Вазирлиги


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/68
Sana28.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1136720
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68
Bog'liq
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография

Биринчи марказ 60-70 йилларда Яқин Шарқ мамлакатларида нефть қазиб 
чиқарувчи саноатининг тараққий этиши унга боғлиқ ишлаб чиқариш ва 
ижтимоий инфраструктурани ривожланиши билан таркиб топган. Бу 
мамлакатларда ишчи кучига бўлган талабнинг кескин ошиши асосан чет эл 
фуқароларини жалб қилиш ҳисобига қондириши мумкин эди холос. Шу 
даврдан бошлаб бу минтақада жадал миграция жараёнлари бошланди. Ишчи 


93 
кучларининг сонида хорижий ишчи кучининг улуши (Покистон, Ҳиндистон, 
Корея, Филиппин ва бошқа мамлакатлардан) БААда 90%га яқин, Қатарда 
80% дан юқори, Қувайтда 70% га яқин, Саудия Арабистони ва Бахрайнда 
40% га яқинни ташкил этади. 
Иккинчи марказ ривожланган Ғарбий Европа мамлакатлари бўйлаб 
миграция ошиши, бу мамлакатларнинг урушдан кейинги даврда ўз 
иқтисодиётларини тиклашда асосий роль ўйнайди. Ҳозирги пайтда ҳам 
хорижий ишчи кучи паст малакали ва нуфузли бўлмаган тармоқларда кенг 
қўлланилади. Бу тармоқларда (автомобилларни йиғиш, кон-руда ва 
металлургия саноати ва бошқалар) хорижликлар 70% ни ташкил этади.
Европанинг 15 мамлакати доирасида ягона меҳнат бозорининг барпо
этилиши бу минтақанинг аҳамиятини кучайтирди ва уни хорижий ишчи кучи 
учун жозибали қилиб қўйди.
Жаҳон меҳнат бозорининг учинчи йирик маркази АҚШ ва Канада бу 
ерда нафақат Лотин Америкасидан паст малакага эга бўлган ишчилар балки 
юқори малакали мутахассислар ҳам интилдилар. Шу сабабли АҚШ ўзининг 
замонавий фан-техникага асосланган тармоқларини юқори малакали 
мутахассисларга бўлган эҳтиёжини кадрлар тайёрлашга катта харажатлар 
қилмасдан таъминланади.
Халқаро меҳнат бозорининг тўртинчи маркази Аргентина бўлиб, 
ҳозирда бу ерда юзага келган қулай иқтисодий вазият қўшни мамлакатлардан 
арзон ишчи кучини ўзига жалб қилмоқда.
Кейинги йилларда жаҳон меҳнат бозори географик шаклланиши билан 
бир қаторда ривожланган мамлакатлар иқтисодиётидаги структуравий 
силжишлар Собиқ социалистик мамлакатлардаги туб ислоҳотлар бошқача 
айтганда, жаҳон бўйлаб ўрнатилаётган янги иқтисодий сиёсий тартиблар 
билан боғлиқ бўлган чуқур сифат ўзгаришларга ҳам эга бўлмоқда. 
Бундай ўзгаришлар асосан қуйидагилардан иборат бўлиб, биринчидан, 
Шарқий Европа мамлакатларини жаҳон хўжалиги алоқаларига фаол жалб 
қилиш жараёни бошланди, шу жумладан, ишчи кучини айрибошлаш 
соҳасидаги ҳам, иккинчидан бир қатор Жанубий Осиё ва Ғарб мамлакатлари 
ижтимоий иқтисодий аҳволларининг яхшиланиши миллий иқтисодиётни 
юқори суръатлар билан ўсиши натижасида шу мамлакатлар аҳолиси 
ҳисобига бўладиган миграция оқими қисқармоқда.
Учинчидан, янги миграция оқимида юқори малакали ишчи кучининг ва 
тадбиркорларнинг улуши ошиб бормоқда. Жаҳон меҳнат бозоридаги 
вазиятини истиқболга таҳлили шундан далолат бермоқдаки, демографик 
иқтисодий сабабларга кўра ишчи кучини импорт қилувчи асосий 
мамлакатларнинг юқори даражада сақланиб қолади. Масалан, Европа 
ҳамжамиятига аъзо мамлакатларда 25 ёшгача бўлган аҳоли сони 2000 йилда 
1990 йилдаги 27,8 млн. кишидан 22,1 млн. кишига қисқаради. 
АҚШ ва Канада ҳам юқоридагидек, аҳолининг қаршилик жараёни 
кечмоқда. Шундай мураккаб демографик вазиятига қарамасдан ривожланган 


94 
мамлакатларда иқтисодиётни юқори суръатларда ўсиши ва ишсизлик 
даражасининг пасайиши кутилмоқда. Бундай ҳолат хориждан ёш 
мутахассисларни жалб қилиш ушбу давлатлар илмий-иқтисодий ва 
демографик сиёсатнинг муҳим қисми бўлиб қолишдан дарак беради.
Меҳнат бозори ҳам ҳар қандай бошқа бозорлар каби айрибошлашни 
маълум тартиб қоидаларни ўрнатишга, унга амал қилишга ва назоратга 
эҳтиёж сезади. Бу одатда, давлат зиммасига юклатилади. Давлатнинг 
миграция жараёнларида иштироки тарихдан маълум: чунончи, XIII-XIX 
асрларда ишчи кучини эркин кўчиб юришини чегаралайдиган тўсиқлар 
мавжуд бўлган. Ҳозирда ишчи кучининг эркин ҳаракати қатор ҳуқуқий, 
маъмурий, маданий, тил, ижтимоий ва бошқа кўп воситалар билан 
бошқарилиб туради. Шулардан фақат ҳуқуқий ва маъмурий тўсиқларни 
давлатнинг ўзи ўрнатишни ёки уларни бартараф этиш мумкин. Агарда ХХ 
асрнинг ўрталаригача ишчи кучи ҳаракатини мамлакатлараро тартибга 
солиш асосан манфаатдор давлатларнинг икки томонлама шартномалари 
асосида амалга оширилган бўлса, кейинчалик меҳнат соҳасида 
мамлакатлараро алоқаларнинг мураккаблашуви жаҳон меҳнат бозорида 
фаолият кўрсатишнинг ташкилий, ҳуқуқий асосларини қайта кўриб чиқишни 
тақозо этади. 
Жумладан, 1953 йилда иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти 
мамлакатлари, 1957 йилда эса Европа ҳамжамиятига кирувчи давлатлар ҳам 
ишчи кучининг эркин кўчиб қувватлаб чиқдилар.
Ташқи меҳнат миграциясининг ташкил этишда тажрибалар ва 
ахборотлар билан айрибошлашда, бу жараённи тартибли ва режали амалга 
оширишни таъминлашда миграция бўйича халқаро ташкилотнинг ўрни 
алоҳида аҳамиятга эга. Бу ташкилот аъзо мамлакатлардаги (35 та) аъзо ўз 
бўлимлар орқали бўлажак муҳожирлар учун тил ўрганиш курсларини ташкил 
этади. Ушбу йўналишда халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) меъёрлари ҳам ўз 
ишини фаоллаштириб халқаро меҳнат меъёрлари бўйича 1919-1993 йиллар 
давомида 174 та конвенция ва 181 та тавсиялар қабул қилди. Уларда ишчи 
кучини мамлакатлараро кўчиб юришини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш 
ҳам ўз ифодасини топган. Жумладан, 1949 йилда қабул қилинган 
муҳожирлар меҳнаткашлар тўғрисидаги конвенцияда ХМТ га аъзо бўлган 
давлатларга муҳожирларни ишга қабул қилишда, иш ҳақи тўлашда ва уларни 
камситишларига йўл қўймаслик мажбуриятларини юкловчи қатор қоидалар 
ўрин олган: 
- ХМТ нинг 1958 йилда қабул қилинган ижтимоий меҳнат ва бандлик 
соҳасида ҳуқуқларини чеклашга қарши конвенцияси; 
- ХМТ нинг 1962 йилда қабул қилинган ижтимоий сиёсатнинг асосий 
мақсадлари ва меъёрлари тўғрисидаги битим. Бу битимда ХМТга аъзо бўлган 
давлатларда муҳожир-меҳнаткашлар манфаатлари талаб қилинадиган 
қоидалар қайд этилган, яъни муҳожирлар ҳам аҳоли қатори мавжуд 
ижтимоий муҳофаза имтиёзларидан фойдаланишлари, уларнинг оилалари 


95 
эса, иш ҳақидан пул жўнатмаларини олиш ҳуқуқига эга бўлишлари белгилаб 
қўйилган; 
- ХМТ нинг 1975 йилда қабул қилинган муҳожирлар меҳнаткашлари 
тўғрисидаги конвенцияси.
Бу ҳужжат миграция соҳасида суистеъмолликларни, муҳожирларни 
яширин йўллар билан олиб келиш ва қонунсиз меҳнаткашларни ёллашни 
бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаб беради ҳамда 
муҳожирларни меҳнат бандлик, ижтимоий таъминот, касаба уюшмасига 
бирлашиш ва маданий ҳуқуқлари соҳасида ҳимоя қилишнинг баъзи 
чораларини кўзда тутади. 
Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлган ва унинг асосий ҳужжатларига 
имзо чеккан, лекин мамлакатлар қайд этилган ҳужжатларда қабул қилинган 
тартиб-қоидаларга амал қилишлари ва ўзларининг меҳнат қонунчиликларини 
уларга мувофиқ ўзгартиришлари лозим. 
Аҳолининг ўсиш суръати, аҳоли сонининг кўпайиши ёки қисқариши 
билан боғлиқ бўлган омиллар демографик омиллар дейилади. Жумладан, 
Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида аҳолининг юқори 
даражада ўсиши, бу мамлакатларнинг шундай ҳам оғир иқтисодий аҳволини 
янада мураккаблаштириб, ташқи миграцияга шарт-шароит яратади ҳамда 
уларни жаҳон бозорига асосан ишчи кучи етказиб берувчи давлатларга 
айлантиради. 
Айрим малакатлардаги сиёсий вазиятнинг барқарор эмаслиги, уларнинг 
иқтисодий аҳволига салбий таъсир этиб, мамлакат ишчи кучининг четга 
оқимини кескин кучайтирди, масалан, сиёсий омил собиқ ЎИЁК 
ташкилотларига аъзо мамлакатларда рўй берган кенг кўламда аҳоли 
миграциясини аниқловчи сабаблардан бири бўлди.
Агарда бу мамлакатларда аҳоли миграцияси 30-йилларнинг бошларигача 
кўрилган қаттиқ чора-тадбирлар натижасида тўхтатиб турилган бўлса, 
бугунги кунда ислоҳотларнинг бошланиши ва барча маъмурий тўсиқлар олиб 
ташланиши билан муҳожирлар оқими кескин ортди, оқибатда, бу жараён 
жаҳон меҳнат бозоридаги вазиятга, айниқса, унинг Европа қисмига сезиларли 
таъсир кўрсатди. Дастлаб Югославия, сўнгра Венгрия, Польша йирик 
мамлакатларга собиқ Иттифоқ республикалари ҳам қўшиладилар. 
Чет эллик ишчилар норезидентларнинг меҳнат даромадларига барча 
тўловларнинг 9/10 қисми барча тўланилган хусусий жўнатмаларнинг 2/3 
қисми ривожланган мамлакатларга тўғри келса, барча ривожланаётган 
мамлакатлар улуши атиги 1/10 ва 1/3 дан иборат. Бундан шу хулоса келиб 
чиқадики, ривожланган мамлакатларда вақтинча мигрант ишчиларнинг 
асосий қисми тўпланган, айни бир пайтда ривожланган мамлакатлардан, шу 
жумладан, ўтиш даври иқтисодиётига асосланган мамлакатлардан худди шу 
томонларга меҳнат лаёқатли хизматчилар экспорт қилинмоқда ва улар 
резидент бўлиб қолмоқда. Меҳнат миграцияси билан алоқадор бўлган пул 
оқимлари сарҳисобида хизматчиларнинг жўнатмалари 62% ни, меҳнат 


96 
даромадлари қарийб 31% ни, мигрантларнинг кўчиб ўтиши қарийб 7% ни 
ташкил этади. Швейцария, ГФР, Италия, Япония, Бельгия, АҚШ да хусусий 
шахслар норезидентларнинг меҳнат даромади юзасидан энг йирик тўловлар 
амалга оширилади. 
Ривожланаётган мамлакатлардан ЖАР, Исроил, Малайзия хорижий 
ишчи кучидан кўп даражада фойдаланмоқда. Хусусий шахсларга хос энг 
йирик пул жўнатмалари саноати ривожланган асосий мамлакатлар (АҚШ, 
Германия, Япония, Буюк Британия) ҳамда янги саноат мамлакатларига ва 
нефть ҳисобига ривожланаётган мамлакатлар (Қувайт, Саудия Арабистони
ва Венесуэла) улушига тўғри келмоқда. 
Чет элдан оладиган жўнатмаларни қабул қилиб олувчилар, асосан 
ривожланган 
мамлакатлар 
бўлиб, 
бу 
жўнатмалар 
трансмиллий 
корпорацияларнинг чет эл бўлинмалари ходимлари хорижий мамлакатларда 
хизмат қилаётган ҳарбийлар чет эл аппарати ходимларининг иш ҳақининг 
муайян қисмидан иборат. Кўпгина ривожаланаётган хусусий шахслар 
жўнатмлари маҳсулот экспортидан олинадиган даромадларнинг 25-50% ни 
ташкил этади. Бангладеш, Буркина Фасо, Миср, Греция, Ямайка, Малави, 
Марокаш, Покистон, Португалия, Шри-Ланка, Судан, Туркия, Иордания, 
Лесото, Яманда бу кўрсаткич 10-15% ни ташкил этади.
Назарий жиҳатдан қараганда, ишчи кучини экспорт қилувчи 
мамлакатларнинг 
даромади 
фақат 
чет 
элдаги 
эмигрантларнинг 
жўнатмаларидан иборат эмас (гарчи уларнинг ўрни катта бўлса ҳам). ЯИМ 
ҳажмини кўпайтириб тўлов балансига ижобий таъсир қилувчи яна бир 
даромад манбаи борки, у яна ҳам бўлса чет элдаги ишга жойлаштириш билан 
шуғулланувчи фирмалардан олинадиган солиқлардан, эмигрантларнинг она 
юрти 
иқтисодиётига 
жойлаштирадиган 
бевосита 
ва 
портфел 
инвестицияларидан эмигрантлар учун таълим соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа 
харажатларнинг камайишидан (бу харажатлар ўзга мамлакатлар ҳисобидан 
бўлади) иборатдир, ҳисоб-китобларга кўра, мигрантлар ўз ватанига қайтар 
экан, банклар орқали жўнатиладиган маблағга тенг миқдорда жамғарма олиб 
ўтади. Яна шуниси ҳам борки, мигрантлар чет элда тажриба орттириб малака 
оширган ҳолда ватанига қайтиб келади.
Кейинги йилларда аҳоли миграцияси билан бевосита ёки билвосита 
боғланган қочоқлар сонининг кескин кўпайиши ҳаммани ташвишга солмоқда. 
Қочоқларнинг катта миқдордаги ва ички оқимлари Афғонистон, Ҳиндистон, 
Шри-Ланка, Ироқ, Кипр, собиқ Иттифоқ республикалари айниқса, Россия, 
Эфиопия, Сомали, Руанда, Бурунди, КХДР, Конго Республикаси, Серре, Леоне, 
Колумбия, Эквадор, Перу мамлакатларидаги беқарор иқтисодий ва ижтимоий, 
сиёсий вазият билан тўғридан-тўғри боғлиқдир Собиқ Югославиянинг беш 
давлатга парчаланиб кетиши ва у билан боғлиқ бўлган ҳарбий ҳаракатлар 2,5 млн. 
дан ортиқ кишининг қочоқлар қаторига қўшилишига сабаб бўлди. Қочқинлар 
оқими йилдан-йилга кўпаймоқда, унинг келиб чиқишида авваламбор, сиёсий 
барқарорлик ундан кейин миллатлароро низолар, очарчилик, ҳудудий 


97 
тортишувлар асосий роль ўйнамоқда. Шуларнинг аксарият қисми 
ривожланмаётган давлатлар қаторига қўшилиш муаммоси билан боғлиқ. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling