Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

1. Одамлар танлайди. Ҳамма ким бўлиши, нима иш қилиши, қаерда 
яшашидан қатъий назар чекланганлик муаммосига дуч келади. Шунинг учун 
танлаш ва қарор қабул қилишга мажбур. 
2. Одамларнинг танлови харажатлар билан боғлиқ. Одамлар бекордан 
бекорга у ёки бу нарсани танламайди. Улар ҳар хил муқобил вариантлар 
орасидан энг юқори наф келтирадиган ёки энг кам харажат талаб қиладиган 
вариантларини танлашади. 
3. Одамлар рағбатлантириш (стимуллар)га қандай тарзда реакция 
қилишларини, қандай муносабатда бўлишларини олдиндан айтиш мумкин. 
Стимуллар турли-туман, жумладан пул шаклида ёки жисмоний қониқиш 
тарзида ҳам бўлиши мумкин. 
4. Одамлар ицтисодий тизимлар яратадилар. У ўз навбатида 
индивидуал танлов стимулларига таъсир кўрсатади. Ҳар доим бирон бир киши 
у ёки бу муқобил вариантни чекловчи танловни афзал кўрар экан, ёки 
қўшимча муқобил вариантни ҳосил қилар экан, бошқалар учун стимул 
ўзгаради. Ҳар сафар қонун ёки тартиб ўзгарганда муқобил вариантлар 
чекланади ёки стимуллар ўзгаради. 
5.Одамлар ихтиёрий айирбошлашда қатнашганларида доимо 
ютишади. Ҳар сафар икки ва ундан ортиқ киши айирбошлашни амалга 
оширар экан, ҳар бир киши ўзи учун камроқ қадрланадиган ёки унчалик зарур 
бўлмаган нарсани қадрланадиган, зарур нарсага алмаштирадилар. Натижада 
айирбошлаш ҳар икки томон учун қўшимча қадр-қиммат яратди. Шундай 
тарзда бутун иқтисодиётда ҳам айирбошлаш ҳар икки томон учун манфаатли. 
Одамларнинг танлови келажакда намоён бўладиган маълум бир оқибатга 
олиб келади. Танлаш натижасида кўзланган мақсадга етиш мумкин. Лекин 
келажакда у қандай оқибатга олиб келади, буни баҳолаш қийин. Шунинг учун 
жуда кўп қарорлар таваккал бўлиб, маълум даражада хатар мужассамлашган. 
Талабалар бирон масалани, муаммони ўрганар эканлар, инсонларнинг 
ана шу касбий фикрлаш тарзини ёддан чиқармасликлари лозим. 


46 
Тадқиқот услуби талабаларни бевосита ўрганилаётган муҳокама 
қилинаётган масалага бевосита қатнашиш, изланишга амалий ёндашиш 
имкониятини беради. Бу тарзда дарс ўтганда дарс беришнинг бошқа 
услублардан ҳам фойдаланилади. 
Шундай қилиб, бу услуб дарс беришнинг бошқа 5 услубларидан: 
1)касбий фикрлашнинг юқори босқичига асосланганлиги; 2) талабаларнинг 
бор интеллектуал қобилиятларини ишда, илмий изланишда талабаларни 
бевосита иштирок этишлари; 3) маълумотлар, далиллар асосида ҳисоб-китоб 
қилиб, хулоса чиқариш ва баҳолашга ўргатиши билан фарқ қилади. 
Тадқиқот услубини қўллаб, дарс ўтишни мулк муносабатлари мисолида 
кўриб чиқайлик. «Мулк муносабатлари» мавзуси бўйича дарс ўтиш жараёнида 
тадқиқот услубини қўллаш осонроқ бўлиши учун моделлаштирувчи ўйиндан 
фойдаланишимиз мумкин. Мақсад: 
1. Мулкчилик, мулк муносабатларини, мулкка иқтисодий ва ҳуқуқий 
категория сифатида тушунтириб бериш; 
2. Мулк хуқуқини ресурсларни тақсимланишида қандай рол ўйнашини 
таҳлил қилиш. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling