Вазирлиги
-жадвал Ишчи кучининг минтақалар ва алоҳида мамлакатлар бўйича
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўсиш суръати фоизда
19-жадвал
Ишчи кучининг минтақалар ва алоҳида мамлакатлар бўйича тақсимланиши Минтақалар ва мамлакатлар 1980 1990 Ўсиш суръати фоизда Бутун дунё 1.957374 2363547 120,7 Ривожланган мамлакатлар: Шимолий Америка 121 721 135367 111,2 Европа 130080 159579 106,3 Австралия-Янги Зеландия 8077 9533 118,0 Япония 57097 62202 108,9 Туркия 19090 23697 121,1 Исроил 1946 1906 124,2 Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) 9449 12434 131,6 Ривожланаётган мамлакатлар: Шарқий Европа 7566 71785 106,3 Кейинги пайтда бу мамлакатларга собиқ Иттифоқ республикалари ҳам кирдилар. Мутахассисларнинг тахминларига кўра, яқин йиллар ичида собиқ Иттифоқдан 250 мингга яқин киши Ғарб мутахассисларининг ҳисоблари бўйича эса 500. 000 га яқин киши мамлакатларига, яъни Европага ишлаш ва яшаш учун кўчиб кетиши мумкин. Шундай қилиб, иқтисодий демографик ва сиёсий омилларнинг умум таъсири жаҳон меҳнат бозоридаги аҳволи унинг миқёсини таркибини ва ривожланиш суръатларин белгилаб беради. Ҳозирги замон халқаро иқтисодий муносабатларининг муҳим шакли ҳисобланган ишчи кучи миграцияси узоқ йиллар давомида иқтисодий тадқиқотлар объекти бўлиб келмоқда. Ишчи кучини четдан олиб келувчилар учун ҳам уни четга чиқарувчилар учун ҳам ташқи меҳнат миграциясининг ижобий ва салбий оқибатларини таҳлили остида ишчи кучи ҳаракатининг иқтисодий самарадорлигини аниқлашга мўлжалланган қатор иқтисодий назариялар ишлаб чиқилган. Уларнинг ичида кўпроқ маълум бўлган ишчи кучи халқаро миграциясининг «баланс» ва «ассиметрия» назариялари бўлиб, уларнинг ҳар бири ишчи кучини бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга кўчиб юришини тушунтиради. «Баланс» ёки неоклассик назария миграциясини тор маънода, яъни асосан меҳнатга ҳақ тўлаш ишчи кучи билан таъминланганлик ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши нуқтаи назардан кўриб чиқади ёки ишчи кучи миграциясини товарлар капитал оқими сингари, яъни бир ишлаб чиқариш омилининг ҳаракати сифатида тушунтиради. Ушбу назарияга биноан, миграция меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи даражаси ўртасидаги тавофутлар кўпайиб боришини билан ўсиб боради. Иш ҳақи даражаси ишчи кучини 91 жўнатувчи мамлакатларда кўтарила борса ва аксинча уларни қабул қилувчи мамлакатларда пасайиб борса ёки ишчи кучи баҳоси турли мамлакатларда тенглашиб борса, мавжуд меҳнат ресурсларини кўчиб юришига зарурат қолмайди. Аммо, бу назария ҳозирги пайтда турли давлатларнинг амалдаги нотекис ривожланишини назарда тутиб, ташқи меҳнат миграциясини ишчи кучини экспорт қилувчи ҳам уни экспорт қилувчилар ҳам қолаверса, бутун жаҳон хўжалиги учун ҳам ижобий оқибатларга эга деб эътироф этилади. Ташқи меҳнат миграциясидан ишчи кучи экспорт қилувчи ёки жўнатувчи мамлакатларнинг оладиган фойдаси шундан иборатки, унинг ёрдамида мамлакат аҳолисини етарли даражада иш билан банд бўлмаганлигини туфайли вужудга келадиган иқтисодий ва ижтимоий харажатлардан кутилади ҳамда хорижда ишлаётганларнинг юбораётган пул жўнатмаларига қайтиб келаётган ишчиларнинг касб ва тип кўникмаларига эга бўладилар. Дунёнинг кўпчилик мамлакатлари, хусусан Миср, Покистон, Туркия, Югославия, Сальвадор, Никарагуа ва бошқа мамлакатлар учун ишчи кучларини четга чиқаришдан олинадиган даромад экспорт тушумларининг муҳим манбаи ҳисобланади. Масалан, 1978-1988 йиллар мобайнида туркиялик хорижда ишловчиларнинг йиллик жўнатмаларининг ҳажми 893- 2490 млн. АҚШ долларини ташкил қилган ёки Туркия ташқи савдо баланси тақчиллигининг 45-100% ини қоплаган. Агарда 1989 йилда Туркия, Португалия, Марокашда хорижда ишловчиларнинг пул жўнатмалари миқдори шу мамлакатлар экспорти ҳажмининг 25-40%ини ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич Мисрда 90%, Покистонда 80% дан кўпроқни ташкил этди. Никарагуа ва Сальвадорда эса пул жўнатмалари миқдори уларнинг экспорт кўрсаткичларидан ҳам ошиб кетган. Ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатларнинг ташқи меҳнат миграциясидан оладиган фойдаси шундан иборатки, хорижда арзон ишчи кучи жалб қилиш мамлакат ичкарисида иш ҳақи ўсиб боришининг олдини олади ва натижада инфляция хавфи бартараф этилади. Умумжаҳон хўжалиги учун меҳнат ресурсларини эркин кўчиб юриши иқтисодий самарадорликни янада ошириш имкониятини беради. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон ялпи миллий маҳсулоти ҳажмининг шу жараён ҳисобига 15-16 трлн. АҚШ долларигача кўпайтириш мумкин. Шу билан бирга, ишчи кучи ташқи миграциясининг «баланс» назарияси реал ҳаётнинг аксарият жиҳатларини чунончи иммиграцияни аҳолининг ёш таркибига, умумий фаровонлигининг ўсишига, уй-жой шароитига, жамоат тартибининг барқарорлигига, жамият маданий-диний бир хиллигини бузилишига ва бошқаларга бўлган таъсирини ҳисобга олмайди. Аксинча, ассиметрия назарияси ишчи кучи миграцияси натижасида юзага келадиган турли хил оқибатларни баҳолашга кенгроқ ёндашади ва бунда унинг 92 устунликлари сезиларли даражада камайтирилади. Баъзида устунлик ҳолати бутунлай юз бермайди. Ишчи кучини экспорт қилувчи мамлакатлар бу жараёнда аҳолисининг айни меҳнатга яроқли (24-40 ёш) қисмини йўқотади. Уларнинг пул жўнатмалари аксарият ҳолларда инвестициялар шаклида эмас, балки кундалик истеъмол учун ишлатилади. Натижада, чет элларда ишлаётганларнинг даромадларидан миллий иқтисодиётни ривожлантириш учун фойдаланиш имкони бўлмайди. Ундан ташқари, ишчи кучининг экспорт қилувчи мамлакатлар учун бу жараён интеллектуал йўқотишлар билан ҳам боғлиқ. Жумладан, хорижий экспертларнинг ҳисоб-китобига кўра, юқори малакали мутахассисларнинг собиқ Иттифоқдошнинг эмиграцияси натижасидаги йўқотишлар йилига 60-70 млн. АҚШ доллари атрофида баҳоланмоқда. Бу назария тарафдорларининг таъкидлашларича, ишчи кучи миграцияси туфайли ривожланган мамлакатлар билан «учинчи дунё» мамлакатлари ўртасида иқтисодий ривожланишдаги фарқ камаймайди. Шундай қилиб, жаҳон миграцияси жараёнига турли хил ёндашишлар ва баҳолаш мезонлари мавжуд бўлиб улар алоҳида мамлакатлар давлат сиёсатини ишлаб чиқишида ҳисобга олишади. Шу билан бирга, иқтисодий назариялар ишчи кучини мамлакатлараро кўчиб юришини объектив зарурлигини ва кўпайиш қонуниятларини инкор этмайди. Ишчи кучини халқаро миграцияси сўнгги йилларда кучая бориб дунё бўйлаб кенг ёйилмоқда ҳамда жаҳон хўжалиги тараққиётига меҳнат ресурслари билан айрибошлашга фаол тортилган мамлакатларнинг ижтимоий иқтисодий демографик, сиёсий ва маданий-диний вазиятига сезиларли таъсир кўрсатиб келишмоқда. Расмий маълумотларга қараганда, 1990 йилда Ғарбий Европа мамлакатларида 15,2 млн. га яқин чет эллик истиқомат қилган. Шу жумладан, Европа ҳамжамияти мамлакатларида 13,4 млн. киши ёки туб аҳолининг 5%и Европанинг айрим мамлакатларида уларнинг салмоғи янада юқори хусусан, Швецияда 16,5%, Бельгияда 91%, Германияда 8,4% мутахассислар улуши 10% га етади. Ўз навбатида, Европа мамлакатларидан ҳам ҳар йили миллионлаб одамлар яхши ҳаёт қидириб турли давлатларга кўчиб боришади. Масалан, хорижий ишчилар сони АҚШда 5,65 млн., Лотин Америкада 3,5-4 млн., Яқин шарқ ва Шимолий Америка мамлакатларида 2,8 млн, Ғарбий Африкада 1,3 млн. кишини ташкил қилади. Ҳозирги пайтда миграция оқимининг географик йўналишлари бўйича ишчи кучи жаҳон бозорининг тўртта йирик маркази шаклланган. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling