Вазирлиги тошкент кимё технология институти


Download 391,21 Kb.
bet22/46
Sana03.11.2023
Hajmi391,21 Kb.
#1743271
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош-hozir.org

Темир йўл транспорти. 

Халқ хўжалигида темир йўл транспортининг йўловчилар ҳамда юк ташишда салмоғи


катта. Республика темир йўл транспорти МДҲ доирасидаги қўшни давлатлар билан
иқтисодий алоқаларни амалга оширишда муҳим ўринда туради. 1999 йилда Республикада
халқ хўжалигига тегишли умумий узунлиги 6,6 минг км, шу жумладан, умумий
фойдаланиладиган қисмининг узунлиги 25 минг км, асосан саноат корхоналарига тортилган
темир йўл узунлиги 3,1 минг км ни ташкил этади. 1994 йил ноябрда Ўзбекистон
Республикасида жойлашган темир йўл корхоналари ва бўлинмалари, лойиҳа-конструкторлик
ва бошқа ташкилотлари ва муассасалари негизида “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-
ҳиссадорлик компанияси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси мамлакат мустақиллиги
ва иқтисодиёти учун ўлкан аҳамиятга эга бўлган Хитой, Корея, Япония, Эрон, Туркия ва
Ғарбий Европанинг жануби билан туташтирадиган “Трансосиё” магистрали (Истамбул-
Тошкент-Олма ота-Пекин) қурилишида ҳиссабай иштирок этмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” 50 мингдан ортиқ турли юк вагони ва Германияда
тайёрланган рефрижираторлари, 1450 йўловчилар ташиладиган вагонга эга. Компаниянинг
темир йўлдан фойдаланишига масъул бўлган Тошкент, Фағона, Бухоро, Орол бўйи, Қарши
бўлимлари бор. 1999 йил умумий фойдаланиладиган темир йўл транспортида 46,2 млн.т юк
ташилди. 20 тоннали контейнерлар билан юк ташиш Республикадаги 11 станцияда амалга
оширилди.
Ташиладиган юкларнинг асосий қисмини қурилиш материаллари, булардан 21 %
тахта, 3% нефть ва нефть маҳсулотлари 35 %, ғалла, цемент, кимёвий маҳсулотлар ва
минерал ўғитлар, кўмир, сабзавот ва бошқа халқ хўжалиги юклари ташкил этади. 1999 йил
темир йўл транспортида 14,4 млн. йўловчи ташилди. Йўловчиларга хизмат кўрсатишда
айниқса шаҳарлар атрофидаги қатновда электропоездлардан тобора фойдаланилмоқда.
Ўзбекистоннинг ягона темир йўл тармоғини вужудга келтириш бўйича Навоий-Нукус
йўналишларида темир йўлни қайта қуриш ва электрлаштириш бошланди. Урганч-Беруний
электрлаштирилган янги темир йўл қурилиши бу ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.
Республикада поездлар ҳаракатини бошқариш ягона диспетчерлик маркази
Тошкентда
амалга
оширилади.
Поездлар
ҳаракатини
бошқариш
тизимларида
автоматлаштирилган хизмат кўрсатадиган юқори қувватли ахборот ҳисоблаш маркази ишлаб
турибди.



38
Йўловчилар ташувчи энг юқори тезлиги 100 км соатни, юк ташувчи поездларнинг


тезлиги 80 км соатни, станциялараро йўлларда йўловчилар ташувчи поездлар 60 км соат. юк
ташувчи поездлари 35 км соат тезликда ҳаракат қилади. “Ўзбекистон темир йўл”
компаниясининг
локомотив
парки
янги
турдаги
тепловозлар,
электоровозлар,
электоропоездлардан ташкил топган. Йўловчилар ташиладиган ва юк вагонларини
таъмирлаш, темир-бетон шпаллар тайёрланади. Тошкент, Ховос, Қўқон, Андижон
локомотивларини таъмирлаш ўзлаштирилган. “Ўзтемирйўлтаъмирлаш” ишлаб чиқариш
бирлашмасининг бош корхонаси Тошкент тепловозларнинг завод таъмири ҳамда йўловчилар
ташиладиган вагонларнинг қайта таъмирланиши, Пахтаобод заводида ёпиқ вагонлар,
платформалар ва ярим вагонларни таъмирлаш амалга оширилади.

Download 391,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling