5-қисм. Омбор хўжалиги.
Бу қисмга корхоналарнинг омборхоналари, кўтара савдо ва баъзи ҳолларда, чакана
савдо учун мўлжалланган минтақавий ва маҳаллий омборлар киради.
6-қисм. Ахборот алоқаси ва назорат (ахборот алоқа ва назорат).
Ҳар бир логистика тизими ахборот ва назорат тизимчалари орқали бошқарилади. Бу
тизимчалар орқали буюртмалар қилинади, юкларни ортиш ва транспортировка қилиш
тўғрисидаги талаблар етказилади. Бу тизимча ёрдамида заҳиралар талабга мос бўлган
миқдорда сақланиб туради. Бу тизимча умумий информацион тизимнинг бир қисмидир.
7-қисм. Кадрлар. Бу қисм логистика тизимининг энг муҳим қисми ҳисобланади.
Унда кадрлар танлаш ва тайёрлаш масалаларига катта аҳамият берилади.
1.4. Ишлаб чиқариш воситалари бозори шароитларида моддий оқимларни
бошқаришнинг зарурлиги
Логистика тизими ўзида таъминлаш вазифалари, ишлаб чиқариш, сотиш, етказиб
бериш, тақсимлаш ва бозор вазифаларини бирлаштирган бўлса, бундай тизим
макрологистика деб аталади.
Умумий қараганда, макрологистиканинг вазифалари ва доираси қуйидагича:
ишлаб чиқариш: ишлаб чиқариш топшириқларини режалаштириш, иш сифатини
назорат қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш режасини корхонанинг ишлаб чиқариш
қисмларига тақсимлаш;
Етказиб бериладиган юкларни қайтадан ишлаб, заҳираларини ҳисоблаш ва
бошқариш, юкларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш, ахборот оқимларини ташкил қилиш,
маҳсулотларни ўраш ёки идишларга жойлаш, уларни сақлаш, омборларга жойлаштириш, юк
ортиш-тушириш ишлари ва юк тўпларини (тўплам) комплектлаш;
маркетинг: моддий рағбатлантириш, молия ва ҳақ тўлаш, бозорни ўрганиш,
таъминлаш хизматини ташкил қилиш;
истеъмол қилиш: маҳсулот етказиб беришга буюртмаларни лойиҳалаштириш,
заҳираларни омборларга жойлаштириш, истеъмолчиларни таъминлаш, буюртмаларни маблағ
билан таъминлаш.
Кейинги категория - Микрологистика. Микрологистика - логистика
Do'stlaringiz bilan baham: |