Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

Масала ёки машқ ечиш. Ўтилганларни назарий жиҳатдан ёдга 
тушуриб, берилган топшириқни бажариш. Назарий билимни мустаҳкамлаш ва 
амалий кўникмаларга эга бўлишга қаратилади. 
Тадқиқот услуби. Бу услубда бирор бир муаммо ёки гипотеза қўйилиб, 
гуруҳ биргаликда тадқиқот ўтказиб, мантиқий хулоса чиқариб, уни илгари 
сурилган гипотеза билан таққосланади. 
“Ақлий штурм” – услуби, муайян муаммо қўйилиб, уни ечиш учун 
талабалар ўртасига ташланади. Унда ҳар бир гуруҳ ёки алоҳида талабалар 
томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилади. Улар солиштирилиб, хулоса 
чиқарилади. 
Конкурс (танлов)лар ўтказиш. Маълум бир мавзу ёки муаммо бўйича 
талабалар олган билимларини аниқлаш ва баҳолаш учун қўлланилади. 
Дарс ўтишда бошқа бир қатор услублар ҳам мавжуд бўлиб, уларни 
ўқитувчи мавзунинг мазмуни, гуруҳнинг тайёргарлигига қараб қўллаши 
мумкин. Уларнинг айримларига кейинги бобларда батафсил тўхталиб ўтамиз. 
Ўқиш жараёнини ташкил этишда турли қийинчиликлар юз бериши 
мумкин. Бу қийинчиликлар: 
А) бутун ўқув жараёнини ташкил этишга тегишли; 
Б) ўқув материалининг маълум бир қисмига тегишли бўлиши мумкин. 
Камчиликлар эса: 
А) умумий характерга эга бўлган; 
Б) ўқув жараёнида индивидуал тўсиқлар; 
В) гуруҳ туфайли келиб чиққан қийинчиликлар; 
Г) ўқув жараёнини ташкил қилишдаги қийинчиликлар туфайли келиб 
чиққан тўсиқлардан иборат бўлиши мумкин. 


71 
Дарсни ташкил қилиш билан боғлиқ қийинчиликлар: шовқин, дарс 
пайтида танаффус, дарсни бошқалар томонидан бузилиши туфайли келиб 
чиқиши мумкин. 
Дарс жараёнида қўлланилиши керак бўлган техник воситаларни, 
дарслик, зарур ўқув қуролларининг етишмаслиги кабилар ҳам қийинчиликлар 
туғдиради. 
Ўқитувчининг ўз фанини пухта билмаслиги, турли янгиликлардан 
хабардор эмаслиги, ўзининг бирон-бир айби бор ёки бир нима етишмагандай 
тутиши ҳам дарс ўтишда қийинчиликлар туғдиради. 
Талабаларнинг ўзини тута билмаслиги, ўзаро рақобатлашуви, 
талабаларни бир-бири билан уришиб кетиши ҳам дарс ўтказишда тўсиқ 
бўлиши мумкин: 
Дидактик характердаги камчиликлар: 
Ўқитувчининг хукмрон рол ўйнаши; 
Ўқитувчининг ўзини тута билмаслиги; 
Ўқитувчида сабр-тоқатнинг етишмаслиги
Ўқитувчида хушмуомалалик, хушфеълликнинг етишмаслиги; 
Ёрдам беришга тайёр туришдаги камчилиги; 
Хайрихоҳ эмаслиги, талабаларни кўр-кўрона сўзсиз бўйсунишга 
мажбур қилиши кабилардан иборат. 
Дарс ўтишда юз берадиган турли камчиликлар натижасида 
талабаларнинг ўқишдан кўнгли совийди. 
Бу ндивидуал, руҳий ва интеллектуал қобилияти даражасига нисбатан 
ўзлаштириш даражасини тушиб кетишида ифодаланади. 
Ўқув жараёнидатўсқинликлар юз берганми йўқлигини қуйидаги 
мезонлар бўйича аниқлаш мумкин 
Ўзлаштириш кўрсатгичининг пасайиши; 
Дарсга қатнашиш даражасининг пасайиши; 
Материални ўзлаштириш учун ажратилган вақтда улгурмаслик. 
Демак, дарс жараёнини ташкил қилишда ўқитувчи иложи борича ана шу 
камчиликларнинг юз бермаслигининг олдини олишга ҳаракат қилиши керак. 
Дарс ўтишни қадам-бақадам қуйидагича уч асосий қисмга бўлиш 
мумкин: 
I. 
Кириш.
- саломлашиш;; 
- ўтган дарсда ўтилган мавзуни қисқача ёдга солиш; 
- янги мавзуни ўрганишга талабалар кайфиятини тайёрлаш; 
- янги мавзуни талабаларга ҳавола қилиш; 
- дарсда ўтиладиган мавзунинг мақсадини баён қилиш; 
- дарсда муҳокама қилинадиган саволлар режасини талабаларга баён 
қилиш. 
II. 
Дарс ўтиш: 
- мавзуда кўриладиган асосий масалалар, категорияларни баён қилиш; 


72 
- асосий диққат қаратиш лозим бўлган концепцияларни, масала, 
муаммоларни 
тушунтириш, 
қайтариш 
билан 
талабалар 
билимини 
мустаҳкамлаш; 
- ҳаётда уларни қўллашдан мисоллар келтириш; 
- семинар дарслар, амалий машғулотларда масала, машқ ечиш ва 
бошқа бир қатор методлар ёрдамида билимни мустаҳкамлаш. 
III. 
Дарсни якунлаш: 
- дарсда баён қилинган фикрларни умумлаштириш; 
- дарсга хотима ясаб, талабаларни келгусидаги бажарилиши керак 
бўлган ишларга йўналтириш. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling