78
Тошкент-2006
КИРИШ
Логистика иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, 80 йиллардан у
Ғарбда ва АҚШда шиддат билан ривожланмоқда. Масалан, АҚШда логистикага харажатлар
ялпи ижтимоий маҳсулотнинг 15-23 % миқдорида баҳоланади ва
америкалик
мутахассисларнинг фикрича, иқтисодиётнинг тартибга солингунига қадар бўлган
тараққиётнинг асосий сабабаларидан биридир.
Логистика - борган сари кенгроқ аҳамият касб эта бошлаган фаолият соҳасидир.
Шунинг учун давлат ва хусусий бўлимлар логистика соҳасига қизиқиши ортиб бормоқда.
Ҳозирги вақтда логистикага хусусий ва давлат бўлимида ҳам эҳтиёж
вужудга
келмоқда.
Тижорат тизимининг тамойиллари ва концепцияси материалларни бошқариш ва
тақсимлаш билан боглиқ. Америкалик олимларнинг ҳисоблашларича, логистика тезроқ
режалаштиришнинг
тузилиши, уларнинг тадбиркорлик вазифаларидир. Логистика соҳасида
бошқарув вазифалари нафақат моддий оқимларни бошқаришга,
балки доирасида
тақсимлашни башорат қилиш бўйича кундалик фаолиятни амалга ошира оладиган вазифалар
ва стратегияларни ишлаб чиқиш механизмини таъминлашга қаратилган. Логистика икки:
бошқарув ва технологик нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Таъминотни бошқариш, моддий
оқимнинг ҳаракатланиш ва сотишни таъминлаши ташкилий бошқарувга тегишлидир.
Транспортда ташиш технологияларини такомиллаштириш, омборхона хўжалиги, ахборотли
ташкилот, режалаштириш назорат ҳамда бу хизматлардан ҳар
бирининг самарали фаолият
юритишига
харажатларини
камайтиришдир.
Мувофиқлаштириш
эса
технологик
йўналишларга тегишли.
Логистика халқаро атама бўлиб қолган, шунинг учун логистика фани иқтисодиёт
соҳасида зарурдир.