Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Асосий таянч тушунча ва атамалар


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

 
Асосий таянч тушунча ва атамалар.
Йўлловчи, эсга солувчи саволлар, Сўзсиз саволлар, Анъанавий услуб, 
Билишнинг фаол заҳираси 
 
Такрорлаш учун саволлар. 
1.Нима сабабдан дарс ўтишда турлича услубларни қўллаш зарур? 
2.Дарсни аниқ йўналтирилган саволлар асосида олиб боришнинг бошқа 
услублардан қандай фарқи бор?
З.Дарсни аниқ йўналтирилган савол-жавоб услуби бўйича олиб 
боришнинг қандай афзалликлари ва камчиликлари мавжуд?
4.Гуруҳларни жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишнинг 
афзалликлари нимада? Камчиликлари-чи?
5.Касбий фанларни ўрганишда моделлаштирувчи ўйинлардан ҳамма 
мавзуларда фойдаланиш мумкинми?
6.Тадқиқот услубини қайси мавзуларни ўтганда қўллаш мумкин? 
7. “Ақлий штурм” услубини бошқа услублардан қандай афзаллиги бор? 
8.Масала ва машқларни қандай гуруҳларга бўламиз ва уларни нима 
фарқи бор? 


66 
3 боб. КАСБИЙ ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 
УСЛУБЛАР. 
РЕЖА: 
1. Ўқув жараёнида турли педагогик услубларни қўллашнинг 
зарурияти. 
2. Дарс ўтишда қўлланиладиган асосий услублар 
1. Ўқув жараёнида турли педагогик услубларни қўллашнинг 
зарурияти.
Назарий жиҳатдан билим олиш ва қарор қабул қилишнинг қадам-
бақадам моделини ҳар бир босқич ўзидан аввалги босқични ҳам ўз ичига 
олишини, талабаларни қай даражада фанни ўзлаштиришлари кўп жиҳатдан 
қўлланиладиган услубларга боғлиқлигини аниқладик. 
Бу мавзуда айнан иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси фанини 
ўрганишда қўлланиладиган услубларни, нима сабабдан турли педагогик 
методик услубларни қўллаш зарурлигини кўриб чиқамиз. 
Ҳар қандай фанни ўрганишда турли усуллар қўлланилади. Бунинг сабаби 
биринчидан, дарс ўтишда турли услубларни қўллаш уни қизиқарли бўлишига, 
талабаларнинг диққатини ўтилаётган дарсни ўзлаштиришга қаратилади. 
Бир хил услубда дарс ўтилиши талабаларни зериктиради ҳамда дарс 
пайтида диққатни бошқа нарсаларга қаратилади. 
Психологларнинг тадқиқотларига кўра, ҳар қандай моҳир ўқитувчи ҳам 
бир хил услубда дарс берар экан, айтайлик, маъруза ўқир экан, талабалар 
дастлаб 20 минут, сўнгра дарсни тугатишдан олдин 20 минут маърузани 
диққат билан эшитар, қолган пайтда хаёли қочар экан. 
Иккинчидан, талабаларнинг дарсни ўзлаштириш, эшитганлари, янги 
билимни қабул қилиш қобилиятлари ҳар хил бўлиб, турли услубларни 
қўллашгина ўтилаётган мавзунинг талабалар томонидан нисбатан тўлиқ 
ўзлаштирилишига олиб келади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, олган 
билимни ўзлаштириш жараёнида бир хил талабаларга бир услуб мавзунинг 
мазмунини тезроқ англашга ёрдам берса, иккинчиларига бошқа услуб ёрдам 
беради. 
Шунинг учун ҳам барча педагоглар талабаларга билим беришнинг энг 
самарали йўли дарс ўтишда турли услубларни қўллаш деган фикр тарафдори 
бўлиб, айнан қайси услуб қайси категориядаги талабалар учун қўлланилиши 
маъқуллиги бўйича ягона фикр йўқ. 
Жахон педагогикаси тажрибаси шуни кўрсатадики, таҳлилий фикр 
юритадиган талабалардан муваффақият билан ишловчи бизнесменлар, сиёсий 
лидерлар (сардорлар), фан арбоблари етишиб чиқади. 
Таҳлилий фикрлаш мустақил фикрлашдир. Ҳар бир кишининг фикр 
юритиши индивидуал характерга эга бўлиб, бошқаларникидан ажралиб 
туради. Ахборот эса таҳлилий фикрлашнинг бошланғич нуқтасидир. 
Илгари дарс ўтишда талабалар гўё бўш идиш, уни турли билимлар билан 
тўлдириш керак, деган нуқтаи назардан ёндашилган. Асосий диққат - эътибор 
олинган билимни ёдда сақлаш, тушунишга қаратилган. Хозирги жамият 


67 
тараққиёти даражасида талабаларни давр талабига мувофиқ равишда малакали 
мутахиссис бўлиб етишишлари учун бу камлик қилади. Талабалар аввалги 
мавзуда кўрганимиздек, таҳлил қилиш, синтез ва баҳолаш, хулоса чиқариш, 
қарор қабул қилишни ўрганишлари керак. 
Бу мақсадга эса дарс ўтиш жараёнида турли услубларни қўллаш 
орқалигина эришиш мумкин. Бир талаба кўпроқ эшитганини ёдда қолдирса, 
иккинчиси кўриши керак, учинчиси эса ўзи қатнашиб, қўли билан ушлаши 
керак. 
Бир хил талабалар рақобатлашишни ёқтиришса, аксинча бошқалари 
ҳамкорлик қилишни ёқтиришади. Умуман олганда, дунёда иккита бир хил 
одамни топиб бўлмайди. Ҳар бир инсоннинг индивидуал хусусияти унинг 
ягона эканлигини ифодалайди. Индивидуал жиҳатлар шахсни, улар 
умумлашиб бутун маданият бойлигини шакллантиради. 
Талабаларга дарс берар эканмиз, уларнинг индивидуал хислатларини 
янада бойитиб, ўз билимларини ошириш, камолотга эришиш учун ўзлари 
харакат қилишлари лозимлигини ўргатишимиз, тўғри йўлга йўналтиришимиз 
керак. Уларнинг ҳар бири ўз олдига ўзи мақсад қўйиб, унга эришиш учун ўзи 
харакат қилиши керак. Ана шунинг учун ҳам ўқитувчи бор маҳоратини ишга 
солиб, талабаларни индивидуал хислатларига максимал даражада таъсир этиб, 
уларни ана шу мақсадни танлаш ва бунинг учун ўз кучларини тўғри 
йўналтиришларига ёрдам бериши керак. 
Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, таълим-тарбия ниҳоятда 
қийин иш. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда ёшларга таълим-тарбия бериш, 
бу жараёнда турли усулларни қўллаш, уларни ўқитувчилар томонидан дарда 
қўллашга янада кўпроқ аҳамият бериш муҳим аҳамиятга эга. Ғарб олимлари 
томонидан чоп этилган услубий адабиётларда билим бериш услубига таъсир 
этувчи параметрларга қуйидагиларни киритишади: 
1. Ҳар бир кишининг шахсий-индивидуал ўзига хос хусусиятлари инсон 
томонидан ахборот қабул қилишда ҳам ифодаланади. У бошқа омиллар билан 
бирга унинг шахсий хусусиятларига ҳам чамбарчас боғлиқ. Психологлар 
одамларни интроверт ва экстроверт гуруҳларга бўлишади. 
Экстроверт қабилидаги талабалар ўқитишнинг фаол турларини, 
бошқалар билан ҳамкорликда бажариладиган услубларни ёқтиришади. 
Масалан, кичик гуруҳларда ишлаш, моделлаштирилган ўйинлар ўтказишда 
қатнашиш кабилар. 
Интроверт типидаги талабаларда эса кўпроқ индивидуал қатнашиш 
устун бўлган дарс ўтиш услубларини ёқтиришади. Масалан, маъруза эшитиш, 
китоб ўқиш, адабиётлардан конспект қилиш, назорат иши, реферат, доклад 
ёзиш кабилар. 
2. Одамларда олган ахборотни қайта ишлаш қобилияти ҳам турлича. 
Талабалар билим олиш, олган ахборотларини ёдда сақлаш, тушуниш ва 
қўллашда ҳам бир-биридан фарқ қиладилар. 
Баъзи талабалар учун вербал (сўзда ифодаланган) ахборот масалан, 
маъруза эшитиш ёки радио орқали тинглаш етарли. Бошқалари учун эса визуал 
(кўриш) ахборот муҳим. Улар кўргазмали қуроллар, жадвал, схема, график, 


68 
диаграмма кабилар орқали мавзунинг мазмунига тез тушунишади. Учунчи 
гуруҳ талабалар учун кинестетик (ўзи қатнашувчи) ахборот фойдали. Улар 
ўқитишнинг актив услублари, моделлаштирилган ўйинларда рол ўйнаш 
орқали ахборотни яхши ўзлаштирадилар. 
3. Инсонлар ҳаёт кечирар эканлар, албатта бир-бирлари билан 
мулоқотда бўладилар, бир-бирларига таъсир кўрсатадилар. Натижада кўп 
нарсаларни талабалар бир-бирларидан ўрганишади. Шунинг учун талабаларни 
бир-бирларига таъсир кўрсатиш, ҳамкорлик қилишга асосланган. Масалан, 
баъзилар мустақил, биринчи бўлишига интилиши билан ажралиб туради. Улар 
алоҳида ўқишни маъқул кўради. Уларга дебат - мунозара олиб бориш
мусобақаларда қатнашиш ёқади. Бошқалар ёлғизликдан кўра ҳамкорликда 
ўқишга мойил. Улар учун кооперациялашган ўқитиш услубларини қўллаган 
маъқул. 
Одатда ахборот ниҳоятда турли-туман шаклларда берилади ва қабул 
қилинади. Кимнингдир турли тарзда ахборот қабул қилиш қўлидан келмаса, 
унинг учун ахборотнинг маълум бир қисми йўқотилади. 
Педагогларнинг муҳим вазифаси, мақсади айнан турли услублар орқали 
талабаларни билим, ахборот олишни турли шаклларига тезда мослашишига, ўз 
дунёқарашини кенгайтириш учун ҳаракат қилишга талабаларни қизиқтириш ва 
уни амалга оширишдир. 
Агар ўқитувчи талаба ёқтирмайдиган услубда дарс олиб борса, унинг 
борган сари ўқишдан кўнгли совиб, шу даражага етиши мумкинки, фанни 
умуман ўқигиси келмай қолиши мумкин. Аксинча, талабалар ёқтирадиган усул 
билан дарс берилса, унда фикрлашнинг ўзгарувчанлиги йўқолади. Ўз 
имкониятларини тўла ишга сола олмайди. Бу дегани келгусида ўз фаолиятида 
муваффақиятга эришиш имконияти чекланади. Баъзи талабалар аниқ фактлар 
орқали маълумотларни тезроқ қабул қилади. Бошқалари назарий математик 
моделларни ёқтиради. Баъзи талабалар кўргазмали расмлар, диаграммалар 
орқали бошқалари мунозара қилганда, учинчилари ўзи бажаришда қатнашса 
яхшироқ, пухтароқ ўрганади. 
Олимларнинг хисоб-китобига кўра аҳолининг 40%и кўриш орқали 
тезроқ ўрганса, 30%и эса эшитишни устун қўядиган бўлиб, бировдан 
эшитганлари орқали тезроқ ўрганар экан, қолган 30% и аралаш, ўзи қатнашса 
тезроқ ўзлаштирар экан. 
Ҳар бир инсонга ўрганишнинг устун даражасидаги услуби характерли, 
лекин жуда кўп соҳаларда билишнинг ва тадқиқотнинг турли услублари ва 
босқичларига тезда ўтиш маҳоратига эга бўлиш талаб қилинади. Масалан, кўп 
мутахассисларга кузатиш, фактлар йиғиш кўникмаси камлик қилади. Улар 
фактларни умумлаштириш, ахборотларни шарҳлаш, ўзининг фикрини, 
хулосасини, ўз нуқтаи назарини илгари суришни ҳам билишлари керак. 
Шунинг учун ўзида визуал, вербал ва кинестетик ахборотни қабул қилиш 
кўникмасини ҳосил қилишга ҳаракат қилиши керак. Умуман олганда, таълим-
тарбия беришнинг услублари қотиб қолган эмас. Вақт ўтиши билан ўзгариб 
турибди. Талабаларнинг билим олиши ва олган ахборотларини қайта ишлаши 
учун турли-туман услубларни ўйлаб топиш ва қўллаш мумкин. Айниқса, 


69 
ҳозирги пайтда муваффақиятли фаолият юритиш учун жуда кўп соҳаларга 
билишнинг турли усулларин қўллаш ва билим беришда мосланувчанлик, ранг-
баранг педагогик услублар қўллаш талаб этилади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling