Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

Асосий таянч тушунчалар 
Семинар турлари, қисқа муддатли ёдда сақлаш, узоқ муддатли ёдда 
сақлаш, семинар функциялари, семинар дарси афзалликлари. 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Семинар дарси талабаларни билим олишида қандай ўрин тутади? 
2. Семинар дарси қандай функцияларни бажаради? 
3. Нима сабабдан олинган билимни вақти-вақти билан такрорлаб туриш 
лозим? 
4. Семинар дарси муваффақиятли ўтиши учун, сизнингча нима қилиш 
керак? 
5. Сиз семинар дарси ўтсангиз қандай мақсадларни кўзлаган бўлар 
эдингиз? 


89 
6 боб. ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ. 
РЕЖА: 
1. Ўқув жараёнида назоратнинг ўрни ва роли, назорат шакллари 
2. Талабалар билимини синаш ва баҳолаш 
1. Ўқув жараёнида назоратнинг ўрни ва роли, назорат шакллари. 
Талабалар билимини баҳолашнинг зарурлиги талабалар билимини 
мунтазам баҳолаб туриш, биринчидан, уларни предметни ўрганишга ундайди. 
Иккинчидан, 
баҳолашнинг 
табақаланиши уларни предметни пухта 
ўзлаштиришга олиб келади. Талабалар билимини баҳолаш, уларни билим 
олишга интилишларини мунтазам рағбатлантиради. 
Қарама-қарши алоқа туфайли баҳолаш жараёнида талабалар фан бўйича 
нималарни билиши, қандай саволларни чуқурроқ ўрганиши зарурлиги, заиф 
жиҳатлари аниқланади. 
Ўқитувчи талабаларни билимини баҳолаш жараёнида қандай савол, 
масалаларни ўзлаштиргани ҳақида ахборотга эга бўлади. 
Ота-оналар фарзандларининг мувафаққиятлари ҳақида ахборот олишади. 
Ўқитувчи ва ўқув юрти маъмурияти талабалар билимини баҳолаш 
орқали уларни курсдан курсга кўчириш ҳақида қарор қабул қилишади. 
Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг асосий 
тамойиллари: 

барча талабаларни жалб этиш; 

дастур материалларини тўла қамраб олиш; 

талабаларга табақали ёндашиш; 

талабалар билимини адолатли баҳолаш; 

мунтазам тарзда назорат ва баҳолашни амалга оширишга риоя қилиш, 
уларни ўз устида тинимсиз ишлаш, ўқиш, ўрганишга ундайди. 
Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашга замон талабидан келиб 
чиққан ҳолда ёндашиш талаб этилади. Ҳозирги пайтда талабалар билимини 
назорат қилиш ва баҳолаш, унинг барча тамойилларини назарда тутган ҳолда 
таълим тизимидаги мамлакатимиз ва чет эл педагоглари тажрибаси асосида 
ишлаб чиқилган рейтинг ( инг. Rating — индивидуал сон, миқдор кўрсаткичи 
маъносида ишлатилади) тизими қўлланилмоқда. 
Рейтинг, биринчидан, талабаларни билимини назорат қилиш ва баҳолаш 
жараёнини характерловчи тизим. Иккинчидан, талабанинг олган билимини 
ўзлаштириш даражаси, баҳосини ифодалашнинг усули. 
Талабалар билимини рейтинг тизими асосида баҳолашнинг муҳим 
афзаллиги, баҳолашнинг барча анъанавий ва янги усулларини қўллашга имкон 
яратишидир. 
Бу тизимни қўллашдан мақсад бир томондан, рейтинг тизимини қўллаш 
орқали талабаларни ўқитилаётган фанларни чуқур эгаллаш, топшириқларни 
бажаришга ижодий ёндашиш адабиётлар устида тинимсиз ишлаш, дарсларга 
фаол қатнашишларини таъминлаш бўлса, иккинчи томондан, профессор – 
ўқитувчиларни маъруза, амалий машғулотларга пухта тайёргарлик
кўриш, дарс 
ўтишнинг турли-туман услубларини қўллаш талабалар билимини назорат 


90 
қилиш ва баҳолашда масъулиятларини оширишдир. Буларнинг барчаси эса 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling