Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Маърузанинг функциялари ва унга қўйиладиган талаблар


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

 
2. Маърузанинг функциялари ва унга қўйиладиган талаблар 
Маъруза талабалар билан мулоқотда бўлишнинг алоҳида шакли бўлиб, 
уни бошқа ҳеч қандай ўқув шакли билан алмаштириб бўлмайди. Маърузанинг 
олдига қўйиладиган мақсад ҳар хил бўлиб, бу мақсад максимал даражада 
амалга ошиши учун унинг функцияларига аҳамият бериш керак. 
Маърузанинг функциялари: 
1. Профессионал таълим бериш ва дунёқарашни шакллантириш. 
2. Талабаларга тарбиявийтаъсир кўрсатиш. Уларни ахлоқий, маънавий 
жиҳатдан баркамол бўлиши, меҳнатга муносабати, социал-психологик 
хислатларини шакллантириш. 
3. Билим бериш, ўрганаётган фани бўйича ахборот олиш, олган ахбороти 
асосида тадқиқот ўтказиб, хулоса чиқаришга ўргатиш. 
Маърузага қўйиладиган талаблар. Иқтисодий фанларни ўрганиш 
талабаларнинг ижодий фикрларини ривожлантиришга таъсир кўрсатади. 
Уларни жамият ривожланишининг иқтисодий қонун, тенденцияларини 
чуқур тушуниши, назарий масалалар билан амалиётни боғлаш ма\оратини 
хосил қилишлари учун маъруза қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши 
керак. 
Маъруза маълум бир йўналишга: иқтисодиётнинг асосий қонун, 
тенденциялари, принциплари, ижтимоий тараққиётнинг муаммоларини таҳлил 
қилишга қаратилган бўлиши керак. 
Ёш авлоднинг дунёқарашини шакллантириш, ҳаёт кечириш тарзини 
танлашнинг тарбиявий аҳамиятини ошириши лозим. 
Илмийлиги жиҳатидан назариянинг асосларини амалиёт билан 
масаланинг қўйилишининг илмийлиги билан ҳамда иқтисодий назариянинг 
янги долзарб масалаларига ижодий ёндошиш билан назарий далиллар 
мантиқийлиги билан узвий бирлиги таъминланиши керак. 
Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси фанидан маъруза ўқиш 
ўқитувчи олдига қуйидаги вазифаларни қўяди: 


75 
талабаларга иқтисодиёт фанида эришилган назарий бойликни очиб 
бериш. Дунёдаги машхур иқтисодчилар, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ва иқтисодчи олимларнинг ишларини чуқурроқ ўрганишга ёрдам 
бериш; 
касбий таълим методикаси фанидан олган билимларини бошқа 
фанларни ўрганишда ижодий қўллашларига ёрдам бериш; 
талабаларга бозор иқтисодиётишароитида мураккаб социал-
иқтисодий муаммоларни ечишда тўғри йўл топишга ўзида ишонч хосил 
қилишни тарбиялаш. 
Маърузада асосий мақсадга етиш учун талабаларда иқтисодий фанларни 
ўрганишга барқарор қизиқиш уйғотиш керак. Маърузани шундай тузиш 
керакки, талабада фанни чуқур ўрганиш учун мустақил равишда адабиётларни 
топиш,уларнинг устида ишлаш,тушунишга хоҳиш-истак туғилсин. Шунинг 
учун зарур материал, китоблар, журнал ва бошқа маълумотлар танлаш 
принципиал аҳамиятга эга. 
Шу билан бирга талабаларга дуч келинадиган қийинчиликларни, уларни 
объектив ва субъектив томонларини ҳам тушунтириш керак. 
Маърузанинг социал-иқтисодий йўналиши унинг илмийлиги билан 
чамбарчас боғлиқ. Маърузачи реал ҳаётнинг объектив таҳлилига, иқтисодий 
ривожланишнинг объектив қонуниятларига, иқтисодий ҳодисалар ва 
хўжаликҳаётининг омиллари ўртасида сабаб-оқибатли боғланишни аниқлаш, 
таҳлил қилишга асосланиши керак. 
Тажриба кўрсатадики, талабага декларация, шиорлар эмас, балки 
ишончли далиллар, чуқур таҳлил кўпроқ таъсир қилади. Ҳар қандай фан, 
жумладан иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси фани ҳам ишончли 
далиллар, маълумотлар, назарий ва амалий хулосаларга таянади.
Маърузанинг илмийлиги материални баён қилишнинг изчиллиги, 
саволларни аниқ, тушунарли қўйилишини назарда тутади. Илмий-иқтисодий 
жараёнлар, иқтисодий ҳаётни таҳлил қилишда тарихийликка амал қилишни 
талаб қилади. 
Маърузага тайёрланиш жараёнида ўқитувчи мавзу бўйича саволларни 
қандай баён қилишни, қандай услублар қўллашини кўз ўнгига келтириши 
керак.мавзу бўйича адабиётларни, зарур маълумотларни ана шундагина тўғри 
танлаши мумкин. Яна шуни ҳам ҳисобга олиши зарурки, агар ўқитувчи зарур 
далиллар, маълумотларга эга бўлсада, уларни ишонарли, асосланган ҳолда 
баён қилмаслиги, фандаги долзарб саволларга жавоб беришдан четлаб ўтиши 
ёки четга чиқиши мумкин. Бу талабаларда маърузадан қониқмасликка, унинг 
ишончлилиги ва тарбиявий аҳамиятини тушунтиришга олиб келади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling