Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-фаза. Ахборот билан таъминлаш.
- Топшириқ устида ишлаш.
- Ўқитувчининг роли.
режалаштириши керак.
• Тайёргарлик кўриш; • Мақсад қўйиш; • Материал танлаш; • Ҳар бир кичик гуруҳга топшириқни тушунтириш; • Зарур материаллар билан таъминлаш; • Ўқитувчи қўйилаётган топшириқни, масалани ўзи ечиши зарурлиги. 2-фаза. Ахборот билан таъминлаш. • Кичик гуруҳлар қандай топшириқ оладилар, уни бажаришга қанча вақт ажратилади. Қандай қоидаларга риоя қилиш керак кабилар эълон қилинади. • Кичик гуруҳлар ўз топшириқларини оладилар. • Кичик гуруҳларга ишлаш учун берилади. • Кичик гуруҳлар ўз жойларини эгаллайди. Топшириқ устида ишлаш. • Кичик гуруҳ топшириқни олгач, гуруҳ вазифаларни бўлишиб олиши мумкин. • Кичик гуруҳ ўзининг топшириғини бажаради. 32 • Кичик гуруҳ ўз иши натижасини бутун гуруҳ олдида гапириб беришга, қилган ишини кўрсатишга тайёрланади. Якуни: • Кичик гуруҳлар қўйилган масалани биргаликда муҳокама қилиш учун йиғилади; • Ҳар бир кичик гуруҳдан битта талаба (докладчи) гуруҳнинг эришган натижасини; • Қисқача доклад қилиб беради; • Кичик гуруҳлар иш натижаси муҳокама қилинади; • Кичик гуруҳ ўз иш натижасини бошқа кичик гурухлар натижаси билан таққослайди; • Кичик гуруҳлар томонидан билдирилган фикрлар бўйича умумий хулосага келинади; • Ҳамма талабаларга умумий натижа эълон қилинади. Ўқитувчининг роли. Жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб ўқитиш услубида дарс олиб бориш бошқа анъанавий услублар: савол-жавоб, экспресс савол-жавоб, баён қилиш, суҳбат, маъруза ўқиш ва бошқалар қуйидагиларни назарда тутади: 1. Ўқитувчи қарор қабул қилади; 2. Дарсни ташкил қилади ва бошлайди; З. Назорат қилади ва зарур бўлганда аралашади; 4. Таҳлил қилади ва баҳолайди. Ўқитувчи ўтиладиган мавзунинг мазмунига, аудиторияда дарсни қандай ўтиш имконияти мавжудлигига кўра жуфтликда катта ёки кичик гуруҳларга бўлиш ҳақида қарор қабул қилади. Гуруҳларга топшириқ беради, топшириқ эса дарсга ўқитувчи томонидан тайёрланган бўлиб, у ўтилган мавзуни муҳокама қилиш ёки асосий тушунчалар бўйича бўлиши керак. Кичик гуруҳлар ишининг муваффақияти кўп жиҳатдан дарсни тўғри ташкил қилиш, топшириқ ва унинг таркибини аниқлаш, дарс ўтказишни режалаштириш ва ўтказишга боғлиқ. Дарсни режалаштираётганда қуйидагиларни мўлжал қилиб олиш мумкин. 1. Ўзаро ижодий боғлиқлик, бевосита бир-бирига ўзаро таъсир этиши. Гуруҳда ижобий тарзда ўзаро ижодий боғланиш юз беради, қачонки: • Кичик гуруҳ олдига умумий мақсад қўйилади (масалан, гуруҳда бирон- бир материални ўзлаштириш, саволга жавоб бериш топширилган талабалар ана шу материал гуруҳнинг ҳар бир аъзосини тушуниб етишига эътибор қилиши керак). • Гуруҳнинг барча аъзолари рағбатлантирилади (масалан, гуруҳни ҳар бир аъзоси, қачонки гуруҳ аъзолари топшириқни бажариб, маълум белгиланган натижага эришгандагина балл олади) • Гуруҳ аъзолари ўзларида бор материал ва ахборотни ўзаро алмаштиришлари, ўртоқлашишлари керак (масалан, гуруҳнинг бир қисми бир материални, иккинчи қисми бошқа материални ўрганади ва сўнгра олган ахборотлари билан фикр алмашадилар ва ҳоказо). 33 • Гуруҳ аъзолари ўзаро ҳамкорликда ўйлайдилар ва маълум ролни ўйнайдилар (масалан, бири ёзиб туради, бири бутун гуруҳ номидан сўзга чиқади, бошқалари мунозарада қатнашади). Шундай тарздаги ижодий ўзаро боғланиш ижобий бевосита ўзаро ҳамкорлик жараёнида аъзолари ўртасида оғзаки таҳлил ва мулоқотда бўлган (ахборотни билмаслиги мумкин) талабалар бир-биридан ўрганади. 2. Шахсий маъсулиятни хис қилиш. Ўзаро ижодий ҳамкорликнинг ўзи кичик гуруҳларга бўлиниб дарс ўтишнинг муҳим натижаси ҳисобланади. Лекин ҳар бир гуруҳ аъзосининг янги билимни ўзлаштиришини таъминлаш учун берилган материал ёки саволни ўрганишда ҳар бирининг жавобгарлигини англашига эришиш зарур. Ҳар бир талабанинг шахсий жавобгарликни ҳис қилиши қай даражада эканлигини назорат иши ёки таваккалига танланган аъзоларидан бири жавобига аниқлаш мумкин. 3. Талабалар ўртасида мулоқот, кичик гуруҳда ишлай билиш маҳорати. Гуруҳда самарали ишлаш учун талабалар ўртасида бир-бирига таъсир кўрсатиш малакасини ҳар жиҳатдан ривожлантиришга аҳамият бериш зарур. Бунга масалан, мулоқот қилиш, ишонч билдириш, лидерлик (сардорлик) қилиш, қарор қабул қилиш вазиятни бартараф қилиш кабиларни гуруҳ бўлиб ишлаш. 4. Ахборотларни биргаликда ишлашни амалга оширадилар ва материални таҳлил қилиб ўз фикрларини ўртоқлашадилар. Жуфтлик ёки кичик услубининг асосий жиҳатлари қарор қабул қилиш ва конфликтли кўрсатиш мумкин. Ижодий ҳамкорлик кўрсатиш; бевосита бир-бирига таъсир кўрсатиш; масъулият ҳис қилиш; Талабалар ўртасида мулоқот, кичик гуруҳларда биргаликда ишлай билиш маҳорати; ахборотларни гуруҳ бўлиб биргаликда ишлаш; муаммони, мавзуни, саволларни талабаларнинг мустақиллиги; мустақил олинган натижа яхши ўзлаштирилади ва узоқ вақт ёдда қолади; мавзу бўйича талабалар интенсив ивдлашади. Ҳамкорликда ишлаш имконияти мавжудлиги; ўқитувчи ягона ахборотчи, муҳаррир, имтиҳон қилувчи сифатида асосий ўринда турмайди; талабаларда ўз билимини ўртоқларига нисбатан баҳолаш ва билмаганларини ўрганишга интилиш кучаяди; талабаларда муаммони, вазиятни турли ёндошиб таҳлил қилиш қобилияти ўсади; талабаларнинг ҳатти-ҳаракатини аниқ мақсадга қаратилиши ортади; талабалар ўртасида ҳамкорлик, ижобий муносабатлар шаклланади. Жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишнинг ўзига хос камчиликлари мавжуд. Бу услубни танқид қилувчилар қуйидагиларга аҳамият беришади. Биринчи муаммо, билимни рағбатлантириш билан боғлиқ. 34 Нисбатан билими кучсиз талабалар материални бошқаларга ўхшаб ўзлаштирмаганлари сабабли бутун кичик гуруҳ паст балл тўплаши мумкин. Билими кучли талабалар юқори баҳо ола олмасликлари мумкин. Иккинчидан, ўқитувчининг дарс ўтишдаги роли минимал, мураккаб масалаларни муҳокама қилишида. Учинчидан, бу услуб шуни назарда тутадики, талабалар бир-бирига ўргатади. Лекин улардан ҳеч бири предметни ўқитувчидек билмайди. Янги тушунча, янги ўқув материали берилганда мазмунини чуқур ва яхши тушунадиган ўқитувчи бўлиши. Тўртинчидан, жуда кўп ўқитувчилар кичик гуруҳга бўлиб ўтишни оддий гуруҳ бўйича ишлаш тарзида кўришади, назарий жиҳатдан ўқув материалини ўзлаштириш учун эмас. Натижада бу услубнинг имконияти тўла ишга қолади. Бешинчидан, кичик гуруҳга бўлиб дарс ўтиш жараёнида муаммо туғдириши мумкин. Сабаби, қўйилган кичик гуруҳда муҳокама қилиш учун қўшимча аудиториядан фойдаланилади. Битта аудиторияда бўлса шовқин- сурон бўлиб бир-бирларига халақит беришлари мумкин. Шунинг учун энг яхши йўли кичик гуруҳларда берилган топшириқни дарсдан ташқари пайтда муҳокама қилиб, семинар дарсида ҳар бир гуруҳ маърузачиларини тинглаш мумкин. Аудиторияда кичик гуруҳларга бўлиниб, биргаликда машқ ечиш мумкин. Бунда топшириқ диққат билан тайёрлаб талабалар берилган топшириқни маъносига тушунишдими йўқми текшириш, уни бажаришга аниқ вақт белгилаш, гуруҳ талабалар ўртасида мулоқотни ташкил этиш керак. Камчиликлари: • Дарс ўтишни бошқа шаклларига қараганда кўп вақт талаб қилади; • Ҳамма талабалар ҳам дарсга фаол қатнашмаслик имконият мавжудлиги. • Ҳамма қатнашчиларда гуруҳ томонидан чиқарилган хулосаларнинг мустаҳкам ёдда қолишни таъминлаш қийинлиги; • Шундай услуб билан дарс ўтишда мавзунинг қийинлиги. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling