Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

Касбий 
фанларни 
ўрганишда 
моделлаштирувчи 
(амалий) 
ўйинларни қўллаш. Касбий фанларни ўрганишда моделлаш услуби муҳим 
ўрин тутади. Айнан моделлаштиришда иқтисодий тушунчаларни ўрганишни 
кўриш, эшитиш балки ўзлари ҳам қатнашиб ўрганадилар. Натижада энг пассив 
талабаларни ҳам дарсда фаоллиги таъминланади. Иккинчидан, талабалар у ёки 
бу тушунча жараённи ўрганишда ўзлари қатнашганлари туфайли қирраларида 
узоқ сақланиб фаол билим заҳирасини ташкил этади. Дарс ўтишда кейинги 
пайтларда бу методдан нисбатан кенг фойдаланилиб борилмоқда. 
Моделлаштирувчи ўйинлар талабаларга иқтисодий тушунчалар реал ҳаётдаги 
иқтисодий воқеа-ҳодисаларни ифодалаш, уларнинг моҳиятини тушунишга 
ёрдам беради. 
1) Моделлаштириш методи асосига қурилган дарс ориентация 
(мўлжал)дан бошланади. Ўқитувчи талабаларни амалий ўйин, унинг мақсади 
ва ўйин жараёнида фойдаланиладиган тушунчалар билан таништиради. 
2) Моделлаштирувчи ўйиннинг қандай ўтказилишини билимдонлик 


35 
билан ёзилган матнда кўрсатилади, Ўйин ўтказиш учун қандай тайёргарлик 
кўриш кераклиги, ўқитувчи учун тавсиялар, талабалар учун кўрсатмалар 
берилади. Талабалар кимнинг ролида ўйнашади, ўйиннинг қоидалари, уни 
ўтказишни қадам-бақадам кўрсатмаси берилади. Жуда кўп ўйинларда 
талабалар ҳаётдаги персонажларнинг ролини ўйнашади. Масалан, сотувчи, 
харидор, ишлаб чиқарувчи, хизматчи ва ҳоказо. 
Ўйин ўтказиш шартларида, ҳар бир рол бажарувчи қандай мақсадга 
эришиши лозимлиги ва унга қандай эришиш мумкинлиги кўрсатилади. 
Масалан, харидор белгиланган вақт ичида иложи борича арзон, кўпроқ товар 
сотиб олиши, сотувчи эса, аксинча, кўпроқ қимматга сотиши, ишлаб 
чиқарувчи кўпроқ кам харажат билан маҳсулот ишлаб чиқариши ва ҳоказо. 
3) Моделлаштирувчи ўйин ўтказилаётганда дарснинг мақсадини яхши 
тушунмаслик оқибатида йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларни тўғрилаш, 
ҳамда қарама-қарши мулоқот ўрнатиш имконияти қолдиришни кўзда 
тутилиши керак. 
4) Моделлаштирувчи ўйин асосида дарс ўтишда талабаларнинг билим 
олиши ўйиннинг муҳокамаси жараёнида юз беради. Муҳокама қилиш 
жараёнида ўқитувчи томонидан берилган саволлар талабаларга ўйин давомида 
бажарилган ишлар, воқеаларни умумлаштиришга, дарснинг асосий мазмунини 
таҳлил қилишга ёрдам бериши керак. Талабалар тўқнашган қийинчиликлар, 
ўзи учун очган янгиликларни аниқлаш, ўйинни реал ҳаёт воқеалари билан 
таққослаш, ўтилаётган дарснинг мазмуни билан боғлаш асосида кўрсатилган 
асосий иқтисодий тушунчаларнинг мағзини чақиш, англаб етиш ҳамда хулоса 
чиқаришга ёрдам бериши керак. 
5) Моделлаштирувчи ўйин, бошқа ўйинлардан фарқ қилишини 
тушунтириш керак. Масалан ким биринчи бўлиб масалани ечади ёки 
кроссворд тузади ва ҳоказо. Булар асосан қандайдир мусобақани 
ифодалайди. Моделлаштирувчи ўйинларга албатта реал социал ёки 
иқтисодий 
жараённи 
соддалаштирилган 
ифодаси 
сифатида, 
унда 
қатнашиш имконини берадиган ўқиш тажрибаси сифатида қараш мумкин. 
Моделлаштирувчи ўйинлар талабаларга шу жараённинг ўзини ёки шу 
жараёнда инсонларни ҳатти-ҳаракатини, ўзларини қандай тутишлари 
яъни, танлов муаммосини қандай ҳал қилишларини намоён қилиши 
туфайли иқтисодий воқеа, ҳодиса, жараёнларни чуқурроқ тушунишга 
ёрдам беради. Чунки шу жараённида улар қатнашадилар, ўзларида синаб 
кўрадилар. 
Бу услуб асосида дарс ўтишни ўқитувчи режалаштирар экан нималар 
қилиш кераклигини аниқлаб олиши зарур. Моделлаштирувчи ўйин 
принципи асосида тузилган дарснниг асосий босқичлари. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling