Вазирлиги


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/68
Sana28.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1136720
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68
Bog'liq
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография

 
 
 
Қўшимча адабиётлар: 
1. Ўзбекистон Республикаси Энциклопедияси. Т.;1997; 
2. Демографический энциклопедический словарь. М.;1985; 
3. Ахмедов Э, 3. Саидаминова, Ўзбекистон Республикаси. Т.,1998. 
4. Ата-Мирзаев О.Б, Гентшке В.М., Муртазаева Р. Узбекистан 
многонациональный: историко-демографический аспект. Ташкент., 1998. 
5. Буриева М.Р. Рождаемость в Узбекистане. Ташкент, 1991. 
6. Караханов М.К. Некапиталистический путь развития и проблемы 
народнаселения. Ташкент, 1983. 
7. Максакова Л.П. Миграция населения Рсспублики Узбекистан. Ташкент, 
2000. 
8. Мулляджанов И.Р. Демографическое развитие Узбекской ССР. 
Ташкент. 1983. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


101 
 
 
V БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИНГ ТАБИИЙ ТАКРОР БАРПО 
БЎЛИШИ ВА ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАР 
 
1 §. Ўзбекистонда аҳоли сони динамикаси 
Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёда жойлашган бўлиб, унинг 
майдони 447,9 км
2
ни ташкил этади. Аҳолиси 25,7 млн кишига. Аҳоли зичлиги 1 
км
2
га 57,5 киши (2004й). Ўзбекистон аҳолиси сони бўйича МДҲ га кирган 
мамлакатлар орасида Россия ва Украинадан кейин 3-ўринда туради. Бу ерда 
Марказий Осиёдаги жами аҳолинииг 1/3 дан кўпроғи яшайди. Пойтахти Тошкент 
шаҳри (1930-йилдан). Ўзбекистон Республикаси таркибида Қорақалпоғистон 
Республикаси (1936-йил) ва 12 та вилоят киради. Жамиятда ишлаб чиқаришнинг 
ривожланиши, қолаверса, жамиятнинг ўзини мавжудлиги ҳам аҳолига боғлиқдир. 
Аҳолининг кўпайиб бориши ёки аксинча, камайиб кетиши жамият тараққиётида 
маълум муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади. Ушбу муаммоларни олдини 
олиш, аҳолининг нормал ўсиб боришига эришиш учун демографик вазиятни 
мунтазам илмий тадқиқ этиб бориш зарурдир. Лекин бунинг ўзига хос томонлари 
бор. Чунки жаҳондаги давлатларда аҳолининг ўсиши ҳам, улардаги иқтисодий 
имконият, ижтимоий ҳолат ҳам бир хил эмас.
Ўзбекистон ҳудудидаги тарихий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий 
жараёнлар унинг аҳолисини шаклланишида, демографик вазиятида асосий 
омил ҳисобланади. Тадқиқотлар кўрсатишича, Ўзбекистонда аҳоли сони, 
таркиби ва демографик хусусиятларига оид маълумотлар 19-асрнинг 2-
ярмидан бошлаб мавжуд. 
XIXаср охири - XXаср бошлари. Ушбу даврга оид маълумотларга қараганда, 
республика аҳолиси мунтазам кўпайиб келган, лекин аҳолининг кўпайиши 
суръати турли тарихий даврларда турлича бўлган. 
Республика аҳоли сони, таркиби ва демографик вазиятига оид 
маълумотлар асосан Ўзбекистонда ўтказилган аҳоли рўйхатлари (1897 й., 1926 й., 
1939 й., 1959 й., 1970 й., 1979 й. ва 1989 й.) да мавжуддир. Шунингдек, 
аҳолишунос олимлар олиб борган тадқиқот натижалари, демографик йилномалар, 
социологик-демографик тадқиқот натижалари ҳам Ўзбекистон демографик 
хусусиятларини ўрганишда илмий манба ҳисобланади [1,2,3].
1897-йил ўтказилган аҳоли рўйхатига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида 3,9 
млн. киши яшаган; шундан 19 % шаҳар аҳолиси бўлган. Ўша кезларда 
Ўзбекистонда аҳоли такрор барпо этилиши туғилиш ва ўлимнинг юқори 
даражаси ўртача умр кўришнинг қисқалиги билан характерланади. Ёш 
болалар ўлими коэффициенти Европа ва Россиядагига қараганда 65-70% 
юқори бўлган. Туб аҳолининг миграцияси жуда паст эди. Ушбу ҳолатлар 
республикада аҳоли сони динамикаси шаклланишига таъсир этди. 
Аҳолининг ўсиши асосан туғилиш ва ўлим жараёнларига боғлиқ бўлган. 
Ўзбекистонда аҳоли табиий ўсишига оид статистик маълумотлар асосан XIX 


102 
асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб мавжуддир. Ушбу маълумотлар гувоҳлик 
беришича, Ўзбекистон ҳудудида XIX асрнинг иккинчи ярми XX асрнинг 
бошларида туғилиш юқори даражада бўлган. Оилада фарзандлар туғилиши 
назорат этилмаган, яъни чекланмаган. Масалан, Е.С.Тимм, Б.Ц.Урланис 
маълумотларига қараганда, 1885-1929 йилларда ҳар 1000 аҳолига нисбатан 
туғилган болалар сони 45-55 ни ташкил этган. Соддароқ қилиб айтганда, ҳар 
1000 та аҳоли бир йилда туғилиш ҳисобига 45-55 тага кўпайган, бу 
туғилишнинг юқори кўрсаткичидир. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling