Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

Ўқитувчи 
Т 
Т 
Т 
Т 
Т 
Т 
Т 
Т 
Т 


25 
1. Белгиланган вақт (орасида) давомида ўқув материалларини ўрганиш ва 
хотирада сақлаш.
2. Босқичма-босқич мантиқий фикр юритишга ўрганиш. 
3. Ўқишдаги оралиқ мақсадларга эришиш (масалан, ўртоғининг фикрини 
таҳлил қилиб, танқидий ўрганиш). Аниқ йўналтирилган саволлар асосида 
суҳбат асосан турли саволлар ва ўқитувчининг кўрсатмалари асосида олиб 
борилади. Суҳбатнинг муваффақияти кўп жиҳатдан саволларни тўғри қўйишга 
боғлиқ. Аввалги мавзуда кўриб ўтилган саволлар алоҳида ёки саволлар тизими 
шаклида қўйилиши мумкин. Оддий ёки мураккаб саволлар бўлиши мумкин. 
Саволлар қўйилиши, мазмуни, мақсади ва бошқа жиҳатлари билан 
фарқланади. Уларни шартли равишда қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 
1. Ахборот характеридаги саволлар. Бу саволлар қўйилган муаммо 
бўйича далиллар, сабаблар, саналарни аниқлашга қаратилган. Бу гуруҳга 
киритилган саволларни ўзи икки хил: очиқ саволлар ва ёпиқ саволлар бўлиши 
мумкин. Очиқ саволлар — турли сўроқ гаплар орқали ифодаланиб, турли-
туман жавоб берилиши кўзда тутилади. Масалан: Сиз даромадларга 
белгиланган прогрессив солиқ ставкаларига қандай қарайсиз? Ёпиқ саволлар-
бу саволларга жавоб “ҳа”, “йўқ”, “эҳтимол тўғри” тарзида олиниши мумкин 
бўлган саволлар бўлиб, одатда улар феълга “ми” қўшимчаси қўшилиб ҳосил 
этилади. Мисол учун: Талаб эгри чизиғини силжишига моданинг ўзгариши 
таъсир қиладими? ёки ялпи ички маҳсулот ҳисоблаганда трансферт 
тўловларини қўшамизми? 
2. Алтернатив саволлар - бундай саволларга икки вариантда жавоб 
бўлиб, улардан бирини танлаш керак. У ёки бу жавобни танлаганда энг 
асосийси улардан бири нисбатан ишончлироқ бўлиши керак,
3. Мустаҳкамловчи саволлар. Бундай саволлар у ёки бу ҳолат, вазиятни 
аниқлаш мақсадида, Масалан: а) талаба билдирилган фикрларни ёки 
тушунарли баён қилиндими, аниқланади. 
б) Айтилган фикрларга ҳамма тушундими? Ёки мен айтганлар 
тушунарлими? тарзида қўйилиши мумкин. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling