Vazirligi toshkent davlat iqtisodiyot universiteti samarqand filiali iqtisodiyot
Ҳуқуқий таъминот ахборот тизимини яратиш ва фаолият кўрсатишини тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрлар йиғиндисини ўзида намоён этади
Download 197.94 Kb.
|
bha
Ҳуқуқий таъминот ахборот тизимини яратиш ва фаолият кўрсатишини тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрлар йиғиндисини ўзида намоён этади.
Лингвистик таъминот инсон ва компьютер мулоқотини ишлаб чиқиш ва таъминлаш самарадорлигини ошириш учун МҚИТни яратиш ва фойдаланишнинг турли босқичларида ишлатилган тил воситалари йиғиндисидан иборат. Ахборот тизими — бошқариш функциясини амалга ошириш учун ходимларни турли хил ахборотлар билан таъминловчи объект ҳақидаги ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш бўйича маълу-мотлар ва коммуникациявий тизимни ўзида намоѐн этадиҚўлланиш соҳасига қараб, ахборот тизимларини қуйидаги синфларга ажратиш мумкин: банк ахборот тизимлари; фонд бозори ахборот тизимлари; суғурта ахборот тизимлари; солиқ ахборот тизимлари; саноат корхоналари ва ташкилотларнинг ахборот тизимла-ри (аҳамияти ва тарқалганлиги бўйича уларда бухгалтерлик ахборот тизимлари алоҳида ўрин тутади); статистика ахборот тизимлари ва бошқалар. а) ҳар қандай ахборот тизими таҳлил қилиниши, тизим тузилишининг умумий тамойиллари асосида қурилиши ва бошқарилиши мумкин; б) ахборот тизими динамик ва ривожланувчандир; в) ахборот тизимини тузишда тизимли ѐндошувдан фойдаланиш зарур; г) ахборот тизимининг чиқариш маҳсулоти асосида қарорлар қабул қилинади; д) ахборот тизимида ахборотни қайта ишлашнинг "инсон-компьютер" тизими сифатида қабул қилиш лозим. Ахборот тизими қуйидаги хусусиятларига кўра белгиланади: 2- савол. Ахборот тизимларининг таркибий қисмлари Автоматлаштирилган ахборот тизимига қуйидагилар киради: одам(ходим), техник воситалар, ахборот ва дастурий таъминот. Улар биргаликда бошқарув усуллари учун маълумотларни қайта ишлайди Ахборот тизимининг намунавий таркиби. Ихтиёрий ахборот тизимида унинг ишлаш жараёнини қуйидаги тасвирда кўрсатамиз. Асосий ишлар 4 та блокдан иборат: дастлабки маълумотни киритиш, унга ишлов бериш, натижавий маълумотни истеъмолчиларга ѐки бошқа АТ га узатиш, тескари алоқани таъминлаш, яъни натижани таҳлил қилиб дастлабки маълумотларни ходимлар ѐки бошқа АТ томонидан тузатиш. Ахборот тизимида жараёнлар 3-савол. Ахборот тизимининг дастурий таъминоти Ахборот тизимининг дастурий таъминоти деганда, компьютер техникаси воситалари билан маълумотларни қайта ишлаш тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш учун дастурий ва хужжатли воситаларни жамлаш тушунилади. Дастурий таъминотни бажарадиган функцияларига боғлиқ ҳолда учта синфга ажратиш мумкин: тизимли дастурий таъминот, тадбиқий дастурий таъминот ва дастурлаш тизимлари. Дастурий таъминотнинг таркиби Автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ) – ахборотлар, ахборотларни ишлаб чиқишда қўлланиладиган иқтисодий-математик усуллар ва моделлар ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишга мўлжалланган техник, дастурий, технологик воситалар ва мутахассисларнинг мажмуидир ААТнинг ташкил қилиниши иқтисодий объектнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда кўмаклашади ва бошқарув сифатини таъминлайди. Корхона, фирма ва барча соҳаларнинг иш режаларини мувофиқлаштиришда тезкор қарорларни ишлаб чиқиш, моддий ва молиявий ресурслар билан аниқ ҳаракат қилиш орқали ААТнинг энг катта самарадорлигига эришилади. 4-савол. Автоматлаштирилган ахборот тизимининг таснифланиши Автоматлаштирилган ахборот тизимининг асосий таркибий компонентлари. Автоматлаштирилган ахборот тизимлари Ишлаб чиқариш ААТ Қишлоқ хўжалиги ААТ Транспорт ААТ Алоқа ААТ Бошқарув объектларининг фаолият соҳаси бўйича Технологик жараёнларни бошқаришнинг ААТ Ташкилий-технологик жараёнларни бошқаришнинг ААТ Ташкилий бошқаришнинг ААТ Илмий тадқиқотлар ААТ Ўргатувчи ААТ Бошқариш жараёнлари-нинг турлари Тармоқлар ААТ Ҳудудий ААТ Тармоқлараро ААТ Давлат бош-қаруви тизими-даги даражаси бўйича ААТ турли-туман аломатлари бўйича гуруҳларга ажратилиши мумкин 5-савол. Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг таркибий жиҳатлари. Ташкилотни бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими – ташкилотнинг мақсадидан келиб чиқадиган талабларга мувофиқ ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, тақсимлаш, тақдим этиш учун мўлжалланган стандарт процедуралар, ходимлар, дастурий воситалар, асбоб-ускуна, маълумотларнинг ўзаро боғланган мажмуидир. Концептуал нуқтаи назардан қараганда, ахборот тизими – бу операцияни бажарувчи тизим ва бошқарувчи тизим ўртасидаги воситачи саналади. Тизим орқали барча ахборотларнинг юзага келишини қуйидаги асосий процедураларга ажратиш мумкин: сақлаш, қидириш, қайта ишлаш, киритиш ва чиқариш. Биринчи учтаси ички босқич саналади, тўртинчи ва бешинчилари эса мазкур тизим билан ахборот манбаи ва ташқи муҳит ўртасидаги алоқани таъминлайди. Автоматлаштирилган ахборот тизими таъминловчи ва функционал қисмларга эга. Таъминловчи қисм ахборот, техник, математик, дастурий, ташкилий, хуқуқий, услубий, эргономик, психологик ва лингвинистик таъминотдан иборат бўлади. Ахборот таъминоти – ташкилотда айланиб юрувчи ахборотларни ташкил этиш шакли, жойлаштирилиш ҳажми (ахборотларни таснифлаш ва кодлаш-тириш, ҳужжатларни унификациялаштириш тизими, ахборот оқимларининг ягона тизими) бўйича лойиҳа қарорларининг шунингдек, маълумотлар базаси тузилиш услубининг мажмуидир. Техник таъминот. Техник таъминот – ахборот тизимлари иши учун мўлжалланган техник воситалар комплекси, шунингдек, ушбу воситалар ва технологик жараѐнларга тегишли ҳужжатлардир. Математик таъминот. Математик таъминот – ахборот тизимларида вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган ахборотларни қайта ишлаш алгоритми ва моделлари, математик услублари мажмуи. Download 197.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling