Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

1. Мўлжалга олиш. 
• Моделлаштирувчи 
ўйинда 
намойиш 
этилади, 
ўрганиладиган 
тушунчаларни айтиш, эсга солиш, қайтариш; 
• Моделлаштирувчи ўйиннинг мақсадини тушутириш.
2. Ўйинни ўтказишга тайёрланиш. 


36 
• Ролларни аниқлаш, ҳар бир ролни муваффақиятли бажариш учун 
зарур ашёларни тайёрлаш; 
- Ўйинни ўтказиш қонун-қоидасини белгилаш; 
- Ўйин ўтказишнинг аниқ тартибини белгилаш, қандай ўтказиш 
ҳақида аниқ кўрсатма бериш; 
-Зарур бўлганда қисқача синов раундини ўтказиш.
3. Ўйинни ўтказиш. 
- Моделлаштирувчи ўйинни ўтказиш; 
- Ўзаро мулоқотни, алоқани таъминлаш; 
- Нотўғри тушуниш туфайли йўл қўйилган хатоларни тўғрилаш; 
- Ўйинни давом эттириш.
4. Муҳокама қилиш. 
- Ўйинда юз берган ҳодисалар жараёнига якун ясаш
- Юз берган қийинчиликлар ва уларни бартараф қилиш йўлларини 
муҳокама қилиш; 
- Жараённи таҳлил қилиш; 
- Ўйинни реал ҳаёт билан таққослаш; 
- Ўтилаётган асосий иқтисодий тушунчалар
Моделлаштирувчи ўйин усулининг афзалликлари. 
• Талабаларни дарсга фаол қатнашуви ва иқтисодий категориялар 
мазмунини чуқурроқ ўзлаштириш; 
• Мустақил ҳаракат қилиш, қарор қабул қилишга имкон яратади; 
• Ўзаро алоқа, мулоқот ўз вақтида таъминланади. Тушунчалар 
(категория) ни амалиётда қўллаш учун шароит яратилади
• Дарс ўтишнинг турли-туман услубларини биргаликда қўллаш 
имкони яратилади; 
• Талабаларни дарсга иштиёқини орттиради. Дарсдаги вазиятни кўп 
жиҳатдан талабалар назорат қилади; 
• Ўқитувчининг асосий роли дарсни ташкил этиш; 
• Талабанинг ички ҳиссиёти, масаланинг моҳитига қарашини 
ўзгартириши мумкин. 
Камчиликлари.
• Реалликни ҳаддан ташқари соддалаштиридага олиб келиши ва 
натижада олинган билимни ҳаётда қўллашни нисбатан қийин, кам 
фойдали қилиши мумкин; 
• Вақтдан самарасиз фойдаланиш мумкин; 
• Талабаларни доимо зарур даражада туриш қийин. 
Моделлаштирувчи амалий ўйин - бу ўрганишнинг комплекс 
варианти ҳи^бланади. Чунки ўйин мобайнида турли усуллардан 
фойдаланилади. 
Ўйиннинг 
муваффақияти бевосита унинг нақадар 
билимдонлик билан танланиши, талабаларни ўз ролларини бажариши, 
ўйиннинг маъносини тушунтиришга боғлиқ. 
Иқтисодиётни 
ўрганиш 
учун 
моделлаштирувчи 
ўйинлардан 
фойдаланиш самаралими? деган савол туғилиши мумкин. Тадқиқотлар 
шуни кўрсатадики, моделлаштирувчи ўйинлар ўқитишнинг анъанавий 


37 
услубларига қараганда самаралироқ экан. Чунки ўқув материалини 
ўзлаштириш бевосита тажрибада синаб кўриш орқали амалга ошади. 
Бу методнинг асосий афзаллиги шундаки, талабанинг масалани 
моҳиятига қарашини, аввалги тутган нуқтаи-назарини ўзгартириш 
имконига 
эга. 
Бу 
услубни 
тарафдорлари 
уларнинг 
талабалари 
моделлаштирувчи 
ўйиндан 
сўнг 
ўз 
қарашларини 
тамомила 
ўзгартиришганини жуда кўп таъкидлашади. 
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, анъанавий методга қараганда 
моделлаштирувчи ўйин методи асосида дарс ўтилганда ўрганилаётган 
предметга талабаларнинг ижобий муносабат ортади. 
Моделлаштирувчи ўйин мотивация нуқтаи назаридан фойдали.
Талабалар кўпинча бундай ўйиндан қаноат ҳосил қилиб, янги ўрганганларини 
ўртоқлашадилар. Бундай дарсда 100%гача талабалар дарсга фаол 
қатнашадилар. 
Яхши ўйлаб тайёрланган моделлаштирилган ўйин талабаларни тажриба 
асосида муҳим муаммолар бўйича бир қарорга келишига ёрдам беради. 
Талабалар бир қарорга келишни эксперимент қилишлари ва унинг 
оқибатини (минимал хатар билан) кузатишлари мумкин. 
Моделлаштирувчи ўйин ёрдамида талабаларни реал воқеликлари билан 
таништириш анъанавий методларга қараганда устунликка эга. Маърузалар 
реал ҳаётдан анча узоқ туюлади. Моделлаштирувчи ўйинда аксинча, қўйилган 
саволларга жавоб топиш ва реал муаммоларни ечиш учун талабаларнинг 
шахсан ўзлари қатнашадилар. Моделлаштирувчи ўйинлар талабаларни реал 
ҳаётни назарий модели билан таништиради. Масалан, бозорда қандай 
мувозанат нархи ўрнатилади, танлов қандай амалга ошади ва ҳоказо. 
Моделлаштирилган ўйин методи ўқитувчига дарс беришнинг 
усулларини ўзгартиришга катта имконият беради. 
Лекин ҳар қандай метод каби бу услубда ҳам қатор камчиликлар бор. 
Аудиторияда моделлаштирувчи ўйин ўтказиш учун реал жараёнларни 
соддалаштиришга тўғри келади. Лекин ҳаддан ташқари соддалаштириш 
иқтисодий билимларни нотўғри тушунишга олиб келиши мумкин. 
Моделлаштирувчи ўйин танланганда буни доимо ёдда тутиш керак. У бир 
томондан етарли даражада содда, иккинчи томондан етарли даражада реал 
ҳаётга яқин бўлиши, реал жараёнларни ифодалаши, буни ҳисобига қимматли 
тажриба ўргатувчи бўлиши керак. Моделлаштирувчи ўйин ўқитувчидан 
анъанавий дарсларга тайёрланишга қараганда синчковлик билан пухта 
тайёргарлик кўришни талаб қилади. Дарсликка таянган ҳолда дарс ўтиш 
ўқитувчидан нисбатан кам вақт, камроқ энергия, диққат талаб қилади. Аммо, 
ҳамма дарсни моделлаштирувчи ўйин ўтказиш билан олиб бориб бўлмайди. 
Кўпинча моделлаштириш билим олишнинг кульминацияси бўлиб, фаннинг 
баъзи бир асосий уларни ўрганиш бошқаларига йўл очиб берадиган 
категориялар қонунларини ўрганишда қўлланилади. 
Моделлаштирувчи ўйиндан фойдаланишдаги муҳим чекланиш — бу 
конкрет ўқитувчининг характери, стилига боғлик. Ўқитувчилар анъанавий 
услублар асосида дарс ўтишга ўрганиб қолишган, шунинг учун уларга шу 


38 
услублар самаралироқ туюлади. Моделлаштириш талабаларни фаоллигини 
оширади. Бу яхши, лекин шуни ёддан чиқармаслик керакки, ҳаддан ташқари 
талабалар ўйин билан қизиқиб кетишлари оқибатида баъзи бир номақбул 
ҳолатлар юз бериши мумкин. Талабаларни рол шу даражада жалб қилиши 
мумкинки, ютиб чиқмаса қаттиқ кўнгли қолиши мумкин. Уларда алдаш ёки 
қоидани бузиш ҳисобига мақсадга етишга ҳаракат қилиш вужудга келиши 
мумкин. 
Шунинг 
учун 
ўқитувчи 
вақти-вақти 
билан талабаларга 
моделлаштирувчи ўйин энг аввало билим олиш, тажрибага эга бўлиш учун 
эканини эслатиб туриши керак. 
Бу услубни қўллаш билан боғлиқ яна бир муаммо – вақт. 
Моделлаштирувчи ўйин ўтказиш кўп вақт талаб қилади. Шунинг учун кўп 
ўқитувчилар вақтни қизғаниб, бу услубдан жуда кам фойдаланишади. Агар 
ўқитувчи ўтилган материални мустаҳкамлаш, талабанинг билимини пухта 
бўлишини кўзласа вақтнинг бир мунча ортиқча сарфланиши ўзини оқлайди. 
Энди дарсда бу услубдан талаб ва таклиф категорияси ва қонунини 
ўрганишда қандай фойдаланишни кўриб чиқайлик. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling