Вазирлиги тошкент кимё технология институти
Хизмат соҳалари ва уларнинг таърифи
Download 391.21 Kb.
|
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош-hozir.org
2.2. Хизмат соҳалари ва уларнинг таърифи
Ишлаб чиқариш ва логистика тизимининг ўзаро таъсири икки йўналишда бўлиши мумкин. Биринчиси, корхоналарнинг маҳсулот заҳираларини узлуксиз кўпайтириб турилишига эҳтиёжи мавжуд. Бу ерда маҳсулот тури роль ўйнамайди. Маҳсулот андозали, ноандозали бўлиши мумкин, модификация қилинган ёки махсус маҳсулот бўлиши мумкин, фақат бозордаги эҳтиёжни қондирса бас. Иккинчиси, ишлаб чиқариш ўз томонидан бевосита логистика тизимига қарам бўлиб келган. Яъни ишлаб чиқариш жараёнига хомашё материалларини вақтида етказиб бериш катта таъсир кўрсатади. Технологик жараёнларни бошқариш, биринчи навбатда, харажатларни камайтиришга қаратилган, асбоб-ускуналарнинг бир текисда ишлаши, кўрсатилган муддатда буюртмаларнинг бажарилишини кўзда тутади. Бу жараёнлар таъминлаш тизими орқали қўллаб-қувватланиб турилади. Бу тизимнинг асосий вазифаси - ишлаб чиқариш эҳтиёжини тўла қондириш. Ишлаб чиқариш ва логистика тизимининг ўзаро таъсирини шошилинч буюртмаларни бажариш ёки янги тур маҳсулот ишлаб чиқариш керак бўлганда, кўрса бўлади. Бундай шароитда бу доираларнинг ҳаракатчанлиги, мослашувчанлиги, бутун иш муваффақиятининг гарови бўлади. Ҳозирги замонда логистика тизимлари доирасида ишлаб чиқариш инфратузилмасини ҳисобга олганда, турли хил корхоналар жойлаштирилиши мумкин. Ишлаб чиқариш жараёни бозордан ажратилган ҳолда муваффақиятли ташкил қилина олмайди. Айрим ҳолларда иқтисодий адабиётларда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни бошқарувчисининг вазифалари шундай изоҳланадики, гўё улар бевосита фақат бошқариш жараёнига таъсир қилади. Амалда эса, бошқариш кўпинча тақсимлаш тизимининг табиий ҳолатига боғлиқ, бу тизим маркетинг ва ишлаб чиқариш ўртасида боғловчи куч бўлиб туради. Шу тизим (бошқариш тизими) ишлаб чиқариш ва маркетинг жараёнларининг балансини аниқлайди. Буюртмаларнинг нотўғри жойлашиши ишлаб чиқаришда кутилмаган харажатларга олиб келади. Шунинг учун корхоналар қуйидаги қоидага риоя қилишга ҳаракат қиладилар: тайёр маҳсулот заҳиралар даражасини сотиш даражасига мослаштириш, масалан, 30-40 кунлик заҳиралар. Бу қоида айниқса, маҳсулотни сотиш миқдори тез-тез ўзгариб турадиган корхоналар учун муҳимдир. 15
белгиланган нархлар бозорда ишлаб чиқарувчилар таъсирини кенгайтиришга олиб келади. Логистика тизимлари ёрдамида сотиладиган маҳсулотлар нархини камайтириш устама нархлар ёрдамида белгиланади. Улардан ташқари, бозордаги шароит ҳам ҳисобга олинади. Одатда, ишлаб чиқарувчининг ўзи сотиш нархини, кейин сотиш нархи камайтирилишини аниқлайди, ана шунда сотиш нархи ҳосил бўлади. Бундан кейин, ишлаб чиқарувчи ўз фаолиятини бозор талабига мос келадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратади. Бундай маҳсулот бозорда сотилиб, даромад келтириши мумкин. Фаол рақобатли бозор шароитида бу оддий тажриба. Бундай бозорда маҳсулотлар хилма-хил бўлади ва нархлари ҳам кескин фарқланади. Ишлаб чиқарувчи белгилаган нарх сотувчи тўлайдиган ҳақиқий нархдан фарқланади. Белгиланган нархнинг ўзгаришига сотиш шароитлари ва шартлари, бозор шароитлари таъсир кўрсатади. Лекин сотувчи ва истеъмолчининг нархи бир хил бўлиши ҳам мумкин. Кўпинча маҳсулотлар арзонлаштирилган нархда сотилади. Бу арзонлаштириш сотиб олинган товарлар миқдори ёки нақд пулга олинишига боғлиқ. Логистика тизими 2 асосий нарх белгилаш тизимидан фойдаланишни тавсия этади. Бу тизимлар истеъмолчиларнинг географик жойлашишига боғлиқ. Булар: Франко - нарх ва элтиб бериш нархи. Сотувчи қайси жой (пункт)да маҳсулотни сотиб олувчиларга топширса, франко- нархлар белгиланади. Бу жой омбор бўлиши мумкин, корхона, автокорхона бўлиши мумкин. Сотувчи истеъмолчини транспорт воситалари билан таъминлаши мумкин, лекин барча харажатларни сотиб олганлар кўтаради. Бундай нархлар тизими тақсимлаш тизимининг назорат қилинишини анча мураккаблаштиради. Элтиб бериш нархлари транспорт харажатлари, юк ортиш - тушириш ишлари харажатлари ва юк миқдорига кўра чегирмаларни ўз ичига олади. Бу нарх тури - жуда кўп ишлатилади. Бундай нарх белгилаш тажрибаси таъминотчига қулайлик яратади, бундан ташқари, бундай нарх белгилаш тизимини назорат қилиш ҳам енгилроқ,АҚШда логистика доирасидаги нарх белгилаш тизими давлат орқали тартибга солинади. Бир томондан - ҳуқуқий тартибга солиш - нархларни аниқлаш эркинлигини чегаралайди, иккинчи томондан, эса, логистика харажатлари тизимини таҳлил қилишга имкон яратади. Download 391.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling