3. Проектор билан ишлашнинг афзалликлари ва камчиликлари.
Афзалликлари:
Дарс жараёнида доимий тасвирий контакт юз беради; плёнкалар дарс
бошланишига қадар тайёр бўлиши мумкин; турли тарзда фойдаланишни
ташкил қилиш мумкин, бир неча марта қайтадан фойдаланиш мумкинлиги;
керак бўлмаган қисмини ёпиб қўйиш мумкинлиги.
Камчиликлари:
талабалар диққатни ўқитувчидан узоқдаги тасвирга бутун
қаратишади;
плёнкадан кўчириб ёзиш вақт талаб қилади;
плёнкага ёзиш, шунингдек, уни дарсга тайёрлаш кўп вақт талаб
қилади.
Махсус ихтисослаштирилган аудиториялар, чунончи, компьютер,
телевизор, видеомагнитофон билан таъминланган аудиторияларда дарс ўтиш
борган сари оммалашиб бормоқда.
Тестлар ечиш, масала, машқлар бажаришда компьютерлардан
фойдаланиш мумкин. Ундан ташқари қатор мавзуларни қамраб олган улардаги
амаллар реал ҳаётга яқинлаштирилган К118Е (АҚШ), МЭКОМ (Россия) ва
бошқа дастурлар мавжуд. Улардан фойдаланиб компьютерларда ишлаш,
талабалар ўртасида конкурслар ўтказиш мумкин. Ҳозирча бизда касбий
таълим методикаси фанидан дарс ўтишда қўллаш мумкин бўлган ўқув
видеофильмлари мавжудлик даражаси деярли йўқ. Лекин уларни талабалар
билан биргаликда яратиш мумкин.
Кейинги пайтда масофадан ўқитишнинг борган сари ёйилиб бориши,
дарслик, қўлланмаларнинг электрон версияларининг яратилиши, ўқитиш
жараёнида компьютерлардан янада кенгроқ фойдаланишга олиб келади.
Асосий таянч тушунчалар ва атамалар
Кўргазмали қурол, номоддий кўргазмали қурол, моддий кўргазмали
қуроллар: доска, схема, Тарқатиладиган материаллар: Проектор, Диаграмма,
График.
Такрорлаш учун саволлар
101
1.Дарс ўтишда кўргазмали қуроллар қандай ўрин тутади?
2.Кўргазмали қуролларни қанлай турларини биласиз?
З.Кўргазмали қуролларни танлаганда нималарга аҳамият бериш керак.
4.Техник воситалардан ўқув жараёнида фойдаланишнинг қандай
афзаллиги ва камчиликлари бор?
5.Сизнингча, албатта, ҳар бир мавзу бўйича кўргазмали қурол ёки техник
воситалардан фойдаланиш шартми?
102
Do'stlaringiz bilan baham: |