6-машғулот. Ўзбекистон Республикасида фармацевтика бозор
инфратузилмаси, унинг шаклланиши ва ўзига хос хусусиятлари
Машғулот мақсади
Талабаларда Ўзбекистон Республикасида фармацевтик бозор инфратузилмаси
тушунчасини шакллантириш. Маҳаллий фармацевтик
бозор инфратузилмасининг
шаклланиш босқичлари ва хусусиятлари билан таништириш. Маҳаллий
фармацевтик бозор инфратузилмасининг субъектлари ва объектлари хусусиятлари
ва спецификасини (ўзига хослиги) кўрсатиш.
Мавзунинг аҳамияти.
Бозор муносабатларида қатнашувчиларнинг манфаатларини амалга оширишни
енгиллаштириш, маблағларни тежаш ва турли амалиётларни ўтказиш
натижасида
харажатларни камайтириш;Иқтисодиётнинг алоҳида
субектларини ва фаолият
турларини ихтисослаштириш асосида бозор субектлари ишининг тезкорлигини ва
самарадорлигини ошириш;Бозор муносабатларининг ташкилий расмийлаштириш;
Иқтисодий ва юридик назоратни, хўжалик фаолиятини давлат томонидан тартибга
солишни енгиллаштириш бу бозор инфратузилмасининг
асосий функцияларига
киради.
Мустақил тайёрланиш учун саволлар
1. Маҳаллий фармацевтик соҳасини ривожлантириш босқичларини айтинг
2. “Ўзфармсаноат” ДАК фаолиятининг ўрни ва натижалари.
3. Маҳаллий оригинал дори воситаларини ишлаб чиқарувчи асосий
институтларни санаб ўтинг
4. Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича
Агентликни ташкил
этишнинг мақсадларини айтинг
5. Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича Агентликнинг асосий
функцияларини таърифлаб беринг
6. Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича Агентлик ташкилий
қурилмаси