Vazirligi toshkent davlat iqtisodiyot universiteti samarqand filiali iqtisodiyot


Бухгалтерия фанининг предмети бўлиб, унинг ўзи ҳисобланади


Download 197.94 Kb.
bet9/16
Sana28.02.2023
Hajmi197.94 Kb.
#1236470
TuriReferat
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
bha

Бухгалтерия фанининг предмети бўлиб, унинг ўзи ҳисобланади. Унинг усуллари, техникаси, шакллари ва ташкил қилиниши ёки такомиллаштириш йўлларини топиш мақсадида қилинган илмий янгиликлар қилинади.
Бухгалтерия ҳисобининг предметини ўрганишда, унинг тарихий характерини ҳисобга олиш керак. Чунки, бухгалтерия ҳисоби предметининг мазмуни ҳар хил иқтисодий тузумларда бир хил бўлмаган. Уларнинг ўзгариши бир тузумдан бошқасига ўтиш пайтида, мулкчилик шаклларининг ривожланиши билан белгиланиб борилган.
Жумладан, бошланғич жамоа тузумида унинг ибтидоий ишлаб чиқариш воситалари ва ҳаёт даражаси шароитида ҳисобга унча катта эҳтиёж бўлмаган. Лекин, ҳисобнинг энг содда бўлган шакллари бу жамиятда ҳам қўлланилган, чунки унда овчилик ёки балиқчилик маҳсулотлари, терилган ҳосил ва шу кабиларни ҳисоблаш талаблари юзага келган. Секин - асталик билан деҳқончилик ва такомиллашган металли меҳнат қуролларининг яратилиши билан ҳисоб ҳам ривожланиб борган. Уни юритадиган мутахассислар ҳам пайдо бўла бошлаган.
Бошланғич жамоа тузумида ҳисобнинг предмети сифатида умумий мулкчилик ташкил қилган маблағлар ва шу маблағлардан фойдаланишга доир муомалалар қаралган.
Ушбу мулкчилик жамиятда феодалларнинг ишлаб чиқариш воситаларига ва қулларга бўлган эгалиги ҳисобининг предмети бўлган.
Ишлаб чиқариш воситалари, меҳнат буюмларидан ташқари, бевосита жонли меҳнат соҳиби ва дехқонга эга бўлган феодал ўз ҳоҳишига кўра уларни харид қилиши ва сотиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам, бу даврда меҳнат кучлари (қуллар) ҳисоб предметига киритилган.
Социализмда эса, ижтимоий ва умумдавлат мулкининг доиравий айланиши бухгалтерия ҳисобининг предмети бўлиб ҳисобланган.
Ҳар хил мулкчилик шаклларига асосланган, ривожланган бозор иқтисодиётидаги жамиятда индивидуал капитал ёки мулк эгасининг капитали бухгалтерия ҳисобининг предмети ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби бу ерда биринчи навбатда, мулк эгаси ёки мулк эгалари томонидан корхоналарга (компанияга) қўйилган ресурсларни самарали бошқариш мақсадлари учун ахборотни шакллантиради. Фойдани ошириш мақсадида, асосий ва низомида кўрсатилган бошқа фаолиятлардан ҳамда молиявий фаолият ҳисобига бой берилган имкониятларни қидириб топиш билан шуғулланади.
Демак, бухгалтерия ҳисоби предметининг мазмуни у ёки бу ижтимоий тузумга хос бўлган мулкчилик шакли билан белгиланади. Яъни, ҳар бир жамиятда моддий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва самарали бошқариш учун қандай маълумотлар талаб қилинишига боғлиқ бўлади.
Жамият ривожланган сари ҳисобнинг аҳамияти ҳам узлуксиз ўсиб боради. Бунда унинг қўлланиш доирасигина эмас, балки унда акс эттириладиган предмети ва бажарадиган функциялари ҳам тобора кенгайиб боради.

Download 197.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling