Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Сиртқи услуб (масофадан ўқитиш)


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

Сиртқи услуб (масофадан ўқитиш). Ўқув материалини хатлар
топшириқлар ёки аудиовизуал воситалар орқали мустақил ўрганиш. 
Интернетнинг ҳаётга кириб келиши ва борган сари кенг қўлланилиши билан 
бу услуб асосида дарс бериш ҳам ривожланиб, кенг ёйилмоқда. 
Тўғридан-тўғри баён қилиш услуби. Бу модел (услуб) янги 
тушунчалар, навбатма-навбат, аста-секинлик билан мантиқий изчилликбериб 
борилади. Бу услуб кўпроқ маъруза ўқиганда қўлланилади. 
Гуруҳларда жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиниб ишлаш. Бу 
усулда жуфтлик ёки кичик гуруҳ билан биргаликда аниқ қўйилган у ёки бу 
масалани маълум белгиланган вақт ичида ўзаро фикр алмашиш, мулоқот 
қилиш орқали ечиш кўзда тутилади. 


70 
Интервью бир ёки бир неча кишилардан ахборот олиш учун аниқ 
мақсадга қаратилган сўров (савол-жавоб) ўтказилади. 
Дарсни аниқ йўналтирилган (мўлжалланган) саволлар асосида олиб 
бориш. Бу услубда мавзу бўйича аниқ йўналтирилган саволлар билан мавзу 
муҳокама қилинади. Ўқитувчи савол-жавоб, суҳбатни бошқариб туради. 
Моделлаштирувчи амалий ўйинлар ва машқлар. Бу услубда 
талабаларнинг 
ўзлари 
қатнашадилар. 
Моделлаштиришда 
абстракт 
услублардан фойдаланиб воқеликка иложи борича яқинлаштирилади. Бу 
услубни ўзи бажарганда осон тушунадиган талабаларга қўл келади. 
Моделлаштирувчи ўйинда талабалар ўзлари белгиланган ролларни 
бажарадилар. Ўз ҳатти-ҳаракатлари билан зарур малака ва кўникмаларни 
эгаллашади. 
Реферат – баҳолаш назаридан нейтрал вазиятда турган ҳолда мавзу 
бўйича оғзаки ахборот бўлиб, у аниқ объектив, структура, китоб ёки 
рисоланинг мазмунини қисқача баён қилиш ёкуи бирон мавзу, асар бўйича 
қисқача доклад тарзида тайёрлаш мумкин. 
Доклад ёки қисқача доклад – мавзу ёки муаммони тартибга солинган 
ҳолда таништириш ёки бағолаш тарзида баён қилинади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling