84
Ташкилий қисм
5-8 минут
Муҳокама қилинадиган саволлар:
1. Ижтимоий иқтисодий эҳтиёжларнинг мазмуни. Индивидуал гуруҳий
ва умумжамият эҳтиёжлари
10-15 минут
2. Ўзбекистонда эҳтиёжларнинг хусусиятлари.
Эҳтиёжларнинг таркиби
10-15 минут
3. Эҳтиёжларнинг чексизлиги. Эҳтиёжларнинг юксалиш қонуни.
4. Ресурсларнинг чекланганлиги. Ишлаб чиқариш имконияти. Танлов ва
миқдорий қиймат. Қарор қабул қилиш.
20-25 минут
5. Иқтисодиётнинг бош муаммоси.
15-20 минут
Дарсни якунлаш.
4-5 минут
Дарснинг қисқача тафсилоти.
1. Ташкилий қисм. Талабалар билан салом-алик қилинади. ўқув
аудиторияда зарур жиҳозлар бор-йўқлигини бир кўздан кечиради. Давомат
текширилади. Талабаларнинг барчаси дарсга қатнашяптими ёки йўқми? Йўқ
бўлса нима сабабдан, аниқланади.
Сўнгра ўқитувчи қисқача семинар дарсида ўтилган мавзуни ёдга
тушириб, янги мавзуни бошлайди. Талабаларга қисқача дарснинг мақсади баён
қилинади:
Ўтган семинар дарсида биз касбий фанларнинг
предмети ва услуби
мавзусини якунладик. Шу мавзуда биз иқтисодий ғояларнинг вужудга келиши,
иқтисодий назариянинг фан сифатида шаклланиш жараёни, асосий иқтисодий
мактабларни кўриб ўтдик. Касбий фанларнинг предмети, иқтисодий қонунлар,
категориялар, иқтисодий ҳодисаларва уларни ўрганишнинг услубларини
биргалашиб муҳокама қилдик.
Касбий таълим методикаси барча иқтисодиёт сиёсатининг
илмий
асосларини ишлаб чиқишдаги тутган ўрни, норматив ва позитив касбий
таълимнинг фарқини ўргандик. Ижтимоий – иқтисодий ривожланиш ва унинг
муаммоларини аниқлашда касбий фанларнинг аҳамиятини билиб олдик.
Бугун биз янги мавзу: “Ижтимоий – иқтисодий эҳтиёжлар ва
ишлаб
чиқариш” мавзусини муҳокама қиламиз.
Маърузада таъкидлаб ўтдик, “Касбий таълим методикаси” фанини
ўрганишни айнан мана шу
мавзудан бошлашимиз бежиз эмас, чунки
инсоннинг бутун ҳаёти турли-туман эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.
Бугунги мавзуда бизана шу эҳтиёжларнинг таркиби,
уларнинг
чексизлиги, эҳтиёжларни қондириш учун зарур неъматларни ишлаб чиқариш
учун ресурсларнинг чекланганлиги, бундан келиб чиқадиган иқтисодиётнинг
бош муаммоси, танлов ва қарор қабул қилишни зарур қилиб қўйиши ва бошқа
масалаларни ўрганамиз.
Дарсга семинар машғулоти режаси бўйича тайёрланиб келиш керак эди.
Дарсга ҳамма тайёрми? дея сўраб, тайёрланмай
келганларни сабабини
аниқлайди. Бугунги мавзу муҳокамасини бошлаймиз деб, ўқитувчи
кириш
сўзини тугатади.
Do'stlaringiz bilan baham: