Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Дарс ўтишда «Ақлий штурм» услубини қўллаш


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

4. Дарс ўтишда «Ақлий штурм» услубини қўллаш. 
«Ақлий штурм» услуби, номининг ўзи айтиб турибди-ки. Қўйилган 
савол, муаммо, масалани бутун гуруҳ билан биргаликда фаол муҳокама 
қилинади. Бу усулда маълум муаммо бўйича ҳар бир талабани ўз фикр-
мулоҳазалари тингланади. Улар асосида маълум бир ечим танланади. Услуб 
бўйича дарс ўтишни мантиқий изчилликда қуйидаги схема орқали кўрсатиш 
мумкин: 
Муаммо, муҳокома қилинадиган масалалар ёки мунозорали савол 
қўйиш; 
Муҳокомага талабаларни жалб этиш; 
Вилдирилган фикр, ғояларни тўплаш; 
Ғоя, фикрларни саралаш, гуруҳларга ажратиш; 
Уларни таҳлил қилиш; 
Энг мақбул, самарали ечимни танлаш. 
Савол муҳокамасини икки хил ўтказиш мумкин. Ҳар иккиси ҳам икки 
ёки уч босқичдан иборат бўлади. 
Биринчи усул. Дарснинг биринчи босқичида гуруҳ иккига ажратилади. 
Ҳар икки гуруҳдан талабалар навбатма-навбат қўйилган муаммо ёки савол 
бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини қисқача баён қилади. Бунда иложи борича ҳар 
бир талаба иккинчисини такрорламаслик ва масалага ўз нуқтаи-назаридан 
ёндашишга ҳаракат қилиши керак. 
Иккинчи босқичда ҳар бир гуруҳ талабалари иккинчи гуруҳ билдирган 
фикрига ўз муносабатларини билдиришади, оппонентлик қилишади. Иккинчи 
гуруҳ уларни йиғади ва барча фикрларни тўплашади. 
Ҳар иккала гуруҳдан алоҳида бир талаба ўз гуруҳи вакилини, талаба эса 
қарши гуруҳ вакилини билдирган фикрини ёзиб боргани маъқул. Бунда 
билдирилган фикрлар, қилинган таклифлар аниқ, бўлишига аҳамият бериш 
керак. 
Учинчи босқичда мунозара бошланади. Билдирилган фикрлар 
сараланади ва улар ичидан энг мақбул, самарали ечим танланади. Икки 
гуруҳнинг натижаси танланган, тўғри деб топилган жавоблар асосида 
таққосланади ва балл берилади. 
Дарс ўтишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак: Муаммо, муҳокама 
қилинадиган масала ёки мунозарали савол аниқ, ҳаммага тушунарли бўлиши 
зарур. Талаба қандай мақсадга эришиши лозимлигини англаб етиши керак. 
Иложи бўлса уни доскага ёки ватман қоғозга ёзиб қўйиш керак. 
2. Ўқитувчи талабаларга «Ақлий штурм» асосида дарс ўтказишнинг 
тартибини яхшилаб тушунтириб бериши керак: а) ҳар бир талабага ўз фикри, 
ғоясини аниқ қисқа ифодалаши зарурлиги, бунинг учун 30 секунд вақт 
берилиши; 
б) ўртоғи билдирган фикр, ғоя, тавсия, таклифларни такрорламаслик; 


53 
в) биринчи босқичда мунозарага киришмаслик, фақат қўйилган 
муаммога нисбатан ўз фикрини айтиш; 
г) билдирилган фикр биринчи босқичда аудиторияда асослаб 
берилмайди, танқид қилинмайди. 
Сабаби, биринчидан, иложи борича кўпроқ фикр, ғоя, таклиф, 
тавсияларни кўпроқ тўплаш. Иккинчидан, ҳеч кимни хижолат қилмай ҳаммани 
ўз фикрини билдиришини таъминлаш. Учинчидан, тежаш. 
Иккинчи босқичда билдирилган фикрлар, ғоялар, таклифлар сараланиб, 
гуруҳларга ажратилиб муҳокама қилинади. Таҳлил асосида улар ичидан энг 
мақбул самарали ечим танланади. 
Иккинчи усул. Биринчи босқичда қуйилган муаммо, масала бўйича ҳар 
бир талаба ўз фикрини билдиради. У қисқа, тушунарли бўлиши
керак. Бунда 
ўқитувчи ҳар бир талабага ўз фикрини билдириши, қандай ғоя, тавсияси бўлса 
айтишни таклиф қилади. 
Талабалар билдирган фикрни ўқитувчининг ўзи қисқача ёзиб бориши ёки 
алоҳида битта талаба ёзиб бориши мумкин. 
Иккинчи босқичда билдирилган фикр ва ғоялар сараланади. Биргаликда 
муҳокама қилинади. Ечим танланиб, қарор қабул қилинади. Талабаларнинг 
иштироки ва билдирган фикрининг оригиналлиги, тўғрилиги ва бошқа 
жиҳатларига кўра балл берилади. 
Масалан. «Аграр муносабатлар ва агробизнес» мавзусини ўтаётганда 
аграр секторнинг муаммолари муҳокамасини шу усул бўйича ўтиш мумкин. Бу 
муаммолар бизни республикамиз учун энг долзарб муаммолардир. Чунки 
ЯИМни 30 фоиздан ортиги, валюта тушумининг 55 фоиздан ортиги аграр 
секторга тўғри келади. Аҳолининг 40 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалигида 
банд бўлиб, 60 фоизи қишлокларда яшайди. 
Дарсни бошлар эканмиз, доскага катта қилиб, «Аграр секторнинг узоқ 
муддатли муаммоларини қандай ечиш мумкин?» деб ёзиб қўямиз. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling