Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
Ўйин тафсилоти.
Ихтиёрий равишда ўйинда иштирок қилиш учун 10 талабани доска олдига чиқишини сўраб ўқитувчи талабаларга мурожаат қилади. Уларга айлана шаклида ёнма-ён туришлари кераклиги айтилади. Айлананинг диаметри 2 метрдан кам бўлмаслиги керак. Ана шу айланага ўқитувчи скрепка, қоғоз ёки бошқа нарсани (биз скрепкани танладик) сочиб ташлайди. Доскага ўйинда қатнашаётган талабаларнинг исми ёзилади. Ўйин 1 минутдан 2 раунд бўлишини тушунтирасиз. 1. Ўқитувчи скрепкаларни сочиб ташлаб, талабаларга биринчи раундда ердан олган скрепка учун 0,1 балл, иккинчи раундда эса 0,2 балл беришни алоҳида таъкидланади. Иккинчи раундда биринчи раунддан қолган скрепкалар терилади. Скрепкаларни айнан ҳар бир раундда алоҳида топширилади. Ўйиннинг шартлари ҳаммага тушунарлими ёки йўқлигини яна бир сўрайсиз. Аввалига талабалар ўзаро келишишга ҳаракат қилиши мумкин. Иккинчи раундда терамиз деб. Лекин барибир бирон талаба скрепкани теришни бошлайди. Унда қолганлар ҳам ёппасига теришга тушадилар, натижада биринчи раунддаёқ скрепкалар териб бўлинади. Ёрдамчи талаба доскага ҳар бир талабани терган скрепкаси миқдорини ёзиб қўяди. 2. Навбатдаги раундда скоч билан полни 10 та квадрат бўлакка бўлинади. Ҳар бир талаба ўз квадрати ёнида турсин. Талабаларга ҳар ким фақат ўз квадратидаги скрепкани териши мумкин. Бошқаларникини олиш мумкин эмас деб тушунтирасиз. Ўқитувчи скрепкани ҳамма квадратларга тушадиган қилиб сочади. Агар скрепкалар лентани устига тушган бўлса уни квадратларга олиб ташланади. Шарт худди биринчидагидек. Ўйин 48 икки раундда бўлади. Биринчи раундда ҳар бир скрепка учун 0,1 балл, иккинчисида 0,2 балл берилади. 3. Бунда биринчи раундда полдан бир дона ҳам скрепкани кўтарилмаслиги аниқ. Сабаби, иккинчи раундда талабалар аввалгига, бир- биридан қизғаниб, шошиб терганига ўхшамаган ҳолда шошмай ердан скрепкаларни теришади. Раунд тугагач талабалар терган скрепкалар миқдори ва баллар. Доскага ёзилади. Талабалар 1 - ўйин 2- ўйин дона дона балл дона дона балл Одилжон 1 0 0.1 0 10 2.0 Одимжон 8 0 0.8 0 9 1.8 Эркинжон 9 0 0,9 0 10 2.0 Мухиддин 8 0 0.8 0 7 1.4 Толибжон 5 0 0.5 0 4 0.8 Салохиддин 4 0 0.4 0 6 1.2 Абдухалим 3 0 0.3 0 4 0.8 Абдухамид 6 0 0,6 0 6 1.2 Абдухолик 6 0 0,6 0 2 0.4 Шамсиддин 7 0 0,7 0 2 0,4 Ўқитувчи талабаларни ўйинда қатнашгани учун миннатдорчилик билдириб, ҳаммаларини ўтиришга таклиф этади. Сўнгра ўқитувчи талабаларга савол билан мурожаат этади. Жамиятни мақсади ўз чекланган ресурсларидан самарали фойдаланиш. Ўйинимиз бўйича энг кўп фойда олиш учун скрепкаларни қачон теришни бошлаш керак (яъни ресурсларни самарали жойлаштириш учун)? Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling