Вазирлиги


-жадвал  Ўзбекистон аҳолисининг табиий ўсиши (1866-1920 йиллар)*


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/68
Sana28.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1136720
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   68
Bog'liq
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография

21-жадвал 
Ўзбекистон аҳолисининг табиий ўсиши (1866-1920 йиллар)* 
Ҳар 1000 аҳолига нисбатан 
Аёллар 
Туғилганлар 
Ўлганлар 
Аҳолининг табиий ўсиши 
1866-1670 
49,9 
44,0 
5,0 
1881-1885 
49,1 
44,2 
4,9 
1901-1905 
49,6 
44,1 
5,5 
1916-1917 
48,5 
41,9 
6,6 
1920 
44,8 
33,8 
11,0 
*Жадвал "Народонаселения и экономика". - М., 1967. - С. 85; М.Бўриева. Оилада нечта фарзанд бўлгани 
маъқул. - Тошкент, 1995. - Б.16. маълумотларига асосланиб тузилган. 
1920-1930 йиллардан бошлаб, Ўзбекистонда халқ хўжалик соҳалари 
ривожлана бошлади. Ўлкада экин майдонлари кенгайтирилиб, қишлоқ хўжалиги 
тараққий этди ва бу ўз навбатида қишлоқ хўжалиги билан банд аҳоли салмоғини 
кўпайишига олиб келди. Аста-секин саноат, қурилиш, транспорт тармоқлари ҳам 
ривожланиб, уларда ишлайдиган ишчилар сони ҳам ошиб борди, янги шаҳарлар 
барпо этила бошланди. 1897-1939 йилларда аҳолиси 50 мингдан ортиқ бўлган 
шаҳарлар сони 10 дан 23 га кўпайди. Аҳолининг ана шу тарзда ишлаб чиқариш 
воситалари ва ер-сув билан таъминланиши, қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг 
ривожланиши Ўзбекистонда миллий даромаднинг кўпайишига олиб келди. 
Истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариши ҳам ривожланди. Айниқса, сабзавот, 
полиз экинлари, узум, гўшт, тухум, сут каби озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб 
чиқариш кўпайтирилди. Натижада аҳолининг моддий эҳтиёжларини таьминлаш 
бир мунча ошди. 
Ўзбекистонда ишчи ва деҳқонлар учун ҳам билим олишга кенг имконият 
яратилди. Республикада соғлиқни сақлаш тизими ривожланди. Агар 1913 йили 
Ўзбекистонда фақат 63 та касалхона аҳолига хизмат қилган бўлса,. 1940 йилда 
уларнинг сони 139 тага етди. Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза этиш 
муассасалари очилди ва фаолият кўрсата бошлади. Натижада, юқумли 
касалликлар сони кескин камайди. Ўлка аҳолисининг ҳам моддий ҳам маънавий 
ҳаётидаги қатор ижобий ўзгаришлар, унинг демографик вазиятига ҳам ижобий 
таъсир кўрсатди. Биринчи навбатда аҳоли ўлими, жумладан, аёллар ва болалар 
ўлими кескин камайди. Аҳолишунос олим Қорахонов М.К. маълумотига 
қараганда, 1920-1930 йилларда Ўзбекистонда ҳар 1000 кишидан 19-23 таси ўлган 
бўлса, 1940 йилга келиб эса, бу кўрсаткич 2-2,5 марта камайган ва 13-14 ни 
ташкил этган. Айни пайтда ўзбек оилаларида туғилиш юқори даражада сақланиб 
қолаверган. Юқорида келтирилгаи далиллардан кўриниб турибдики, 1917-1940 
йилларда ўлкада ўлимнинг кескин камайииш туфайли аҳолининг табиий ўсиши 
ва шу асосда унинг умумий сони кескин ортди. Бу даврда Республика аҳолиси 
йилига ўртача 1,5 фоиздан ўсиб борди ва унинг умумий сони 4 млн. 48 мингдан 6 
млн. 55 мингга етди. 


105 
Иккинчи жаҳон уруши 1941 йилдан бошлаб барча собиқ Иттифоқ таркибига 
кирган давлатлар қатори Ўзбекистоннинг ҳам иқтисодий, ижтимоий ва 
демографик вазиятига таъсир этди. Ўзбекистондан кўплаб эркаклар фронтга 
чақирилди. Қизларнинг турмушга чиқиши, янги оилалар пайдо бўлишига 
имкониятлар камайди. Уруш туфайли ўлкада очарчилик юзага келди, аҳолининг 
иқтисодий аҳволи оғирлашди. Бундай ҳолат Ўзбекистоннинг демографик 
ҳолатига салбий таъсир кўрсатди. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling