Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

чекланганлигидадир. Шунинг учун бу муаммони ресурсларни иқтисод 
қилиш билан ёки ихтиёрий равишда истеъмолни чеклаш билан ечиб бўлмайди. 
Демак А) ва Б) жавоблар нотўғри. Б) жавоб ресурслар чекланганлиги 
муаммоси билан фан техника ривожланиши асосида имкониятларни 
кенгайтириш, яъни ресурслар топиш ёки аввал фойдаланиб бўлмаган 
имкониятлардан фойдаланиб, товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш 
мумкинлигига қаратилган. 
Жавоб ҳозирги эҳтиёжларни келажакда қондириш нуқтаи назаридан 
берилган. Ҳозир қондириш қийин ёки қондирилмаган эҳтиёжлар келажакда 
фан-техника қўлланилган пре-тестлар талабалар диққатини ана шу тестдагц 
асосий хатоларга, асосий категорияларга қаратиш имконини беради. Пре-
тестда талаба ўзига таниш бўлмаган ғоя, тушунча, гоҳида алоҳида сўз билан 
тўқнаш келиб, уларни мустақил ўрганишга ҳаракат қилади. Улар талабани 
мустақил ишлашга йўлланма беради, мини тестлар мухокама қилинаётган 
мавзуни, оралиқ тестлар дарсни ўзлаштириш жараёни қандай кечаётганини 
назорат қилиш имконини беради. Мини тестлар, оралиқ тестларнинг 


62 
Дастурчилар миқдори 
натижасини муҳокама қилиш жараёнида фандаги асосий тушунчаларни 
самарали такрорлаш ва хотирада сақлаш имкони вужудга келади. 
Иккинчи тестни кўрайлик. 
Бозор иқтисодиёти шароитида компьютерда ишлаш учун дастур 
тузувчилар (программистлар учун) нинг иш ҳақи даражаси, белгиланади: 
А) дастур тузиш малакасига эга ва мавжуд иш ҳақи даражасига ва шу 
мутахассислик бўйича ишлашга тайёр хизматчилар миқдори билан; 
Б) дастур тузувчи мутахассисларга талаб асосида;
В) дастур тузувчи мутахассисларга талаб ва таклиф асосида;
Г) меҳнат кодекси ва бошқа меҳнат бўйича қабул қилинган қонунлар 
асосида. 
Жавоб муҳокамаси: 
Бу тестда тўғри жавоб В. 
Хизматчилар (дастур тузувчилар) бозоридаги вазиятни талаб ва таклиф 
эгри чизиги ёрдамида кўрсатиш мумкин. Вертикал (ордината) ўқига дастур 
тузувчиларни иш ҳақи, горизонтал ўқига хизмат кўрсатувчилар миқдори (бу 
ерда ўлчов бирлик одам-соат ёки дастур тузувчилар сони бўлиши мумкин)ни
жойлаштирамиз. 
Графикдан кўриниб турибдики, дастур 
тузувчининг иш ҳақи даражаси (Р) фақат дастур 
тузувчи талабига ёки таклифига эмас, аксинча 
талаб ва таклифларнинг ўзаро таъсири остида 
маълум бир иш ҳақи даражасида белгиланади. 
Демак А) ва Б) жавоблар нотўғри. Саволда иш 
ҳақининг ўртача даражаси ҳақида гап кетаяпти. 
Қабул қилинган қонунлар у ёки бу мутахассислик 
бўйича иш ҳақи даражасига таъсир қилиши мумкин, лекин иш хақи 
даражасини белгиламайди. 
Шундай қилиб Г) жавоб ҳам нотўғри. Дастур тузувчиларнинг ўртача иш 
ҳақи даражаси талаб ва таклиф мувозанатига боғлиқ экан. Агарда талаб кўп, 
таклиф оз бўлса иш ҳақи даражаси мувозанати нуқтаси юқорида жойлашади 
яъни, иш ҳақи юқори. Агарда таклиф кўп, талаб оз бўлса, иш ҳақи мувозанати 
нуқтаси пастда,яъни иш ҳақи ҳам паст бўлади. Демак, тўғри жавоб, В. 
Умуман олганда тест ёрдамида дарс ўтишда уни тўғри жавобини 
топишни муҳокама қилиш ниҳоятда катта рол ўйнайди. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling