Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
Иккинчи гуруҳга кирувчи қуйидаги машқни
кўриб чиқайлик. Қуйидаги келтирилган вазиятларни таҳлил қилиб айтингчи, амалга оширилган фаолият туфайли «мулк ҳуқуқи» дастасининг қайси бир элементи реализация қилинади? а) Фермер ер участкасини ижарага олди, унда буғдой етиштириб, давлатга сотди. б) Эркинжон «Нексия» автомобилини сотиб олди ва унда дала ҳовлисига қатнаб турибди. в) Корхона ўзининг цехи биносини бошқа фирмага берди. г) Тадбиркор Одилжон бошқа тадбиркордан унча бўлмаган иккита хонани сотиб олди. Битта хонани бузиб иккинчисини кенгайтириб, таъмирлади. д) Хўжалик суди тадбиркор Рахимовдан ишлатиб тур ускунасини қарзини тўламагани учун, қарз эвазига олиб қарор қилди. е) Фуқаро Акбарова ўзи яшаб турган уйини ўғилларига қилди. ж) Давлат корхонаси бировнинг боғидан автомобиль йўли ўтказди. Бунда унинг эгасига қирқилган дарахтлар учун компенсация тўланмади. з) Автомобилнинг эгаси ундан фойдаланмай қўйиб қўйган. Ўртоқлари ундан автомобилидан фойдаланишга рухсат сўрашса бермади. и) Уйидаги мулкини ўғирлаб кетишгани учун фуқаро милицияга мурожаат қилди. к) Суд корхонани тозаланмаган оқавасини анҳорга ташлагани учун жарима солди. л) Фуқаро мулк қилиб олган ер участкасига ишлов берди. Келажакда уни сотмоқчи эмас. Жавоб: а) Вақтинча эгалик, назорат қилиш, фойдаланиш, бошқариш тасарруф қилиш ва даромад олиш ҳуқуқи. б) Эгалик қилиш, фойдаланиш ва бошқариш, тасарруф қилиш ҳуқуқи. в) Фойдаланиш ҳуқуқи. г) Эгалик қилиш, тасарруф қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи д) Қарзини тўлаш жавобгарлиги, мулкдан қарзни тўлаш учун фойдаланиш ҳуқуқи. е) Тасарруф қилиш, мерос қолдириш ҳуқуқи. ж) Мулк ҳуқуқи бузилди. з) Эгалик қилиш, тасарруф қилиш ҳуқуқи. и) Мулк ҳуқуқи бузилди. к) Ташқи мухитга, бировга зарар келтирадиган тарзда фойдаланиш усулларини тақиқлаш ҳуқуқи. л) Эгалик қилиш тасарруф қилиш фойдаланиш ҳуқуқи 2. Иқтисодчиларнинг тадқиқоти кейинги ойларда инвестицион харажатларни қисқарганини кўрсатди. 60 Талаб эгри чизиғи чапга В га кўчади 3. Давлат харажатлари кўпайди, лекин солиқлар ўзгармади. АБ талаб ортади II. Иқтисодиётда тушкунлик юз бераётган пайтда кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурини қабул қилиб, харажатларини кўпайтирди. Ундан ташқари темир автомагистрал, кўприк қуриш ва бошқа ижтимоий тест ўтказилгач, унинг жавобларини гуруҳда муҳокама алоҳида аҳамиятга эга. Тестлар педагогларнинг таъкидлашича, талабаларга беришда катта имкониятларга эга. Тестларни фақат харакатда қўллаш шарт эмас. Мавзу бўйича дарс ўтишда қўлланилган пре-тестлар талабалар диққатини ана шу тестдаги асосий хатоларга, асосий категорияларга қаратиш имконини беради, Пре-тестда талаба ўзига таниш бўлмаган ғоя, тушунча, гоҳида алоҳида сўз билан тўқнаш келиб, уларни мустақил ўрганишга ҳаракат қилади. Улар талабани мустақил ишлашга йўлланма беради, мини тестлар мухокама қилинаётган мавзуни, оралиқ тестлар дарсни ўзлаштириш жараёни қандай кечаётганини назорат қилиш имконини беради. Мини тестлар, оралиқ тестларнинг натижасини муҳокама қилиш жараёнида фандаги асосий тушунчаларни самарали такрорлаш ва хотирада сақлаш имкони вужудга келади. Тест тузиш кўп вақт ва меҳнат талаб қилади. Тест тузиш синчковлик сабр-тоқатни талаб қилади. Шу билан бирга меҳнатни осонлаштирадиган компьютер дастурлари ТЕЗТЕК, КЕШТЕК мавжуд. Биринчи дастур кўпрок тест тузишни осонлаштиришга қаратилган бўлса, иккинчиси тест ўтказиш ва натижаларини тезда ҳисоб-китоб қилиш, статистик маълумотлар олишга қаратилган. Бизда ҳозирча «Касбий таълим методикаси» фани бўйича ўзбек тилида тест тузиш ва ўтказишда бундай имконият йўқ. Тест саволлари тузганда ўқитувчи қуйидагиларга аҳамият бериши лозим: 1.Кўзланган мақсадга кўра саволни аниқ қўйиш керак. 2.Тестда фақат битта жавоб тўғри бўлиши керак. З.Жавоблар бир-бирига ўхшаш бўлиши ва ҳақиқатга яқин бўлиши керак. 4.Тестда иложи борича инкор этувчи феъл ва бошқалардан фойдаланмасликка ҳаракат қилиш керак (Масалан, юқоридаги кўрсатмалардан нима имкон бермайди? каби). 5.Бир неча компонентлар (айтайлик, А ва С) ни мужассаммлаштирган жавобларни ишлатганда, уларнинг тушунарли бўлишига эътибор бериш керак. 6.Тўғри жавоб доимо бир жойда (доимо А ёки доимо Б) бўлиши керак эмас. 7.Саволлар ва жавоблар грамматик жиҳатдан ўзаро мос, мувофиқ бўлиши керак. Объектив тестлар. Тестларни объектив дейилишига сабаб, унга тўғри жавоб бор, уни баҳолашни субъектив жиҳатдан истисно қилади. Ундаги саволлар кўпинча далиллар, аниқ ахборотни ёдга туширишга қаратилган. Оъектив тест саволлари Блум таксономиясининг иккинчи босқичидаги фикрлаш доирасига тўғри келади. Улар фикрлашни юқори даражада баҳолашга имкон бермайди, лекин уларни фикрлашнинг юқори 61 босқичяга тўғри келадиган қилиб тузиш мумкин. Улар тадбиқ қилиш, таҳлил даражасига мос келадиган мураккабликда бўлиши мумкин, лекин бундай савол тузиш қийин. Объектив тестларнинг афзал томонлари ва камчиликлари. объектив тестларнинг афзаллиги уларни кўп саволларни қамраб олади. Шу туфайли барча мавзулар бўйича талабалар текшириш имконини беради. Билим олиш, тушуниш ун самарали услуб, жуда қўл келади. Оъбектив тестларни асосий камчиликларидан бири бўлган саволларни тор доирада қамраб олишидир. лабалардан эса кенг тасаввурга эга бўлиш талаб қилинади. Тестларни ўқиш ва талабалар билимини баҳолашнинг усули сифатида қўллашнинг муҳим томони ҳамда мураккаблиги шундаки, айнан нима сабабдан шу жавоб тўғри, бошқаси эмаслигини асослаб беришдир. Бунда жавобларни объектив, тушунарли, мантиқан тўғри изоҳланишига аҳамият бериш керак. Бунда айниқса тест ўтказилгач, жавобларни гуруҳда муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга. Буни қуйидаги тест мисолларида кўриб чиқайлик. 1. Ресурслар чеклангалиги муоммосини ечиш мумкин: А) агар одамлар ресурсларни асраб авайлаб, иқтисод қилиб ишлатишса; Б) агар ҳамма ихтиёрий равишда ўз эҳтиёжларини чекласа; В) келажакда фан ва техника ривожланиши туфайли товарлар ишлаб чикаришни етарли даражада кўпайтириш учун янги имкониятлар очилса; Г) тўғри жавоб йўқ; Жавоб муҳокамаси: Бу тестда тўғри жавоб йўқ. Ресурсларни нисбатан чекланганлиги, инсонларнинг барча эҳтиёжларини қондириш учун доимо етишмайди. Ресурслар чекланганлиги муаммоси ҳар қандай социал иқтисодий тизимга хос бўлиб уни ечиб бўлмайди. Сабаби у ёки бу ресурсни етишмаслиги, ёки тугаб қолишида эмас. Балки ресурсларнинг доимо эҳтиёжларга нисбатан Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling