Вазирлиги тошкент кимё технология институти
Логистиканинг асосий вазифалари
Download 391.21 Kb.
|
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош-hozir.org
1. 2. Логистиканинг асосий вазифалари
Амалий ҳолда халқ хўжалигида кучли ва самарадорлиги юқори даражада бўлган инфратузилма ривожланаяпти. Ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқарувчилар бозор конъюктураси, рақобатни кўзда тутиб иш қилиш зарурлигини тушуниб олганликлари, тез-тез ўзгариб турадиган иқтисодий вазиятга мослашишга интилишлари логистиканинг ривожланишига сабаб бўлди. "Логистика" терминининг аниқ тавсифини бериш осон эмас. Логистика ўзига бир неча йўналишларни қамраб олади. Катта фирма бошлиғи нуқтаи назаридан логистикага берилган тавсиф муҳандис ёки иқтисодчи нуқтаи назаридан берилган тавсиф бир-биридан фарқланиши мумкин. Бундай аҳвол ҳар бир мутахассиснинг халқ хўжалиги бозор иқтисодиёти тизимида тутган ўрнига боғлиқ бўлади. Масалан, маркетинг доирасида иш тутаётган менежер ёки тадбиркор нуқтаи назаридан логистика қуйидагича изоҳланади: Логистика - маълум мақсадларни ҳал қилиш учун зарур бўлган маблағ ва хизматларни мақсадга мувофиқ тайёрлаш, фойдаланишни ташкил қилиш ва бошқаришдир. Логистиканинг мақсади - маълум товарни маълум вақтда энг кам (минимал) харажатлар билан олдиндан тайёрлаш. Логистикани иқтисоднинг ишлаб чиқариш инфратузилмаси деса ҳам бўлади. Логистика: а) эҳтиёж; б) ишлаб чиқариш; в) транспорт; г) маҳсулот тақсимлашнинг бир-бирлари билан ўзаро боғланишига асосланган. Логистиканинг тузилиши қуйидагича бўлади (2-чизма) 8
(2-чизмадан логистик тизимни циклли ташкил қилишни кўрса бўлади.) Логистика концепциясини тушуниш учун унинг бир неча категорияларини аниқлаб олиш зарур. 1. Тақсимлаш деганда-фаолиятнинг бир тури ва реклама қиладиган (реализация) маҳсулотни сотадиган, транспортировка қиладиган ва харидорларга хизмат кўрсатадиган ташкилотлар тушунилади. “Тақсимлаш” категорияси логистикадан кенгроқ. 2. Логистика - материал ва маҳсулотлар оқимини бошқариш, хомашё билан таъминлашдан бошлаб, то охирги истеъмолчига тайёр маҳсулот етказиб берилгунга қадар, шу билан бирга материаллар ҳаракатига ёрдам қилувчи ахборот оқими ҳам бу категорияга киради. Одатда ҳар бир фирма ўз маҳсулотининг табиий (физикавий) тақсимланишини назорат қилади. Логистика тизими эса халқ хўжалигида материал ва маҳсулотлар оқимини бошқаради. 3. Табиий тақсимланиш-логистиканинг бир қисми. Қандай қисми?- Маҳсулот сотувчидан истеъмолчига элтиб бериш билан боғланган қисми. Логистика тизими 7 асосий қисмдан иборат бўлади. Download 391.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling