114
Касб-ҳунар таълими дастурлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий
(бакалавриат, магистратура) таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълимни,
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни қамраб олади.
2. Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизими.
Келажак авлод ҳақида қайғуриш соғлом,
баркамол наслни тарбиялаб
етиштиришга и нтилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир.
Маълумки, халқ
таълимининг асосий бўғини узлуксиз таълим тизими ташкил этади.
Шунинг
учун ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Узлуксиз таълимни
давлат таълим стандартлари ва тегишли
таълим дастурлари билан
таъминлашда, аввало, уларнинг жахон талаблари даражасида бўлишига, юксак
маънавият заминида кўрилганига асосий эътибор бериш лозим. Шунинг учун
ҳам
умумтаълим дастурларини мактабгача таълим, бошланғич таълим,
умумий таълим ва мактабдан ташқари таълим тарзида тузиш мақсадга
мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: