Глоссарий
Халқаро миграция – дунё миқёсида аҳолининг кўчиши ҳолати ва
хусусиятлари.
Ишчи кучи миграцияси - меҳнатга лаёқатли аҳолининг бир
давлатдан иккинчи бир давлатга, бир йилдан кўпроқ муддат билан
кўчиб ўтиши, бунинг иқтисодий ва бошқа сабаблари бўлиши мумкин.
Ақлий талофат – юқори малакали кадрларнинг халқаро
миграцияси.
Реэмиграция – эмигрантларнинг турғун туриш учун ўз ватанига
қайтиб келиши.
Ташқи миграция – аҳолининг икки давлат ўртасида кўчиб
юриши.
Ички миграция – бир давлат доирасида бир жойдан иккинчи
жойга кўчиб юриш.
Мавсумий миграция - мавсумий ишлар билан боғлиқ миграция.
Урбанизация – шаҳар аҳолиси салмоғининг ортиши.
Қўшимча маълумотлар
1900 йилда шаҳарларда дунёнинг 14 фоиз аҳолиси, 1950 йилда 29
фоизи, 1990 йилларда 45 фоизи яшаган бўлса, ҳозирги кунда 50фоизга
етмоқда. Масалан, АҚШда 75%, Японияда 77%, БуюкБританияда 92%,
Швецияда 88%, Австралияда 86%, Мексикада 70%, Ҳиндистонда 26%,
Нигерияда 35%, Индонезияда 29 %, Жазоирда 44%, Афғонистонда 20 %,
Эфиопияда 16%, Чадда 6%, Нигерда 20 %, Сомалида 20 %.
Do'stlaringiz bilan baham: |