13-машғулот Фармацевтик товарларга нарҳнинг шаклланиши,
нарҳ сиёсати
Машғулот мақсади
Талабаларда дори воситаларига нарҳ белгилаш негизи ва аҳамияти, нарҳ
сиёсатини тушунтириш. Нарҳ таснифлари асосларини
тушунтириб бериш ва
таърифлаш. Нарҳ белгилаш омилларининг хусусиятлари ва
тавсифларини
кўрсатиш. Нарҳларни бошқаришнинг асосий қуролини белгилаш.
Мавзунинг аҳамияти
Бозор муносабатлари шароитида нарҳ ҳосил бўлиш
механизмлари,
талаб ва
таклифни мувозанати орқали амалга ошадиган нарҳ қонуни муҳим аҳамият касб
этади. Бу қонун жамоат ишлаб чиқариши регуляторларидан бири сифатида хизмат
қилиб, заҳираларнинг иқтисодиётнинг бир секторидан
иккинчи секторига ва
уларнинг ичида силжишига ёрдам беради. Бозорда нарҳ ҳосил бўлишининг асосий
белгиси нарҳ шаклланишининг асл жараёни ишлаб чиқариш соҳасида эмас,
маҳсулотни сотув соҳасида, яъни бозорда бўлишидан иборат.
Мустақил тайёргарлик учун саволлар
1. Нарҳ ҳосил қилиниши
тушунчасига таъриф беринг
2. Маҳсулот ва хизматларга нарҳ функцияларини санаб ўтинг.
3. Нарҳнинг стимулловчи функциясига таъриф беринг.
4. Нарҳ таснифланиши
5. Нарҳ ҳосил қилинишига давлат таъсири даражаси бўйича
турлари
6. Нарҳ ҳосил қилинишига таъсир кўрсатувчи омиллар қайсилар?
Амалий вазифалар
Вазифа №1
Корхонанинг нарҳ сиёсатига таъсир кўрсатувчи вазият омилларини кўрсатинг,
уларга қисқа тавсиф беринг. Натижаларни қуйидаги жадвалга киритинг.
Корхонанинг нарҳ сиёсатига
таъсир кшрсатувчи омиллар
Do'stlaringiz bilan baham: