киритилиши лозим; ҳам асосий ва ҳам улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар захиралари ва улардаги компонентларнинг кўпайиши ва уларни ўрганилиши даражасига кўра янада юқори тоифага ўтказиш уларни амалдаги геология материаллари бўйича ҳисоблаб чиқишга асосан амалга оширилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади. 52. Захираларнинг ҳолати ва ҳаракатини, нобудгарчилиги ва сифат пасайишини ҳисобга олиш захираларнинг бирламчи ҳисоби, йиғма ҳисоби ва йиллик ҳисобот балансини ўз ичига олади. Бирламчи ҳисобга олиш геология-қидирув, капитал, тайёрлов ва қирқма қазилмаларни тайёрлаш ҳамда тозалаш қазишларини амалга ошириш жараёнида бажарилган геология ва маркшейдерлик ишлари материаллари асосида қазилмалар бирликлари бўйича амалга оширилади. Бирламчи ҳисобга олиш маълумотларига асосланиб горизонтлар, участкалар, кон (шахта майдони) ва умуман корхона бўйича захираларнинг ҳолати ва ҳаракати, нобуд бўлиши ва сифати пасайишининг йиғма ҳисоби амалга оширилади. 53. Захираларнинг йиллик ҳисобот баланси корхона томонидан фойдали қазилмалар захиралари, нобуд бўлиши ва сифати пасайишининг ҳар йили биринчи январдаги ҳолатига кўра бирламчи ва эркин ҳисобга олишга асосан тузилади. Корхона захираларининг ҳар йилги ҳисобот балансига кейинги геология-қидирув ишлари ва кон қазиш чоғида захираларнинг кўпайганлиги натижасида ўзгарганлигини, саноат аҳамиятини йўқотганлиги сифатида ёки тасдиқланмаганлиги оқибатида ҳисобдан чиқарилишини асословчи материаллар илова қилиниши лозим. 54. Баланс захираларни ҳисобдан чиқариш ёки уларни саноат аҳамиятини йўқотган конлар бўйича балансдан ташқари гуруҳга ўтказиш Инспекция билан келишган ҳолда, ДЗКнинг тегишли қарори мавжуд бўлганда амалга оширилади. 55. Захираларнинг қазишга тайёрланганлиги даражаси бўйича ҳолати ва ҳаракатини ҳисобга олиш корхоналар томонидан: очилган, тайёрланган ва қазишга тайёр бўлган захиралар; қазиш усуллари, кон турлари ва қўлланиладиган қазиш тизимлари бўйича алоҳида; қазилма бирликлари бўйича амалга оширилади. 56. Фойдали қазилма захираларининг қазишга тайёрланганлиги даражаси бўйича ҳолати ва ҳаракатини ҳисобга олиш маълумотлари, шунингдек қазиб олиш бўйича режали топшириқларга асосан корхоналарнинг геологик, маркшейдерлик ва бошқа хизматлари очилган, тайёрланган ҳамда қазишга тайёр бўлган захираларнинг ўрнини тўлдириш, конни янада тўлароқ, комплекс ўзлаштиришни таъминловчи кон ишларининг йўналтирилиши ва ривожлантирилишига оид таклифларни тайёрлашлари лозим. Download 66.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling