Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Ўйин ўтказиш учун материаллар


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

Ўйин ўтказиш учун материаллар: 
* аудиторияда тахминан 2x2 метр бўш жой; 
* 60 дона скрепка, қоғоз ёки бошқа материал бўлиши мумкин; 
* рангли скоч; 
* мулк ҳуқуқи дастаси ва ундан келиб чиқиб мулк ҳуқуқининг аниқ 
сифатлари кўрсатилган тарқатма материал. 
1-тарқатиладиган материал Мулк ҳуқуқи дастаси. 
Мулк ҳуқуқи ўз ичига қуйидагиларни олади:
- Эгалик қилиш, яъни бойликни назорат қилиш ҳуқуқи.
- Фойдаланиш ҳуқуқи. 
- Бошқариш, яъни бойликдан ким, қандай фойдаланишини таъминлаш 
масаласини ҳал этиш, ечиш ҳуқуқи.
- Даромад олиш ҳуқуқи, яъни бойликдан фойдаланишдан келган 
натижаларга эга бўлиш ҳуқуқи. 
- Тасарруф қилиш, яъни бойликни бегоналаштириш, бошқача айтганда 
сотиб юбориш, истеъмол қилиш, ўзлаштириш ёки йўқотиб юбориш ҳуқуқи. 
- Хавфсизлик, яъни бойликни экспроприация (тортиб олиш) ташқи 
муҳитдан, четдан етказиладиган зиёнлардан қочиш ҳуқуқи. 
- Бойлигини мерос қолдириш ҳуқуқи. 
- Бойлик соҳиби бўлишнинг муддатсизлиги ҳуқуқи. 
Ташқи муҳитга зарар келтирадиган усулларни таъқиқлаш. 
1. Қарзини тўлаш жавобгарлиги, яъни бойликдан қарзни тўлаш учун 
фойдаланиш имкониятларига эга бўлиш ҳуқуқи. 
2. Бузилган 
ҳуқуқни 
тиклашни 
таъминловчи 
тартиб 
ва 
институтларнинг мавжуд бўлишини таъминлаш ҳуқуқи. 
Ана шу ҳуқуқларни бир бутун ҳолда олиб қарасак, уларни умумий 
равишда қуйидаги сифатлари: универсаллиги, мулкни фақат унинг эгасига 


47 
тегишли бўлиши, қўлма-қўл ўтиши, ҳуқуқий таъминланганлиги билан 
бирон бир қарор қабул қилишга таъсир кўрсатади. 
2-тарқатиладиган материал 
Мулк ҳуқуқининг аниқ белгиланган сифатлари: 
Универсаллаш, ҳамма товарлар, хизматлар ва ресурслар мулк 
ҳисобланади. Улардан фойдаланиш, имтиёз ва чеклашларнинг барчаси 
белгиланган. 
Мулкка эгалик қилиш ва фойдаланишдаги харажатлар ва олинган 
фойда, натижа мулк эгасига тегишли бўлади. Улардан бошқаларнинг 
фойдаланиши, сотиш ёки ижарага бериш орқали амалга ошиши мумкин. 
Мулкчилик ҳуқуқи бир мулк эгасидан бошқасига ўтиши мумкин. 
Бунда мулкни мерос қолдириш, сотиш, ҳадя қилиш, қарзни тўлаш кабилар 
орқали мулк қўлдан-қўлга ўтиши мумкин. 
Мулкчиликнинг барча ҳуқуқлари қонуний йўл билан ҳимоя 
қилинган. Бошқа кишилар томонидан санкциясиз бировнинг мулкини 
эгаллаб олиш, ёки назорат қилиш ман қилинган. 
Бу тарқатиладиган материаллардан талабалар тадқиқот ўтказиш 
жараёнида фойдаланадилар. 
Шундай қилиб тадқиқотни амалий ўйин ўтказиш билан бошлаймиз. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling