Vazirligi toshkent davlat iqtisodiyot universiteti samarqand filiali iqtisodiyot


Download 197.94 Kb.
bet3/16
Sana28.02.2023
Hajmi197.94 Kb.
#1236470
TuriReferat
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
bha

Кибернетик ёндошувга мувофиқ бошқарув тизими бошқарув объекти йиғиндисини (масалан, корхоналар, ташкилотлар ва ҳоказо) ва бошқарув субъекти, бошқарув аппаратини ўзида намоён этади. Бошқарув аппарати деганда мақсадларни шакллантирувчи, режаларни ишлаб чиқувчи, қабул қилинган қарорларга талабларни мослаштирувчи, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилувчи ходимлар тушунилади. Бошқарув объекти вазифасига эса бошқарув аппарати ишлаб чиққан режаларни бажариш киради, яъни бошқарув тизимининг ўзи шу ишларни амалга ошириш учун тузилгандир.
Бошқарув тизимининг иккала компоненти тўғри (Т) ва акс (А) алоқалар билан боғланган. Тўғри алоқа бошқарув аппаратидан бошқарув объектига йўналтириладиган ахборот оқимида ифодаланади, Акс алоқа тескари йўналишда юборилувчи, қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисобот ахбороти оқимида ўз аксини топади.
Ахборот оқимлари (Т ва А), қайта ишлаш воситалари, маълумотларни узатиш ва сақлаш, шунингдек маълумотларни қайта ишлаш бўйича операцияларни бажарувчи бошқарув аппарати ходимларининг ўзаро алоқаси объектининг ахборот тизимини ташкил этади.
Ахборот тизимларини тадбиқ этиш нафақат майда – чуйда ахборотни қайта ишлаш ва сақлаш, ёзув – чизув ишларини автоматлаштириш ҳисобига, балки қарорларни қабул қилиш (сунъий интелект усуллари, эксперт тизимлари ва ҳоказолар), замонавий телекоммуникация воситалари (электрон почта, телеконференциялар), ялпи ва локал ҳисоблаш тармоқлари ва бошқалардан фойдаланишда фирма мутахассислари хатти-ҳаракатини моделлаштиришга асосланган бошқаришнинг янги услублари ҳисобига ҳам фирма ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш максадларида амалга оширилади.
Ахборот тизимларининг автоматлаштирилган ва автоматик турлари маълум.
Автоматлаштирилган ахборотлар тизимида бошқариш ёки маълумотлари қайта ишлаш функцияларининг бир қисми автоматик равишда, қолгани эса инсон томонидан бажарилади.

Download 197.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling