Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

Дарс ўтказиш. 
Моделлаштирувчи ўйинни ўтказиш учун гуруҳ талабаларини 2 га 
бўлинади. Гуруҳнинг ярми сотувчи ролини, ярми харидор ролини бажаради. 
Харидорларни қўлига аввалдан тайёрланган карточкани бериб, ўйин қоидаси 
тушунтирилади. Талабалардан бирини ёрдамчи сифатида карточкаларни 
тарқатиш ва иккинчисини олди-сотдини назорат қилувчи, ҳисобга олувчи 
қилиб белгилаш: 
Карточкалар: харидорники алоҳида, сотувчиники алоҳида сақланиши 
керак ва ҳар бир раундда аралаштирилиши лозим. Ҳар бир талаба карточкани 
олгач, битим тузиш учун шерик қидиради. Битим тузаётганда карточкада 
белгиланган нархга аҳамият бериш керак. 
1. Аудиторияда маълум бир жойни бозор қилиш керак. 
2. Талабаларга тушунтириш керак: ким сотувчи бўлган бўлса охиригача 
сотувчи, ким харидор бўлса охиригача харидор бўлади. 
3. Талабаларга контрактларни регистрация қилиш варағи тарқатилади. 
Сўнгра ҳар бир талаба битим тузгач, албатта ўзининг ведомостини тўлдириши 
кераклиги тушунтирилади. У ким билан битим тузган бўлса исмини ёзиши 
карточкадаги нархни ҳамда тузган битим бўйича нархни ёзиб қўйиши керак. 
Бу биринчидан, олган ютуғи ёки зарарини ҳисоблаш имконини беради. 
Иккинчидан, ғолибни аниқлаганда ёрдам беради. Талаба ўз натижасини тўғри 
ҳисобладими ёки йўқми, аниқлаш эҳтиёжи туғилиши мумкин. Талабаларни 
огоҳлантириши керак, улар битим тузаётганда ҳисоблаш осон бўлиши учун 
охири 5 ёки 0 билан тугайдиган рақам билан нархга келишганлари маъқул. 
4. Талабаларнинг 
индивидуал 
ҳисоб 
варақларини 
тўғри 
тўлдиришаётганига ишонч ҳосил қилиш учун синов раундидан кейин, бир 
икки талабадан қандай тўлдирганини суриштириш керак. Синов раундидаги 
шартнома умумий ҳисоб-китобга киритилмайди. 
5. Бозорда олди-сотди 5 минутдан (ёки 10 минутдан) уч раундда 
ўтказилиши, биринчи раунд синов раунди бўлиши, иккинчи ва учинчи раунд 
ҳақиқий ҳисобга олинишини эълон қилиниши керак. Ўқитувчи ҳар бир 
раундда 1 минут вақт қолганда вақт тугаётганини айтиб, талабаларни 
огоҳлантириши керак. 
6. Намойиш қилинувчи ва тарқатилувчи материалдан фойдаланиб, 
битимларни ҳисоб китоб қилиш керак. 
7. Ҳар бир раунддан сўнг, ҳар битта талаба ўз натижасини ҳисоблаб 
чиқиши учун вақт ажратиш керак. 


42 
Талабаларни иложи борича кўпроқ битим тузишни рағбатлантириш 
керак. 
Улар 
ўз 
карточкаларини 
битим 
тузгандай 
кейингина 
топширишлари мумкин. Шунинг учун улар зарар кўрсалар ҳам битим 
тузишлари керак. Балки, келгусидаги битим ютуқ (фойда) келтирар. 
Зарар кўрар эканман деб, битим тузмаса вақтни бой беради. Ҳар бир 
талаба ўз фойдасини кўпайтириш ёки зарарини камайтиришга ҳаракат 
қилиши керак. 
Бозордаги мувозанат нархини қандай аниқлаш мумкин? Бунинг 
учун талаб ва таклиф шкаласи маълумотлари асосида белгиланган 
нуқталарни бирлаштириш натижасида ҳосил қилинган талаб ва таклиф 
эгри чизиқлари ёрдамида жавоб берамиз. Улар сотувчи ёки харидорнинг 
ҳатти-ҳаракатини изоҳлайди. Ана шу эгри чизиқларнинг кесишган 
нуқтаси (фокал нуқта) мувозанат нуқтаси ҳисобланади. Ана шу нуқтага 
мос нарх, мувозанат нархи дейилади. Талабалар ўзлари чизган график 
билан ўқитувчи чизган графикни солиштиришлари мумкин. Графикни 
муҳокама қилиш жараёнида ўқитувчи талабаларга «Пировард бозор 
нархини ким ўрнатади, сотувчими ёки харидор?» деб мурожаат қилиши 
мумкин. (Албатта, бозордаги нархни сотувчи ва харидор биргаликда 
ўрнатади). 
Қандай қилиб сотувчи ва харидор ўртасидаги рақобат нархга таъсир 
кўрсатади? 
1. 
Белгиланган вақт тугагач, ўйинни тўхтатиш ҳамда талабаларни 
картошка бозоридаги умумий битимлар билан таништириш керак. Ҳар 
бир қатнашувчи ўзидан бошқаларни битимлари қандай тузилгани билан 
танишиши керак. 
2. Кейинги, иккинчи раундда талаба сотиш ёки сотиб олиш 
мақсадида ўз нархини баланд овозда эълон қилишига рухсат бериши 
лозим. Бу ҳам ахборот оқимини тезлаштиради. 
Ўйин тугагач, уни муҳокама қилиш бошланади. Ўйиннинг 
муҳокамасида аввало энг кўп фойда ёки зарар кўрган талабалар 
аниқланиб, улар нима сабабдан шундай натижага эришганларини изоҳлаб 
берадилар. 
Битимларни ҳисобга олиш варағи орқали картошка бозорида 
нархлар мувозанат нархи томон ўзгариб борганини кўрсатиш керак. 
Бунинг учун талабаларга: Ҳар бир раундда картошка нархи қандай 
бўлган, энг кўп неча сўмдан сотилган? Нархлардаги фарқ қайси раундда 
энг кўп? Нима сабабдан охирги раундда нархлар нисбатан бир-бирига 
яқин? деб мурожаат қилиш мумкин? Биринчи ва иккинчи саволга олингаг 
маълумотлар асосида жавоб берсак, учинчи саволга бозордаги рақобат 
кураши, харидор ва сотувчиларнинг кўпроқ ахборотга эга бўлиши 
сабабларини кўрсатиш мумкин. 
Ҳар икки сотувчи ва харидорлар гуруҳидан бирон-бир аниқ харидор 
ёки сотувчи мустақил равишда нархни назорат қилиш имконига эга эмас. 
Бунга рақобат йўл қўймайди. Харидорлар харидорлар билан сотувчилар 
сотувчилар билан рақобат қилади. 


43 
Бунга талабалар диққатини қаратиш керак. 
Ўқитувчи маълумотлар асосида энг кўп олди-сотди қилинган 
нархлардан катта фарқ қиладиган баҳоларда сотган ёки сотиб олганлар. 
Ана шу диапазон айтайлик, 135-150 сўм атрофида сотиш ёки сотиб 
олиши мумкинлиги, шу туфайли ўз фойдасини максималлаштириш ёки 
зарарни минималлаштириш шансини бой берганини тушунтириши керак. 
Чизилган график асосида сотувчи ёки харидор ютуғини ажратиб 
кўрсатиш мақсадга мувофик; бўлади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling