Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Маърузада реал фактлар маълумотларнинг ўрни


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

 
3. Маърузада реал фактлар маълумотларнинг ўрни. 
Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси фаи бўйича маърузада 
фактлар, реал маълумотларнинг ўз ўрни бор. Чунки, улар иқтисодий жараён, 
муаммоларни моҳиятини очиб беришга ёрдам беради. Лекин шуни унутмаслик 
керакки, фақат улардан маҳорат билан фойдалангандагина кутилган натижани 


76 
беради. Бунинг учун сабаб-оқибатли боғланиш, маълум умумлаштириш, 
тенденцияларни кўрсата оладиганрақамлар ва далиллардан фойдаланиш керак. 
Рақамлар, маълумотлар ўрганилаётган предметнинг мазмунини изчиллик 
билан ўрганиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Албатта, рақамлардан ўз 
фикрини тасдиқлаш учун фойдаланиш, иллюстрация қилиш мумкин. Лекин, 
назарий қоидаларнинг, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг моҳиятига 
тушунишда ҳам муҳим рол ўйнашини ёддан чиқармаслик керак. Ҳар бир 
педагог рақамлардан юзаки, шунчаки фойдаланишдан қочиш керак. 
Иқтисодчиларнинг фикрига кўра далиллар, рақамлар бу маълум қайта 
ишлашни талаб этадиган қурилиш материали холос. 
Реал маълумотлар, рақамлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 
рақамлар, фактлар ҳозирги замон хўжаликҳаётининг ўзига хос айрим 
томонларини кўрсатиши, кишиларнинг кўз ўнгига келтиришига ёрдам бериши; 
маълумотлар, далилларни танлаётганда хилма-хил бўлишига аҳамият бериш, 
шу билан бирга тасодифий фактлардан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки, улар у ёки 
бу ҳодисанинг моҳиятини очиб бера олмайди, аксинча талабаларни чалғитиши 
мумкин. Шунинг учун: маърузага тайёргарлик кўрганда вақт нуқтаи назаридан 
охирги вақтдаги рақамларни келтириш керак. 
Танланган далиллар ишончли, синалган бўлиши,ҳеч кимда иккиланиш 
уйғотмаслиги керак. 
Ҳар қандай маърузада фактларга назарий қоидаларини моҳиятини 
очишга хизмат қиладиган даражада ўрин берилишига эътибор бериши керак. 
Агар назария билан фактлар ўртасида оптимал нисбат бузилса, талаба 
фактларни аралаштиришни бошлайди. Умумлаштириш ва хулосаларга 
бефарқлик билан қарашни бошлайдилар. Ваҳолангки, маърузада асосий 
мақсад назарий концепцияларни талабалар онггига етказишдир. 
Маърузада негатив фактларни ҳам тўғри шарҳлаш, уларнинг қандай 
оқибатларга олиб келиши, бартараф қилиш йўллари ҳақида тўхташ керак. 
Маърузачининг вазифаси негатив фактларни эълон қилиш эмас, балки уларни 
тахлил қилиш, хулоса чиқаришга ўргатишдир. 
Фактлар маърузага жонли мазмун, ҳаёт нафасини бахш этади, унинг 
аҳамияти бу жиҳатдан бебаҳодир. 
Маърузани назарий ва амалий материалларини талабаларга етказишнинг 
умумий усули сифатида қарасак, уни қай тарзда талабага етказиш муаммоси 
келиб чиқади. Далиллар ва назарий концепцияни талабаларга етказишда 
асосан икки услубдан фойдаланилади: индуктив ва дедуктив. 
Индуктив услуб маърузада хусусийликдан умумийликка, дедуктив услуб 
эса, умумийликдан хусусийлик томон баён қилишни ифодалайди. Индуктив 
услуб далиллар,хусусий, умумий хулоса, назарий хулосалар, аниқ фаолият 
учун практик (амалий) хулосалар тарзида баён қилинса, дедуктив услуб – 
назарий хулоса, умумий, хусусий хулоса,

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling