Vazirligi toshkent davlat iqtisodiyot universiteti samarqand filiali iqtisodiyot


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS


Download 197.94 Kb.
bet7/16
Sana28.02.2023
Hajmi197.94 Kb.
#1236470
TuriReferat
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
bha

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI SAMARQAND FILIALI IQTISODIYOT FAKULTETI

Buxgalteriya hisobi, soliq va moliya ” kafedrasi


Buxgalteriya hisobini avtomatlashtirish” fanidan


,,Korxona malumotlarini shakillantirish ,boshlang`ich
malumotlarni kiritish “mavzusidagi

REFERAT
BAJARDI: Aktamov .A

TEKSHIRDI: Mirzayev.B


Корхона маълумотларини шакллантириш. Бошланғич
қолдиқларни киритиш

Логистик корхоналар бир қанча фаолиятни, жумладан ишлаб чиқаришни ҳам амалга ошириши мумкин. Логистик корхоналарнинг асосий фаолияти маҳсулотларни сақлаш, етказиб беришга қаратилган. Бу фаолият бутун дунёда ҳам айнан шундай тушунилади. Албатта сақлаш жараёни ҳам бир мунча мураккаб бўлиб, ахборотларнинг ўз вақтида ва сифатли етказиб берилишини талаб қилади. Чунки ахбротлар асосида дастлабки ва йиғма бухгалтерия ахборотлари шакллантирилади. Ташиш хизматлари асосий фаолият тури сифатида қараладиган логистик хизматларда бухгалтерия ахборотининг ўрни яна ҳам ошадики, бу маҳсулотларни хорижий мамлакатларга етказиб бериш, корхонадан узоқда иш бажарилганлигида намоён бўлади. Шу боис, бизнинг фикримизча, логистик корхоналарида ҳисоб юритишда дастлабки ва сўнгги маълумот тушунчаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Дастлабки маълумотлар асосида дастлабки, жорий ҳисоб-китоблар, ёзувлар амалга оширилади. Сўнгги маълумотлар асосида эса, аниқланган, тузатишлар киритилган маълумотлар шакллантирилади. Корхоналарда дастлабки маълумотлар асосида бошланғич ҳисоб ҳужжатлари шакллантирилади. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунга кўра операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи банк корпоратив пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан олинади [1]. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган пайтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади. Айнан бошқа ҳудудларга, жумладан маҳаллий чекка ҳудудлар ва хорижий мамлакатларга ташиш хизматларини амалга оширувчи логистик корхоналарда бошланғич ҳисоб ҳужжатларини операция амалга оширилаётган пайтда киритиш имконияти чекланган. Чунки операция амалга оширилишида бошланғич ҳисоб ҳужжатлари расмийлаштирилиши учун даромад ёки харажатни тан олишга масъул шахслар бўлиши лозим. Логистик корхоналарда ташиш билан боғлиқ жараёнлар тугаллангандан кейин бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонуннинг “Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади” нормасига кўра бошланғич ҳисоб ҳужжатларини шакллантириш мумкин. Бироқ бунинг учун ҳам бухгалтерия ахбороти ўз вақтида етказилиши лозим. ICARHSE International Conference on Advance Research in Humanities, Applied Sciences and Education Hosted from New York, USA https://conferencea.org May 28th 2022 400 Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг эса, тегишли мажбурий реквизитлари бўлиб, у ҳам қонунчилик билан белгилаб қўйилган. Унга кўра, бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир [1]: бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи; ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой; хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва ўлчов бирликлари кўрсатилган миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолда); хўжалик операциясини бажарган шахсларнинг (шахснинг) идентификация қилиш учун зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ёхуд бошқа реквизитлари кўрсатилган ҳолда лавозимлари номи ва имзолари. Юқоридаги мажбурий реквизитлардан кўришимиз мумкинки, хорижга ташиш хизматларини амалга оширишда юк автомобилида 1 ёки 2 та ҳайдовчидан бошқа шахслар бўлмайди. Айниқса, молиявий жавобгар шахслар ташиладиган юкларни етказишда иштирок этмайди. Улар ҳайдовчилар томонидан етказилган ва қабул қилинган ҳужжатлар асосида ҳисоб юритадилар. Бу жараёнда ахборот технологиялари асосида тўлдириладиган, онлайн ҳужжатлаштириш тизими йўлга қўйилганда муаммо камроқ бўлиши мумкин, бироқ амалиётда бундай тизим икки мамлактнинг турли корхоналарида қўлланилаётган миллий ҳисоб тизимига мослаштирилган ҳисоб юритиш жараёнида муаммолигича қолади. Шу боис, мазкур корхоналарда ҳисоб юритиш тизими уларнинг тармоқ хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳисоб сиёсатларида ўз аксни топиши лозим. Бу ҳисоб сиёсатларида юритиладиган ҳисоб-китоб ишларини аниқ ва равшан ифодалаш, маълумотларни тўлиқлиги, ўз вақтидалилиги, аниқлигини ва ишончли бўлишига эътибор қаратиш лозим. Биз томонимиздан ўрганилган логистик корхоналарда иш, ва хизматларнинг бажарилиши ва дебиторлик қарзи сифатида акс эттирилиб, даромад сифатида тан олиниши ҳисоб юритишнинг амалдаги тартибларига риоя этилган ҳолда юритилмоқда. Жумладан, Ангрен логистика марказида ташиш хизматларининг амалга оширилиши ва даромаднинг тан олиниши қуйидаги тартибда амалга оширилади: Хизматларнинг бажарилишидан даромад акс эттирилганда: Дт-4010 – Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счёт; Кт-9030 – Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар. Бажарилган иш ва хизматлар таннархи ҳисобдан чиқарилганда: Дт-9130 – Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи; Кт-2010 – Асосий ишлаб чиқариш. Логистик хизматини кўрсатувчи субъектларда 2010, яъни, асосий ишлаб чиқариш счётида аксарият ҳолларда қолдиқ бўлмайди. Бунинг сабаби, уларда бир хизмат турига узоқ муддат, мисол учун ойлаб харажатлар қилиниб маҳсулот яратилмайди. Буюртма қабул қилиниши ва бажарилиши бошланиши билан бу счётга харажат турлари бўйича суммалар йиғилади, хизмат бажарилиши тугаши ёки буюртмачи томонидан қабул қилиниши билан ҳисобдан чиқарилади. Хулоса қилиб айтганда, биз томонимиздан тадқиқот объекти сифатида олинган объектларимизда ҳам ахборотнинг, жумладан бухгалтерия ахборотининг, шу билан бирга бухгалтерияда содир бўлган операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳам ўрни муҳим ҳисобланади.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолиятини кузатиш, бошқариш ва назорат қилиш мақсадида юритилади. Бунинг мазмунида ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш ётади. Ижтимоий ишлаб чиқариш ўз навбатида ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларига бўлинади.

Ишлаб чиқариш соҳаси (моддий ишлаб чиқариш соҳаси)га моддий бойликларни ишлаб чиқарувчи (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқалар) ҳамда моддий бойликларни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга етказиб бериш билан банд бўлган (савдо ва умумий овқатланиш) тармоқлари киради.


Ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш - корхонанинг фондларидан, яъни ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган моддий ва пул маблағларидан фойдаланиш йўли билан амалга оширилади. Мулкчиликнинг ҳар хил шаклларидаги корхоналарга зарур бўлган маблағлар маълум манбаалар (давлатники - давлат ресурслари ҳисобидан, жамоаники пай бадаллари ҳисобидан, акциядорники - акциядорлар ресурслари ҳисобидан ва кўшма корхоналарники - муассисларнинг бадаллари ҳисобидан) ҳисобидан шаклланади. Ишлаб чиқариш - тақсимот, айланиш ва истеъмол жараёнларига хизмат қилатуриб, корхоналар фондлари узлуксиз доирада айланишни амалга оширади. Шунинг учун, бухгалтерия ҳисоби бу ерда моддий бойликларни яратишга йўналтирилган доира ва айланиши жараёнидаги корхонанинг фондлари (маблағлари)нинг ҳолатлари ва улардан фойдаланишни самарали бошқариш учун зарур бўлган ахборотни шакллантиради.

Download 197.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling