119
Савол ва топшириқлар
1. Ўзбекистоннинг аҳоли сони ва жойлашувига кўра Марказий Осиёда
тутган ўрнига тавсиф беринг.
2. XIX асрнинг 60-70-йилларида Ўзбекистон аҳолиси таркибида қандай
ўзгаришлар юз берди?
3. Ўзбекистонда туғилишнинг юқорилиги билан боғлиқ
омилларга
тавсиф беринг.
4. ХХ асрнинг 20-30-йилларида аҳоли динамикасидаги ўзгаришлар
қандай жараёнлар билан боғлиқ бўлди?
5. 1970-90 йилларда туғилиш даражасидаги ўзгаришларни изоҳланг.
6. Республиканинг мустақиллик даврида аҳолининг кўпайиш суръатига
тавсиф беринг.
7. Ўзбекистонда ҳозирги кунда аҳоли сони ва зичлигига кўра қандай
ҳудудий тафовутлар мавжуд?
8. Ўзбекистонда меҳнат ресурсларининг шаклланиши ва тақсимотига
изоҳ беринг.
9. Ҳозирги МДҲ ҳудудидаги сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар
демографик жараёнларга қандай таъсир кўрсатди?
10. Марказий Осиёдаги демографик жараёнларга
Орол экологик
инқирози қандай таъсир кўрсатди ва бу билан боғлиқ ўзгаришлар
Ўзбекистонда қандай кечди?
11. Ўзбекистондаги меҳнат рессурсларининг миқдорий ва
сифат
кўрсаткичларига баҳо беринг.
12. Ўзбекистоннинг ҳозирги халқаро миграция алоқаларига
тавсиф
беринг.
13. Ноишлаб чиқариш соҳаси иш билан
бандликнинг энг умумий
тенденцияларини изоҳланг.
14. Мустақилликдан сўнгги даврдаги реэмиграция жараёнлари ва
омилларига изоҳ беринг.
15. Ўзбекистон аҳолисининг барқарорлашган
миграцияси иштирокига
тавсиф беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: