Автоматик ахборотлар тизимида бошқариш ва маълумотларни қайта ишлашнинг барча функциялари техник воситаларда, инсон иштирокисиз амалга оширилади (масалан, технологик жараёнлари автоматик бошқариш).
Қўлланиш соҳасига қараб, ахборот тизимларини қуйидаги синфларга ажратиш мумкин:
илмий тадқиқотларни автоматлаштириш ва бошқариш;
лойиҳалаштиришни автоматлаштириш;
ташкилий жараёнларни бошқариш;
технологик жараёнларни бошқариш.
Илмий ахборот тизимлари илмий ходимлар фаолиятини автоматлаштириш, статистик ахборотни таҳлил этиш, тажрибаларни бошқариш учун мўлжалланган.
Лойиҳалаштиришни автоматлаштиришнинг ахборот тизимлари янги техника (технология) ишлаб чиқарувчилар ва муҳандис лойиҳачилар меҳнатини автоматлаштириш учун мўлжалланган.
Ташкилий бошқарувнинг АТ – шахслар функцияларини автоматлаштириш учун мўлжалланган. Бу синфга ҳам саноат (корхоналар), ҳам носаноат объектлари (банк, биржа, суғурта компаниялари, мехмонхоналар ва ҳоказолар) ва айрим офислар (офис тизимлари)ни бошқаришнинг ахборот тизимлари киради.
Технологик жараённи бошқаришнинг ахборот тизими турли технологик жараёнларни автоматлаштириш учун мўлжалланган (мослашувчан ишлаб чиқариш жараёнлари, металлургия, энергетика ва ҳоказолар).
Дастлабки ахборот тизимлари 50 – йилларда пайдо бўлди. Бу йилларда улар маош ҳисоб – китобларини қайта ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, электромеханик бухгалтерлик ҳисоблаш машиналарида амалга оширилган. Бу қоғоз ҳужжатларни тайёрлашда меҳнат ва вақтни бир қадар қисқартиришга олиб келган.
60 – йилларда ахборот тизимларига муносабат бутунлай ўзгарди. Бу тизимлардан олинган ахборот даврий ҳисобот учун кўпгина параметрлар бўйича қўллана бошланди. Бунинг учун ташкилотларга кўпгина функцияларга эга бўлган ЭҲМ лар талаб этила бошланди.
70 – 80 – йилларда бошларида ахборот тизимлари қарорларни қўллаб - қувватловчи ва тезлаштирувчи жараёнга эга бўлган назорат бошқаруви воситалари сифатида кенг фойдаланила бошлади.
80 – йиллар охиридан бошлаб, ахборот тизимларидан фойдаланиш концепцияси янада ўзгариб бормоқда. Улар ахборотнинг стратегик манбаи бўлиб қолмоқда ва исталган соҳада ташкил этишнинг барча даражаларида фойдаланилмоқда. Бу даврнинг ахборот тизимлари ахборотни ўз вақтида бериб, ташкилот фаолиятида муваффақиятга эришишга ёрдам бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |