Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

Қўшимча машқ. 
Номукаммал рақобат шароитида бозор қандай амал қилади?, нарх 
қандай шаклланади? синаб кўриш учун шу ўйиннинг ўзини рақобат 
мавзусини ўтганда кўриш мумкин. Бунда сотувчилар чекланган (3-4 та) 
бўлади. Биринчи раундда сотувчиларга алоҳида-алоҳида карточка бериб
бир-бирлари билан келишишларига йўл қўймай бозорга чиқарилади. 
Иккинчи раундда эса бир неча минут уларни келишиб олишларига имкон 
бериб, бозор бошланади (Карточкалар ўша аввалгилар). Ана шу раунд 
тугагач, уларнинг олган фойдаси қандай ўзгаргани муҳокама қилинади: 
1) эркин бозорга нисбатан, сотувчилар кам, лекин бир-бирлари 
билан келиша олмайдиган шароитда; 
2) сотувчилар ўзаро келишишлари мумкин бўлган шароитда. Ўйин 
талабалар сони 20 тадан кам бўлмаган гуруҳларда нисбатан яхши ўтади. 
3. Касбий фанларни ўрганишда тадқиқот услуби. 
Ўз 
самарадорлиги 
ҳамда талабаларнинг фанни ўрганишдаги 
эришган 
даражалари, 
олган 
билимларининг 
пухталиги 
қай 
даражадалигини ҳам аниқлаш имконини берадиган услуб бу тадқиқот 
услубидир. 
Бу услубда талабалар юз бераётган воқеликни кузатиб, фактларга 
диққатни қаратиш, улардан хулоса чиқаришни ўрганишади. 
Тадқиқот 
методини 
иқтисодиётни 
ўрганишда тадбиқ қилиш 
талабаларнинг пухта билим олишларига катта ёрдам беради. Сабаби, 
иқтисодиёт доимо кишиларнинг олдига танлов муаммосини қўяди, чунки 
ресурслар чекланган, уларни бир мақсаддагина ишлатиш мумкин. Бир 
мақсадда ишлатилган ресурсни иккинчи мақсадда ишлатиб бўлмайди. 
Масалан, ерга уй қурилса, энди у ерга экин экиб ёки йўл қуриб бўлмайди. 
Бунинг учун уйни бузиш керак. Демак ерни турли мақсадларда ишлатиш 
мумкин. Лекин биз уларнинг орасидан бирини танлашимиз керак. Бунинг учун 
альтернатив вариантлар таққосланади. 
Дарс беришнинг бу методи олдига икки мақсад қўйилади: 
1. Мавзунинг мазмунини ўзлаштириш ва илмий методлардан 
фойдаланишни ўрганиш; 
2. Ахборотлар, далиллар, маълумотлар асосида тадқиқот ўтказиш 
жараёнига қатнашиш орқали, талабаларни ахборот тўплаш, тўпланган ахборот 
устида ишлаш, хулоса чиқариш ва баҳолашга ўргатиш. 


44 
Тадқиқот услуби асосида дарс ўтиш индуктив ва дедуктив мантиққа 
таяниши мумкин. 
Тадқиқотнинг дедуктив методга асосланиши иқтисодиётда қатор тайёр 
қоида, қонунлар мавжудлиги, улардан қўйилган муаммоларни ечишда 
фойдаланса бўлишига таянади. Бу қонун, қоидалар талабаларга зарур 
ахборотни кераксиз маълумотлардан ажратишга ёрдам беради. Тадқиқот 
жараёнида изланишни тўғри йўлдан боришига кўмаклашади. Индуктив 
методни қўллаш ёрдамида талабалар маълумот, ахборотга асосланиб, 
иқтисодий ходиса ва жараёнлар ҳақида янги гипотезани илгари суриши ёки 
илгари билдирилган гипотезаларни текшириб кўриш мумкин. Бунда бир 
муқобил қиймат иккинчиси билан солиштирилади. Шунинг учун кишиларнинг 
ҳатти–ҳаракати қандай бўлишини ва маълумотларни синчковлик билан 
ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Айнан ана шу тадқиқот услуби орқали бунга 
эришиш мумкин. 
Тадқиқот услуби бошқа методлардан катта фарқ қилади. У 
талабаларнинг фикр юритиши юқори даражада бўлиши, бор интеллектуал 
қобилиятларини ишга солишни талаб қилади. Бу нарса таниқли америкалик 
мутахассис Бенжамин Блум тавсия қилган билишнинг қадам-бақадам беш 
босқичининг энг юқори босқичига тўғри келади. У баҳолаш бўлиб, 
баҳолашнинг уддасидан чиқиш учун олган билимини ёдга тушириш, қўйилган 
масалани тушуна билиш, таҳлил қилиш, синтез қилишни билиши, турли 
вариантларни таққослаши, охир-оқибат хулоса чиқара оладиган даражада 
билимга эга бўлиши керак. Шунинг учун ҳам бу услубни ҳамма гуруҳларда 
қўллаш қийинчилик туғдиради. Лекин талабаларнинг тайёргарлигини, 
фаоллигини ҳамда билим даражасини ошириш асосида барча гуруҳларда 
қўллаш мумкин бўлади. Бунинг учун талабаларни ахборот тўплаш, мустақил 
равишда адабиётларни ўқиб, жадвал ва графиклардан фойдаланишни 
ўрганишларини кузатиш, аниқлаш ва бу кўникмаларни ҳосил қилишлари учун 
ёрдам бериш керак. 
Дарсни тадқиқот методи асосида ташкил этишнинг таркибий қисмлари 
қуйидагилардан иборат: 
1. Дарсда талабаларни ҳақиқатан қизиқтирадиган савол ёки масала 
қўйилади. 
2. Ўқитувчи талабаларга бирон-бир гипотеза таклиф қилиши ёки 
талабаларнинг ўзлари муҳокама қилаётган масаланинг ечимини мумкин 
бўлган вариантларини таклиф қилишлари, тушунтиришлари мумкин. 
3. Талабалар маълумотлар йиғишади, ахборотлар тўплашади, мустақил 
равишда адабиётлар ўқиб, жадвал, график, видеофильм ва бошқаларни 
ўрганиб, ҳар бири шахсан ўзи тадқиқот ўтказади ёки дарсда тадқиқот 
ўтказишда қатнашади. 
4. Олинган маълумотлар асосида қўйилган масала бўйича хулоса 
чиқарилади. 
5. Аввалги айтилган гипотеза тўғрими ёки йўқлиги аниқланади. 
Нотўғри бўлса чиқарилган хулоса бўйича янги таъриф берилади. 


45 
Тадқиқот услубига дарс ўтишнинг методи сифатида турлича ёндашиш 
мумкин. Кўпчилик бу услуб талабаларга маълумотларни ўрганиш, синчковлик 
билан 
таҳлил қилиш, кишиларни ҳатти-ҳаракати қандай бўлиши 
мумкинлигини ўрганиш, хулоса чиқариш, саволларга жавоб топишга ёрдам 
беради. Шунинг учун айниқса, касбий фанларни ўрганишда қўллаш ниҳоятда 
зарур деган фикрни билдиришади. 
Иқтисодий масалалар, муаммоларни тадқиқ қилишда дедуктив 
тахминлар кенг қўлланилади. Улар масалани, муаммони ечишда одамларнинг 
саъй-ҳаракати қандай бўлиши мумкин, улар нимани танлашлари мумкин, 
бунинг сабаби нимада эканлигини тушунишга ёрдам беради. Бу тахминлар 
одамларнинг касбий фикрлаш тарзини қандай кечиши мумкинлиги, у 
нималарга боғлиқлигини англай билишимизга боғлиқ. Ана шу тахминлардан 
тадқиқот ўтказишда фойдаланамиз. Улар асосидагина хулоса чиқаришимиз 
мумкин. 
Намойиш қилинадиган ва тарқатиладиган материал 
Одамларнинг касбий фикрлаш тарзи. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling