Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аграр секторнинг узоқ муддатли муаммоларини қандай ечиш
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисқа муддатли муаммолар
- Аграр секторнинг узоқ муддатли муаммолари
- 5. Дарс ўтишда масала, машқ ва тестлардан фойдаланиш.
Аграр секторнинг узоқ муддатли муаммоларини қандай ечиш
мумкин? Бу муаммоли саволни муҳокама қилиш учун аввало талабалар диққатини аграр сектордаги узоқ муддатли муаммоларнинг қисқа муддатли муаммолардан фарқини ажратишга қаратишимиз зарур. Қисқа муддатли муаммолар: 1. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талабнинг ноэластиклиги. 2. Қишлоқ хўжалигида табиий ва бошқа омилларнинг таъсирида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариб туриши. 3.Турли омилларнинг таъсирида талабнинг тебраниши туфайли келиб чиқади. Натижада аграр секторнинг асосий муаммоси бу тармоқда баҳо ва даромадларнинг беқарорлигини келтириб чиқаради. Аграр секторнинг узоқ муддатли муаммолари: 1. Фан-техника тараққиёти билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таклифи кўпаяди. Банд бўлганлар соня қисқаради. 2. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаб нисбатан секин ўсади. 54 3. Аграр секторда банд бўлганлар даромади бошқа тармоқларда банд бўлганлар даромадидан кам. 4. Баҳо паритети саноат фойдасига ўрнатилади. Буларнинг ҳаммаси аграр секторни қисқарувчи тармоқ сифатида намоён бўлишига олиб келади. Бу масала бўйича табиий, жуда кўп фикрлар, тавсиялар, таклифлар билдирилади. Айтайлик, уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: А)Аграр секторда хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш. Б)Аграр секторда банд бўлганларни бошқа секторларга кўчириш. В)Давлат томонидан аграр секторни қўллаб-қувватлаш. Қарор қабул қилишда улар ичидан, энг аввало, қайси бирини асосий ўринга қўйиш керак, аниқлаймиз. Сўнгра ҳар бир гуруҳдаги энг мақбули қайси эканлигини ажратамиз. Талабалар фаолияти муаммоли саволнинг муҳокамасида қатнашишларига кўра баҳоланади. 5. Дарс ўтишда масала, машқ ва тестлардан фойдаланиш. Бозор иқтисодиёти ҳар бир кишидан қандай касб эгаси бўлишидан қатъий назар, иқтисодий мушоҳада юритиш ва шу асосда хулоса чиқаришни ўрганишни талаб қилади. Иқтисодчи кадрлар эса воқеликларни, иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш билан бирга, улардан хулоса чиқариш билан чегараланмай, иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминлаш, ишлаб чидариш самарадорлигини ошириш, танловнинг энг оптимал вариантларини амалга ошириш, бунинг учун чора–тадбирлар ишлаб чиқиш, билганларини жорий қилиш лаёқатига эга бўлишни талаб қилади. Бу ўз навбатида касбий фанларни чуқур ўрганиш, имкон қадар реал воқеликка яқин тажрибалар ўтказиш, назарий қонун-қоидаларни синаб кўришни зарур қилиб қўяди. Бу жиҳатдан Касбий фанларни ўрганишда моделлаштирувчи амалий ўйинлар асосида дарс ўтиш услуби шубҳасиз катта устунликларга эга. Касбий фанларни ўрганишда қўлланиладиган услублар орасида масала, машқ ва тестлардан фойдаланиш ўзига хос алоҳида ўрин тутади. Касбий фанларни ўрганишда масала, машқ тестлардан фойдаланиш реферат, савол–жавоб ва талабаларга билим беришнинг бошқа услубларига қараганда устунликларга эга. Масалалардан фойдаланиш практик йўналишга эга бўлгани учун мавзуни ўрганиш ва талабалар билимини назорат қилишнинг самарали усули ҳисобланади. Айниқса масалалап орқали иқтисодий фаолиятнинг айрим масалаларини аниқ таҳлил қилишда бошқа усулларга қараганда талабаларнинг билимини назорат қилишда кенг имкониятга эга. Масала мавзуси учун ҳар қандай вазиятни танлаш мумкин. Масалалар талабалар билимини бутун дастур бўйича назорат қилиш, шу билан бирга энг асосий ёки тушуниш қийин категориялар ёки мавзуларни тушунишга қаратилган бўлиши мумкин. Талабалар томонидан дарсда ёки уй топшириғи сифатида масалалар мунтазам ечиб турилиши ҳамда унинг талабалар ўртасида муҳокама қилиш, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling