Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Иқтисодий фанларни ўрганишда эссе ёзишнинг роли


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

6. Иқтисодий фанларни ўрганишда эссе ёзишнинг роли. 
Маълумки, олий ўқув юртини битирган мутахассис берилган 
топшириқни бажарганлиги, қилинган ишлар ва эришилган натижа, мавжуд 
камчиликлар ва уларни бартараф қилиш йўллари бўйича ёзма ҳисобот 
беришни уддасидан чиқиши керак. Шунингдек, хизмат хати, рапорт, ҳисобот, 
турли муассаса, ташкилот ўртасидаги ҳар хил ёзишмалар, бошқа фирма ва 
корхоналар билан шартнома бошқалар кабиларни ёзишни билиши керак. 


63 
Бунинг учун эса уларда кўникма ҳосил қилиш керак. Зарур кўникма эса 
талабаларнинг ёзма иш ёзишлари орқали ҳосил қилинади. Тез-тез ёзма иш 
ёзиш уларнинг фикрлашини ўзгартиради, уларни курс иши, якуний назорат 
иши, битирув малакавий иши, турли ёзишмалар, диссертация ёзишга 
тайёрлайди. Ёзма иш ижодий фикрлашга ўргатади. Ёзма ишнинг муаллифи 
ўзининг қарашини, фикрини асослашга ўрганади. 
Ҳозирги пайтда дарс ўтишнинг янги услублари орасида фанни 
ўрганишда эссе ёзиш ҳам ўзига хос ўрин эгаллаб бораяпти. 
Бу айниқса якуний назорат иши ёзиш учун тажриба тўплашда қўл 
келади. 
Эссе (франсузча - тажриба, хомаки режа, хомқолип) - муаллифнинг 
индивидуал позициясини алоҳида ажратиб кўрсатиш билан эркин, кўпинча 
парадоксал баён қилишга йўналтирилган фалсафий-эстетик, адабий-танқидий, 
бадиий-публицистик адабиёт. Ҳозирги пайта иқтисодий қарашларни баён 
қилишда ҳам кенг фойдаланиладиган бўлди. Айниқса, Нобел мукофоти 
лауреати В. В. Леонтьевнинг «Экономические эссе. Теории, исследования, 
факти и политика» китоби нашрдан чиққач, собиқ Иттифоқ мамлакатларида 
ҳам, айниқса, бозор иқтисодиётига ўтишни бошлагач, иқтисодий мавзуларда 
эссе ёзишга диққат қаратиш бошланди. 
Кейинги пайтларда талабаларни иқтисодий фикр юритишга ўргатиш ва 
билимини баҳолашда кенг қўлланилмоқда. 
Эссе учун мавзулар ва саволлар. 
Бундай саволлар берилган топшириқлар ахборотлар тартибга солиш
таҳлил 
қилишни 
билишни 
талаб 
қилади. 
Мантиқий 
масалалар 
(муаммолар)ни ечиш улардан фойдаланиб кўникмасини талаб қилади. Бу 
касбий фикрлашнинг даражаси. Улар бошқа афзалликларга ҳам эга. 
Уларни тестга нисбатан тузиш осон. Четдан талабага таъсир тавваккал 
қилиб жавоб топишга йўл қўймайди. Уни қийинчиликлари бор. Масалан, 
жавобларни баҳолашнинг ёки «аравани қуруқ олиб қочиш» мумкинлиги. 
Лекин шунга
қарамай эсседан билиш жараёнини таҳлил қилиш ва баҳолаш 
учун зарур ахборот олиш мумкин. 
Эссега мавзу танлаганда ёки савол тузганда қуйидагиларга аҳамият 
бериш керак. 
1)топшириқни иложи борича аниқ қўйиш керак. Шартни шундай 
қўйиш керакки, талаба ундан нима талаб қилинаётганлигини тушуниб 
етсин. 
2)Эсседа талабадан оддий ёдга тушириш зарур бўлган ахборот 
беришни топширмаслик керак. Топширик; талабаларни фикр юритишга
таҳлил қилишга ундайдиган саволлар бўлиши зарур. 
3)Талабаларга 
эссе 
учун 
тайёрланган 
савол-топшириқларни 
талабаларни ўзлари танлаб тайёрлагандан кўра ўқитувчининг ўзи танлаб 
бергани маъқул. Сабаби бунда талабанинг билимини объектив баҳолаш 
мумкин. 
4)Талабалардан 
узун ва комплекс жавобни талаб қиладиган 
саволларни яхшиси уйга топшириқ тарзида ёки оралиқ назорат ёки якуний 


64 
назоратда бериш мумкин. 
5)Агар вақт чекланган бўлса талаба билимини жуда тез дарс 
давомида аниқлаш зарур бўлганда энг асосий моментларга аҳамият 
қаратилган саволлар қўйиш мумкин. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling