Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Фараз қилиш, таҳлил қилишга ундашга қаратилган саволлар
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Контакт ўрнатиш учун қўйиладнган саволлар.
- Саволни барча талабаларга бериш керак.
- Аудиторияга хос саволлар бериш керак.
- Аниқ мақсадга қаратилган ҳолда савол бериш керак. Ўз
- Саволларни хотиржам тарзда кўриш керак.
4. Фараз қилиш, таҳлил қилишга ундашга қаратилган саволлар:
Бундай саволлар иккиланиш, ҳаяжонланишни бартараф қилишга ёрдам беради. Одатда бу саволлар “айтайлик”, “фараз қилайлик”, “кўз ўнгимизга келтирайлик” деган сўзлар билан бошланади. 5. Контакт ўрнатиш учун қўйиладнган саволлар. Бу саволлар аудитория билан контакт ўрнатишга, кескинликни юмшатишга хизмат қилади. 6. Йўлловчи, эсга солувчи ёрдамчи саволлар. Саволларнинг мазмуни воқеа, ҳодисанинг бажарилиши рўй бериши эҳтимоли юқори даражадалигини таъкидлаган ҳолда ўз савол оҳанги билан тўғри жавоб беришга ундаладиган саволлар бўлиб, талабага тўғри жавоб беришга ёрдамлашади. 7. Сўзсиз саволлар. Бундай тарзда савол ўқитувчининг қараши, мимикаси, имо-ишораси билан берилади. У аудиториядан: талабаларда диққат, жиддийлик туғдиради. Бунда ўқитувчи эҳтиёт бўлиши керак. Агар унинг юзида, имо–ишорасида хайриҳоҳлик ифодаланмаса, талабада ўзини беъмани 26 гаплар гапирганини ҳис қилиб, ишончини йўқотиб, талмовсираб қолиши мумкин. Саволлар билан бир қаторда импульс ва ҳоҳиш, истак туғдирувчи сўзлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Импульслар бу – талабаларнинг билдираётган фикр гапиришига туртки берувчи ёки қисқа мулоҳаза маслаҳат: бериш, масалан, ҳа, давом этинг, тўғри, шундай қилиб, тўғрироғи аниқроғи кабилар. Кўпинча импульс савол кенг фикрлаш имконини бериб, нисбатан мустақил кўзланган натижага эришишга олиб келади. Савол эса умуман олганда фикр доирасини анчагина чеклайди. Қисқа мулоҳаза, дўстона оҳангда ёки илтимос шаклида ифодаланади, улар кўрсатма тариқасида “асослаб беринг”, “хулоса чиқаринг”, “якун ясанг”, “характерланг” ва ҳоказо тарзида ифодаланади. Ўқитувчи доимо ўз олдига қандай савол бериш керак ёки қандай қилиб тўғри савол берсам бўлади деган масалани қўяди. Савол беришда ўқитувчи учун қуйидаги маслаҳатларни бериш мумкин: 1. Саволни барча талабаларга бериш керак. Аввало савол бутун аудитория олдига қўйилиши керак. Ҳамма талабалар кўрсин. Сўнгра маълум даражада паузадан сўнг аниқ талаба жавоб беришга чиқиши мумкин. 2. Аудиторияга хос саволлар бериш керак. Савол талабаларнинг билим даражаси, дарсга тайёргарлиги кабиларни ҳисобга олган ҳолда берилиши керак. Шу билан бирга гуруҳдаги талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш керак. Аввало нисбатан бўш талабаларга унча мураккаб бўлмаган саволлар бериш, сўнгра билими кучли талабаларга мураккаб саволлар бериб бориш керак. Натижада оддийдан мураккаб томон борилади. Дастлаб ихтиёрий жавоб бермоқчи бўлганларга диққат қаратиш керак, сўнгра босиқ, ўзи иштиёқи билан жавоб бермайдиган талабаларни жавоб беришга жалб қилиш, ҳаддан ташқари фаол талабаларни бирмунча тийиб туриш керак. Ҳаддан ташқари дарров жавоб беришларига уринмаслик, балки бир неча жавоб беришни ҳоҳловчиларни аниқлаб, қачонки бир неча талаба жавоб бериши мумкинлигини ҳис қилгач бошлаш лозим. Муҳим ва мураккаб саволларда кўпроқ пауза сақлаб, талабаларни тайёргарлик даражасини кўздан кечириш зарур. 3. Аниқ мақсадга қаратилган ҳолда савол бериш керак. Ўз-ўзидан маълум нарсалар ҳақида савол бериш зерикарли. Талабаларни фикр юритишини зарур йўналигига солиб, унчалик керак бўлмаган масалаларга эътибор бериш, атрофда айланиш, четга чиқишдан қочиш керак. Ҳаддан ташқари узун саволлар дарсни мақсадидан четга чиқиб кетишга олиб келса, ҳаддан ташқари қисқа савол эса, “фикр юритиш” учун кам “жой” қолдиради. Тушундингизми? деган савол кўпинча жавобсиз қолади. Шунинг учун яхшиси типик назорат шаклидаги савол берган маъқул. Битта сўроқ гапга қўйилган бир неча саволлар талабаларни адаштиради. Шунинг учун саволни оддий, тушунарли қилиб тузиш керак 4. Саволларни хотиржам тарзда кўриш керак. Хотиржамлик билан берилган савол тушунишни осонлаштиради. Саволдан кейин фикр юритиш, жавобни таърифини тузиш учун маълум муддат қолдириш керак. Доимо савол 27 билан жавоб бериш ўртасидаги муддат савол берувчига жавоб берувчига нисбатан узоқ давом этишига ўхшаб кўринади. Шунинг учун шошиш ярамайди. Аудиториядаги кўнгилли атмосфера унга талабаларни дарсга фаол қатнашишларини кучайтиради ва дарсни муваффаққиятли ўтишини таъминлайди. Вақти–вақти билан ўқитувчи ўзининг савол қўйиш техникаси, мазмунини текшириб туриши керак. Гуруҳни жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтганда аввал саволга жавобни ўртоғи билан ёки кичик гуруҳда ўйлаш ва муҳокама қилиш учун вақт бериш керак. Сўнгра аудиторияда муҳокама қилиш бошланади. Ўқитувчи бунда билдирилган фикрни созлаш ёки мустаҳкамлаш учун қўшимча саволлар беради. Нима сабабдан? Сиз шу фикрга қўшиласизми? Мисол келтиринг? Ўртоғингиз билдирган фикр тўғрими? Сиз ўзингизнинг хулосангизни айтинг-чи? ёки шундай тарздаги саволлар билан кичик гуруҳ, бир-бирларига мурожаат қилишга йўналтиради. Ўз фикрини баён қилаётган талабага: Айтингчи, сиз гуруҳингиз қўйилган саволга ана шундай жавоб беришга нима сабабдан қарор қилдингиз? деб мурожаат қилиб, саволга жавоб эшитгач, аудиторияга бошқалар ҳам шу фикрдами, уни нотўғри ҳисобловчилар, марҳамат ўз фикрингизни билдиринг, деб бош талабалар фикрини аниқлаш мумкин. Агарда тўғри жавоб ягона бўлмаса, ўқитувчи қани ўйлаб кўрингларчи, яна қандай муқобил жавоблар бўлиши мумкин? деган савол қўйиш мумкин. Мўлжалланган саволлар асосида атрофлича суҳбат асосида дарс ўтишнинг бошқа барча услубларга ўхшаб ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. Улар қуйидагилар: Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling