Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

Иккинчи раундда. Сабаби, иккинчи раундда улар учун (уларнинг 
қадри) жамият икки баробар юқори тўлашга тайёр. 
Савол: Нима сабабдан ҳамма талабалар биринчи ўйинда, биринчи 
раунддаёқ ҳамма скрепкаларни териб бўлишди? Ваҳоланки иккинчи раундда 
икки баробар қиммат тўланарди? Нима фарқи бор? 
Талабалар турлича фикр билдириши мумкин. 
Биринчи раундда скрепкалар умумий, ҳеч кимга тегишли эмас, ким 
биринчи бўлиб кўпроқ теришга улгурса, шунча кўп балл йиғади (пул олади). 
Олдинрок ҳаракат қилса кўпроқ йиғиши мумкин. Бошқаларни қанча скрепка 
теришини ҳеч ким назорат қилмайди. Иккинчи раундгача нима қолади, 
ноаниқ. Ҳар бир талаба ўз манфаатидан келиб чиқиб, иккинчи раундни 
кутишдан воз кечишади. Чунки бу кутиш туфайли, иккинчи раундда қанча 
скрепка териш мумкин, умуман қанчаси қолади, ёки қолмайди ноаниқ. 
Шунинг учун ҳам ҳеч бўлмаганда бир талаба теришни бошлайди. Бир талаба 
скрепка теришни бошлагач, қолганлар ҳам шоша-пиша скрепка теришга 
киришиб кетади. 


49 
Иккинчи ўйинда эса талабалар вақтни назорат қилиш имконига эга. 
Шунинг учун ҳамма иккинчи раундни кутди. Чунки энди улар фақат ўз 
квадратларига тўғри келган скрепкаларнигина теришлари мумкин, яъни 
скрепкаларга мулк ҳуқуқи белгиланган. 
Савол: Мулк ҳуқуқини белгиланиши талабалар ҳатти-ҳаракатига қандай 
таъсир қилди? 
Иккинчи ўйиннинг 2 раундида талабалар кутишлари эвазига фойда 
кўришди. Мулкдан самарали фойдаланилди. 
Ўйинда юз берган муносабатларга икки жиҳатдан ёндашиш мумкин: 
1. Талабаларнинг, яъни жамиятнинг мулкка (скрепкага) муносабати; 
2. Жамият аъзоларининг (талабаларнинг) мулк (скрепка) юзасидан ўзаро 
муносабатлари. 
Скрепка (мулк) полдан териб олингач, уни терган ҳоҳлаганини қилиши 
мумкин. Бизни ўйинимизда скрепкани сотаяпти. Шунинг учун биринчи 
бригада скрепкаларни ҳамма учун бир хил олиш имконияти бўлганда, бири-
бирига қарамай шоша-пиша теришга тушишди. Иккинчисида эса аксинча. 
Демак бундан қандай хулоса чиқариш мумкин? 
Ресурслар ҳамма учун тенг умумий бўлса, улардан фойдаланиш 
юзасидан ҳеч қандай чеклаш бўлмаса, улардан: 1) самарасиз фойдаланилади; 
2) уларни тезда тугатиб, йўқ қилинишигача олиб келиш мумкин; 3) уларни 
ўзлаштириб, ўзиники қилиб олиш жараёнида турли конфликтлар юзага 
келиши мумкин. 
Савол: Кишилик жамияти тараққиёти натижасида бундай объектив 
зарурият келиб чиқди ва бу муаммо қандай тарзда ҳал этилди? 
Албатта, бунда ҳам турли-туман жавоблар бўлади. ўқитувчи унинг қайси 
бири ҳақиқатга яқинлигига қараб баҳо бериши керак. 
Дастлабки инсонга ҳамма табиатдаги неъматлар бирдай қарашли бўлган 
пайтда, бор неъматларни истеъмол қилиши оқибатида очликка маҳкум 
бўлишдан деҳқончиликни ўрганиш, яни ишлаб чиқаришни бошлаш билан йўл 
топган бўлса, табиатда ресурсларни чекланганлиги, уларни пала-партиш, 
самарасиз ишлатишдан мулкчилик муносабатлари келиб чиқиши, мувофиқ 
равишда мулк ҳуқуқларини белгилаш билан топди. Хусусий мулкчилик 
ресурслардан энг самарали фойдаланиш имкониятини яратади. 
Шундай килиб, аввалдан илгари сурган гипотезамиз, биринчи шароитга 
тўғри келмас экан, лекин иккинчи шароит учун мос тушар экан. 
Ўйинни муҳокама қилиш жараёнида тадқиқотни янада чуқурлаштириш 
учун қўшимча: Манфаат ўзи нима, уни мулк билан қандай боғлиқлиги бор? 
Нима сабабдан манфаат бир томондан объектив, иккинчи томовдан субъектив, 
бир томондан умумий, иккинчи томондан хусусий? деган саволлар билан 
мурожаат қилиш мумкин. Бунда талабаларни диққатини эҳтиёжларнинг 
объективлиги, яъни инсоннинг яшаши учун эҳтиёжларини қондириш 
зарурлиги, иккинчи томондан у ҳар бир инсоннинг субъектив эҳтиёжи тарзида 
намоён бўлиши, эҳтиёжларни қондириш учун неъматлар унга тегишли 
бўлиши, яъни ўзлаштирилиши лозимлиги ҳақидаги фикрларга диққат қаратиш 
керак. 


50 
Инсон ўз манфаатини ўйловчи эгоист эканлиги, шунинг ҳам хусусий 
манфаат умумий манфаат билан мос тушавермаслиги, натижада умум 
манфаатига зид бўлса ҳам ресурслардан самарасиз фойдаланишга олиб 
келишини кўрамиз. 
Реал ҳаётдан қандай мисоллар келтириш мумкин? Ҳозирда ҳеч кимники 
бўлмаган неъматлар борми? Мисол қилиб, китлар, илонлар, турли ҳайвонлар, 
сув, ҳаво кабиларни, натижада қандай муаммолар вужудга келаётганига қатор 
мисоллар келтириш мумкин. 
Дарсда яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, талабаларда ўзларининг 
ҳуқуқлари (ўйиндан аввал ўқитувчи томонидан эълон қилинган шартлар 
бўйича) ўқитувчи томонидан таъминланишини кўзда тутган ҳолда 
қатнашишган. Мулк ҳуқуқини таъминлашнинг шароитлари, ким томонидан, 
қандай тарзда амалга оширилиши ҳақида биргаликда тадқиқотни яна давом 
эттириш мумкин. 
Талабаларга: Агарда мулк ҳуқуқини амалга оширилишини давлат 
томонидан назорат қилинмаса нима бўлади? Мулк ҳуқуқи истеъмол қилинса-
чи? деган саволлар билан мурожаат қилиш мумкин. 
Дарс ўтишнинг тадқиқот услубида қўйилган масалани ҳал қилиш учун 
талабалар ўзлари қатнашишлари туфайли пухта билим олишларига имконият 
яратилади. Улар илмий изланишга ўрганишади. Талабалар қўйилган масалани 
муҳокамаси жараёнида ўз фикрларини мустақил равишда ўртоқлашишга, 
бошқаларни билдирган фикрларини мушоҳада қилишга ўрганишади. 
Маълумотларни, далилларни таҳлил қилиш жараёнида талабалар 
қизиққонлик қилмай объектив тарзда масалани ечишга ўрганадилар. 
Рақамларга кўр-кўрона ёндошмасликни, улар замирида иқтисодий ҳодиса, 
қонунлар яширинганини кўришга ўрганадилар. Билишнинг нисбий эканлиги, 
далиллар ўзгариши ва янги маълумотлар олиниши хулосани ҳам ўзгаришга 
олиб келишини тушунишга ёрдам беради. 
Талабалар турли ахборотлар ва мантиқий мушоҳада орқали ўз 
тахминлари, ўртоқлари билдирган фикрларни тўғри ёки нотўғри эканлигини 
муҳокама қилишади. Машғулотлар асосидаги тенденциялар, қонуниятлар амал 
қилишини аниқлашга ҳаракат қилишади. Илгари сурилган гипотеза билан 
чиқарилган хулосани таққослаб ягона қарорга келишади. 
Қўйилган масалани тадқиқот методи асосида муҳокама қилиш, юзаки 
қабул қилинган қарорларга ишончсизлик билан қарашни тарбиялайди. Талаба 
масалани чуқур ўрганиш учун зарур адабиётлар, ахборотлар билан узлуксиз 
ишлаш зарурлигини тушунади. Буни тадқиқот услубида юқори даражада фикр 
юритиш зарурлиги ҳам талаб қилади. Шунинг учун ҳам бу услуб талабаларни 
пухта билим олишларини таъминлайди. Улар ўрганаётган предметларнинг 
мазмунини тушунибгина қолмай, ахборот тўплаш ва уни таҳлил қилишни ҳам 
ўрганадилар. 
Кўпчилик педагоглар тадқиқот услубини талабаларни билим олишлари 
қамрови жиҳатидан бошқа методлардан қолишмаслиги, айрим жиҳатлари 
билан эса афзаллигини таъкидлашади. 


51 
Дарсни ўтказишда ўқитувчи ўрганиладиган мавзу бўйича тайёргарлик 
кўришни ахборот, маълумот, далилларни тўплашни талабаларга аввалдан 
топшириши мумкин ёки ўқитувчининг ўзи зарур далил, маълумотлар асосида
талабалар олдига муаммо, қўйиб, уни биргаликда ечиш мумкин. Бунда амалий 
ўйин, турли иқтисодий моделларни ифодаловчи график, жадваллардан ва 
бошқа услублардан фойдаланиб ҳам тадқиқот ўтказиш тадқиқотни қизиқарли 
тарзда ўтилишига олиб келади, ҳамда барча талабаларни фаол қатнашишига 
эришилади. 
Бу усулда бутун гуруҳ биргаликда иқтисодиётни, қолаверса дунёни 
яхшироқ тушунишга интилувчи изланувчиларга айланишади. Лекин бу 
услубни қўллаш осон эмас. Биринчидан, бу услубда дарс ўтиш кўп вақт талаб 
қилади. Қўйилган бир муаммони тадқиқ қилиш учун ҳамма диққат қаратилиб, 
мавзудаги бошқа масалалар кейинга сурилиши ёки қолиб кетиши мумкин. 
Иккинчидан, тадқиқот услуби асосида дарс ўтиш гуруҳ талабаларининг 
барчасини қобилияти жиҳатидан бир–бирига яқин бўлишини ва фикрлашнинг 
«когнитив» даражаси дари бўлишини талаб қилади. Бунга айниқса 1-курсда 
қийин. 
Учинчидан, тадқиқот услуби ўқитувчидан чуқур билим, тажриба, талант 
талаб қилади. Чунки тадқиқот ўтказиш учун ўқитувчининг ўзи ижодий 
фикрлаш қобилиятига эга бўлиши, тадқиқот жараёнида юз берадиган ҳар 
қандай кутилмаган нарса, талабалар томонидан қўйилган савол, масала ёки 
муаммога ҳозиржавоб бўлиши, улардан айнан тадқиқот ўтказилаётган 
масалани ечишда фойдаланиш маҳоратига эга бўлиши керак. 
Тадқиқот услубининг афзалликлари: 
• Талабани объектив ва мустақил фикр юритувчи мутахассис сифатида 
шаклланишига ёрдам беради. 
• Маълумотлар, далилларга диққат билан ҳисоблашиб ёндошишга 
ўргатади. 
• Ҳар қандай билим нисбий эканлигини тушунишга ёрдам беради. 
• Мантиқий фикрлашга ўргатади. 
• Юзаки қабул қилинган қарорларга ишончсизлик билан қарашни 
тарбиялайди. 
• Юқори даражада фикр юритишга ундайди. 
• Фақат мавзунинг мазмунини ўзлаштириш эмас, балки мантиқий 
фикрлашга ўргатади, муаммоларни ечиш учун кўникма ҳосил қилади. 
Таълим беришнинг методи сифатида тадқиқотнинг камчиликлари: Кўп 
вақт талаб қилади; ўқитувчининг ўзи ижодий фикрлаш қобилиятига эга 
бўлишни талаб қилади; бу муаммоларни ечиш ва стратегик режалаштириш 
маҳоратини эгаллаган бўлиши керак; ўқитувчи фақат “билим бериб”гина 
қолмай, талабаларни моҳирлик билан мантиқий асосланган хулосага келишга 
ёрдам бериши кераклиги. 
Ўқитувчи дарсда қўйилиши мумкин бўлган муаммоларни стратегик 
режалаштириш ва уларни ечиш йўлларини ўйлаб қўйиши керак. Булар эса 


52 
ҳамма ўқитувчиларни, айниқса ёш, тажрибаси ҳам ўқитувчиларни қўлидан 
келавермайди. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling