Вазирлар маҳкамасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми
-§. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Download 41.47 Kb.
|
Вазирлар маҳкамасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми
2-§. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
шаклланиш тартиби ва таркиби Вазирлар Маҳкамасининг таркиби Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан шакллантирилади. Яъни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига тақдим этади. Бош вазир номзодини кўриб чиқиш Сенат ва Қонунчилик палатасининг биргаликдаги ваколатларига киритилган бўлиб, қоида тариқасида, ушбу масала аввал Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатда кўриб чиқилади. Бош вазирни ўз лавозимидан озод қилиш масаласини эса Президентнинг шахсан ўзи ҳал қилади. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ҳамда вазифасидан озод қилинади, яъни Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг номзоди Бош вазир томонидан кўсатилади. Вазирлар Маҳкамасининг доимий органлари сифатида Бош вазир ва унинг ўринбосарларидан иборат таркибдаги Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати фаолият кўрсатади. Вазирлар Маҳкамаси Раисининг қарорига биноан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг таркибига Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа аъзолари ҳам киритилиши мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органларининг қарорларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш, Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатларнинг қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан унинг доимий комиссиялари тузилиши мумкин. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги қонуннинг 19-моддасига биноан Вазирлар Маҳкамаси ўзининг доимий комиссияларининг вазифаларини, функцияларини ҳамда фаолият тартибини белгилайди. Бундан ташқари давлат ва хўжалик бошқарувининг алоҳида масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойихаларини ишлаб чиқиш учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида топшириқларини бажариш учун Вазирлар Маҳкамасининг вақтинчалик комиссиялари ва ишчи органлари тузилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг доимий, вақтинчалик комиссияларининг ҳамда ишчи органларининг ҳужжатлари мажлис баёнлари билан расмийлаштирилади ҳамда тегишли ижрочиларга етказилади. Кўрсатиб ўтилган комиссиялар ва ишчи органларнинг мажлис баёнлари уларга бошчилик қилаётган раҳбарлар томонидан имзоланади. Доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган материалларни тайёрлаш ҳамда комиссиялар қарорларининг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, департаментлар ва бўлимлар, уларга ташкилий - техникавий хизмат кўрсатиш эса Ишлар Бошқармасининг тегишли бўлинмаси томонидан амалга оширилади. Зарурат бўлганда бу, материалларни тайёрлашга вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа манфаатдор ташкилотларнинг мутахассислари жалб қилинади. Доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг мажлислари Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган йилнинг ҳар чорагидаги режалари асосида ўтказилади. Доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг режадан ташқари мажлислари Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг розилиги билан ўтказилади. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш мақсадида махсус аппарат (девон) ташкил этилади. Қонуннинг 21-моддасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг Аппарати Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини , тегишли қарорлар лойиҳаларини, ташкилий, ахборот ва бошқа материалларни тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда текшириб борилишини ташкил этади. Вазирлар Маҳкамасининг Аппарати ва унинг бўлинмалари тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20-майдаги 248-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорида Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг ортиқча бўғинларини қисқартириш, бошқаришнинг тармоқ тизимидан функционал тизимга ўтишни таъминлаш ва шу асосда ҳокимиятнинг ижро этувчи органлари фаолияти самарадорлигини ошириш кўзда тутилган. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси 2004 йил 12 сентябдаги 475-сонли Қарорига мувофиқ қуйидагича тузилган: Бош вазир , Бош вазир котибияти -7 киши, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Бош вазир ўринбосарлари -7 киши, Бош вазир ўринбосарлари аппарати -16 киши, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари, Раҳбар аппарати - 2 киши, Назорат бўлими -4 киши, Юридик бўлими -5 киши, Кадрлар бўлими -2 киши, Биринчи бўлим -3 киши, Умумий бўлим -23 киши, Фуқароларни қабул қилиш ,хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими -4 киши, Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот таҳлил департаменти ( бундан буён матнда АТД) -11 киши, Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма АТД -16 киши, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД -12 киши, Ёқилғи-энергитика комплекси кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари АТД -21 киши, Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари АТД -8 киши, Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалаллари АТД -8 киши, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари АТД -9 киши, Ташқи алоқалар масалалари АТД -19 киши. Вазирлар Маҳкамаси қонун асосида ўз фаолиятини қайтадан ташкил қила бошлагандан кейин эса Аппаратнинг (девон) асосий таркибий бўлинмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади. Вазирлар Маҳкамасининг девони ўз иш фаолиятини мавжуд конституциявий асослар, қонунлар, Президент фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонида Республика давлат бошқаруви органлари рўйхати кўрсатиб ўтилган. Фармонга кўра 13 та вазирлик, 10та Давлат қўмиталари, 9та Агентликлар, 3та Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қўмиталар, 7та Марказлар, 7та Инспекциялар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 й 22 декабрда “Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонда 16та турли соҳадаги хўжалик бошқарув органлари такомиллаштирилди. Download 41.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling