Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

Асосий таянч иборалар: ўқув жараёни, анъанавий дарс, дарс жараёни, 
ахборот қабул қилиш, талабаларни фаоллаштирувчи дарс услублари. 
 
Такрорлаш учун саволлар: 
1. Нима сабабдан дарс ўтишда турли услубларни қўллаш зарур? 
2. Билим бериш услубига қандай омиллар таъсир қилади? 
3. Анъанавий дарс бериш услуби билан талабаларнинг фаоллигини 
оширувчи (интерактив) услублар қайси жиҳатлари билан фарқланади? 
4. Дарс ўтишнинг асосий услубларини санаб беринг? Уларнинг қисқача 
тавсилотини айта оласизми? 
5. Ўқиш жараёнини ташкил этишда қандай қийинчиликлар бўлиши 
мумкин? 


73 
4 боб. МАЪРУЗА ВА УНГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР. 
 
РЕЖА: 
1. Маъруза ҳақида тушунча. 
2. Маърузанинг функциялари ва унга қўйиладиган талаблар. 
3. Маърузада реал фактлар маълумотларнинг ўрни. 
1. Маъруза ҳақида тушунча. 
Нима сабабдан бир ўқитувчи билдирган фикрларни тезда илғаб олиш 
мумкин, бошқаси билан аксинча. Иккинчиси ниманидир нотўғри қилгандир? 
Унинг сабабларини маърузага тайёрланиш ва уни таҳлил қилиш асосида кўриб 
чиқишга ҳаракат қиламиз. 
Маъруза (арабча, лекция (лотинча - “lectio”) - ўқиш) – ўқув 
материаллари, бирор масала, мавзу кабиларнинг изчил, маълум бир тизимига 
солинган баёнидир. 
Ўзбек тилига араб тилидан р\кириб ўзлаштирилганмаъруза сўзи 
қўлланилади. 
Маъруза ўқув жараёнининг асосий бўғини, олий ўқув юртида дарс 
беришнинг асосий шаклларидан биридир. У талабаларнинг дунёқарашини 
шакллантиришда катта рол ўйнайди. 
Маърузада мавзунинг асосий саволлари кетма-кетлик асосида 
юритилади. 
Касбий таълим методикаси фанидан ўқиладиган маъруза фақатгина 
иқтисодий ривожланишнинг асосий қонуниятларини очиб беришгина эмас, 
фаннинг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда амалиётда қандай аҳамиятга 
эга эканлигини, ҳаётда реал муаммоларни ечишдаги аҳамиятини ҳам 
кўрсатиши керак. 
Маъруза илмий характергаэга бўлиши,турли назарий йўналишлар, илмий 
мактабларнинг асосий ғояларини талабалар онггига етказиши ва олган 
билимини ишончга айлантириши керак. 
Ҳар қандай маърузанинг энг зарур шарти аудитория билан контактга 
киришишдир. Маърузани кўтаринки руҳ билан ўқиш керак. 
Маъруза ўқиш энг аввало, унга тайёрланишдан бошланади. Шунинг учун 
биринчи навбатда маъруза мавзуси бўйича адабиётлар танлаш, ҳамдаулар 
билан танишиб чиқиш керак. 
Олий ўқув юртида ўқитиладиган маърузалар ўз функциясига кўра
қуйидаги турларга бўлинади: 
Кириш маърузаси; 
Якунловчи маъруза; 
Мавзулар бўйича муаммоли маъруза; 
Йўл-йўриқ кўрсатадиган маъруза; 
Обзорли маъруза. 
Маърузаларнинг турларидан қатъий назар барчасини функциясига кўра 
муаммоли маъруза тарзида ўқиш мумкин. 


74 
Кириш маърузаси маълум бир мавзуни ёки муаммони ўрганишга 
бағишланган маъруза бўлиб, унда ана шу масала, муаммолар ҳақидаги 
фикрлар,уларнинг ижодий томонлари,камчиликлари,ечилмаган муаммолар 
кўрсатилади. 
Якунловчи маърузамаълум бир мавзу муаммоси ёки фанни ўрганиб 
чиқиб, унинг якуни бўйича ўтказиладиган маърузалар. 
Йўл-йўриқ кўрсатадиган маъруза талабаларга мустақил ишлашни 
ўргатишга қаратилган маъруза бўлиб, унда кўпроқ методик маслаҳатлар 
берилади. 
Тавсия қилинадиган адабиётлар, уларни мустақил ўқиш, улар устида 
ишлаш жараёнида диққат қаратишлозим бўлган масалаларкўрсатилади. 
Обзорли маъруза у ёки бу муаммо, мавзу ёки маълум бир тизимга 
солинган саволларни маълум бир мантиқий алоқадорликда баён қилишга 
қаратилган маъруза бўлиб, кўпинча олий ўқув юртларида одатда якуний 
назорат ёки имтиҳонлар олдиданўтказилади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling