Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Жавоб мужмал бўлиши мумкин


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

Жавоб мужмал бўлиши мумкин. Қўйилган саволга ноаниқ жавоб бўлса, 
ўқитувчи дарровда “савол бошқа эди” ёки “мен бошқа нарсани назарда тутган 
эдим” демай, кейинги саволни бергани маъқул. 
Ноаниқ тушуниб бўлмайдиган жавоб. Унда ўқитувчи талабага яна 
қайта ўз фикрини қайтаришни сўраши керак. Ҳамма жавобни тушунмадим яна 
такрорланг, деб мурожаат қилиш керак. 
Тўғри жавобни алоҳида ажратиб кўрсатиш. Агар суҳбат чоғида бир 
неча фикр билдирилган, турлича жавоблар берилган бўлса, тўғри жавобни 
албатта ажратиб кўрсатиш, иложи борича дафтарга ёзиб қўйиш ёки 
тарқатиладиган материалда бўлиши керак. 
2. Гуруҳларни жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш 
услуби. 
Касбий фанларни ўқитишда муваффақиятли равишда қўлланилаётган 
услублардан бири гуруҳларни жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс 
ўтишдир. Бу услуб шундай тузилганки, унда асосий масъулият талабалар 
зиммасига юкланади. Бу услубда таълим бериш талабанинг фаоллигини 
оширишга қаратилган. 
Бу услуб талабаларга биргаликда ишлашга ўрганиш нақадар муҳим 
эканлигини тушунишга ёрдам беради. Чунки талабаларни бир-бирига ижобий 
таъсири бутун гуруҳни билим олиши жараёнини оптималлаштиришга таъсир 
кўрсатади. 
Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишда турли вариантларни қўллаш 
мумкин бўлган дарс бериш услуби ҳисобланади. Лекин аниқ ёндошувдан 
қатъий назар бу услуб асосида Дарс самарали бўлиши учун қатор қоидаларга 
амал қилиш керак. 
1. Дарс материалини ўзлаштириш жараёнида талабалар команда бўлиб 
ишлаши керак. 
2. Ҳар бир гуруҳда албатта аълочилар бўлиши, кичик гуруҳ таркиби 
аралаш бўлгани (қизлар, йигитлар) маъқул. 


29 
З. Бутун гуруҳ ва алоҳида талабани тақдирлаш тизимини кўзда тутган 
бўлиши керак. 
Бу метод билан дарс ўтиш олимларнинг кўрсатишича анъанавий дарс 
ўтиш услубларига қараганда анча самарали экан. Тадқиқотлар яна шуни 
кўрсатадики, талабаларни кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишни ташкил 
этишнинг ўзи етарли эмас экан. Кутилган натижага эришиш учун яна икки 
компонент: гуруҳни рағбатлантириш ва шахсан масъулиятни ҳис қилиш 
механизми ва уни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш керак экан. Агарда 
гуруҳ миқёсида рағбатлантириш етарли бўлмаса, гуруҳ аъзолари ўз 
ўртоқларини ўтилаётган дарсни ўзлаштиришига унча аҳамият бермай 
қўядилар. 
Гуруҳ аъзоларини индивидуал тарзда синаш, ҳар бир талабани шахсий 
масъулиятни ҳис қилишга, бир-бирларига билганларини ўргатиш ёки бир-
бирлари билан мунозара қилиш асосида билимларини мустаҳкамлашга олиб 
келади. Ҳар бир талабага гуруҳда ишлаш жараёнида нимага эришганини 
кўрсатади. Агар айрим талабаларга индивидуал рағбатлантириш кам кўринса, 
улар команданинг бошқа аъзолари ҳисобига балл тўплашга ҳаракат қиладилар. 
Кичик гуруҳларга бўлиниб дарс ўтиш услубининг бир неча вариантлари 
мавжуд. Улардан бири командаларнинг ўқув материалини ўзлаштириш 
натижасини яхшилашга қаратилган. Бунда ўқитувчи бирон-бир материал ёки 
ўтилган дарсни қисқача тушунтириб талабаларга топшириқ беради. Топшириқ 
масала, машқ, саволга жавоб ва бошқа шакллардаги назорат иши бўлиши 
мумкин. Сўнгра топшириқ командалар ичида муҳокама қилинади. Кейин 
ўрганилган мавзу бўйича ҳар бир команда аъзоси индивидуал тарзда назорат 
иши ёзади. Ҳар бир талаба олган баллни қўйиб, умумий команда балли 
чиқарилади. У аввалги шахсий ва команда тўплаган балл билан таққосланади. 
Командаларнинг олган ўринлари аниқланади. Тўпланган баллга кўра 
рағбатлантирилади. 
Иккинчи моделда назорат иши эмас, балки мустақил (конкурс) 
ўтказилади. Бунда команда аъзолари бошқа команда аъзолари билан 
мусобақалашиб очколар тўплашади. 
Учинчи модел, мозаика модели деб ҳам аталади. Бу модел кўпрок катта 
гуруҳ, айтайлик, 25-30 тадан талаба бор гуруҳларда қўллангани маъқул. 
Гуруҳдаги талабалар сонига қараб ўқитувчи ҳар бир командага 5 ёки 6 
тадан талабани жалб қилиб, ҳар бир команда, команда таркибидаги талаба 
сонига қараб, 5 ёки 6 қисмдан иборат материални ўрганиш учун топшириқ 
беради. Ҳар бир командадан бир киши битта қисмни ёки саволни ўрганишга 
масъул қилиб белгиланади. 
Турли командалардан шу қисм ёки саволни олган талабалар бирга 
йиғилиб, шу савол-ўқув топшириғини муҳокама қиладилар. Бу гуруҳларни 
одатда эксперт гуруҳлари деб аталади. Агарда асосий гуруҳларни алфавитдаги 
ҳарфлар билан белгиласак, талабаларни рақамлар билан белгилаймиз. 
Айтайлик, гуруҳ 30 та талабадан иборат. Ўқитувчи уларни 6 тадан 5 та 
гуруҳга: А,Б,В,Г,Д бўлади. Биринчи гуруҳ А, ундаги талабалар А1, А2, АЗ. А4, 
А5, А6, иккинчи гуруҳ Б, ундаги талабалар Б1, Б2, БЗ, Б4, Б5, Б6 ва ҳоказо 


30 
тарзида бўлинади. Ҳар бир талаба ўзининг номери бўйича асосий 
командасидан, яъни ҳарф бўйича ўқув материалининг маълум қисмини ёки 
саволни ўрганиш бўйича топшириқ олади. 
Сўнгра мутахассислар гуруҳида (рақамлар бўйича) барча 1 ёки 2 ва 
ҳоказо рақамлар асосида янги гуруҳ ташкил бўлади. Яъни мутахассислар 
командаси А1, Б1, В1, Г1, Д1, иккинчи команда А2, Б2, В2, Г2, Д2 ва ҳоказо 
тарзида янги команда ҳосил бўлади. Ҳар бир асосий командадан бир хил 
рақамдаги, лекин ҳарфи ҳар хил команда аъзолари тўпланиб, ўзларига 
берилган бўлак, савол, топшириқни муҳокама қиладилар. Сўнгра ҳар ким 
экспертлар гуруҳидан ўзининг асосий гуруҳига қайтади. 
Гуруҳнинг ҳар бир қатнашчиси экспертлар гуруҳида ўзи ўрганган 
масалани гапириб беради. Гуруҳнинг ҳар бир қатнашчиси диққат билан 
ўртоқларини фикрини эшитишга ҳаракат қилади. Чунки берилган топшириқни 
бажаришнинг ягона йўли ўртоқларининг фикрини диққат билан тинглаб, 
таҳлил қилиб, сўнгра гапириб бериши керак. Ундан ташқари ҳар бир талабада 
ўз топшириғини мувафассал бажариш учун стимул мавжуд. Сабаби у берилган 
бўлак, савол, топшириқни ўртоқлари қай даражада ўзлаштиришларига масъул. 
Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишдаги яна бир тўртинчи модел бошқа 
моделлардан бирмунча фарқланади. Бу моделда кичик ҳар бир талаба берилган 
топшириқни аввал алоҳида ўқиб, ўз фикрини семинар дафтарига ёзади. Сўнгра 
гуруҳ биргаликда ҳаммани фикрини ўрганиб чиқади. Кичик гуруҳ номидан 
жавоб тайёрланади, дарсда барча гуруҳларни жавоблари эшитилади ва 
гуруҳни эришган натижаси баҳоланади. 
Кичик гуруҳларда талабалар ўртасида фикр алмашув, муаммо таҳлил 
қилиш имконияти кенг. Ҳар бир талабанинг фикри ўртоқлари томонидан 
таҳлил қилинади. Бунда ҳар бир талаба албатта, ўз фикрини асослашга, ҳимоя 
қилишга ҳаракат қилади. Мунозара жараёнида ҳар бир талаба ўз хатосини 
тушунади ёки ҳақлигини синаб кўради, ҳамкорликда муаммони ечиш 
ўрганади. 
Гуруҳни жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб ишлаш мақсадга 
мувофиқ, қачонки: 

Ахборот билан алмашув; 

Ғоя ва фикрларни йиғиш ва ўртоқлшиш; 

Қийин ечиладиган муаммо ва вариантларни таҳлил қилиш 

Мураккаб масалани ечиш ва хулоса чиқариш зарур бўлса. 
Гуруҳда ишлаш индивидуал ишлашга қараганда яхш натижа беради.
Сабаби: 
Гуруҳда ахборот диапазони кенг, чунки ҳар бир талаб озми-кўпми 
маълум ахборотга эга; 
Ҳамкорлик натижасида гуруҳдаги талабаларнин; таъсири туфайли 
пассив талабаларнинг ҳам фаоллиги ортиш; мумкин. 
Кўпгина таклиф, фикрлар ўзаро танқид натижасида пучаклари 
пучакка, сараклари саракка ажратилади. 


31 
Гуруҳ билан ишлаш ўқитишнинг ижтимоий методи жиҳатдан 
талабаларнинг билимдон бўлишига қаратилган. Уни моҳирлик билан қўллаш 
мақсадга етишга олиб
келади. Услубни қўллаш натижасида талабалар 
томонидан: 
• Биргаликда ишлаш шакллари ўрганилади. 
• Нутқ сўзлаш ва ўз фикрини асослаб беришга, ҳимояланишга 
ўрганади. 
• Мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечишга иштиёқ шаклланади, 
• Ўрганишга, ишлашга бўлган кўникма ҳосил бўлади. 
Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтилганда дарсда ўқитувчи ягона ахборот 
берувчи, тақриз қилувчи, баҳоловчи шахс сифатида марказда турмайди. У 
мавзуни ўргатувчидан дарсни тайёрловчи ва ташкил этувчига айланади. 
Кичик гуруҳларда берилган топшириқ бўйича мавзуни датенсив 
ўрганишга тўғри келади. Қўшимча адабиётлар билан таъминлаш, уларни чуқур 
ўзлаштиришга ҳаракат қилиш натижасида олинган билимнинг узоқ муддат 
ёдда қолишига эришилади. 
Жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишнинг муваффақиятли 
бўлиши кўп жиҳатдан унга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга боғлиқ. Дарс 
ўтказишдан аввал ўқитувчи дарсни қандай бўлишини кўз ўнгига келтириб 
чиқиши керак. Бу услуб билан дарс ўтишнинг муваффақияти бериладиган 
топшириқнинг қандай қўйилиши, аниқлигига ҳам боғлиқ. Кичик гуруҳларда 
ишлаш фақат қўйилган топшириқни эмас, балки унинг натижасини муҳокама 
қилишни ҳам ўз ичига олади. Бунда доскадан, техник воситалардан 
фойдаланиш мумкин. 
Ҳар қандай кичик гуруҳда ишлашнинг энг диққат қаратадиган жиҳати 
кичик гурух, охир-оқибат умуман бутун гуруҳнинг ишини унумли бўлишини 
таъминлаш. Бунинг учун ўқитувчи аввалдан ҳамма дарс жараёнини 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling