41
8. Тўпни уриб югуриш техникасини эксперт усулда баҳолаш. Спорт
амалиётида ҳаракат техникаси бир қатор услублар ёрдамида баҳоланади:
киноциклографик таҳлил, видеотаҳлил, биомеханик таҳлил, эксперт таҳлил.
Ушбу услублар ичида ҳаракат техникасини баҳолашда қўлланиладиган энг
тезкор ва қулай услуб – бу 3 ёки 5 нафар етакчи мутахасислар иштирокида
амалга ошириладиган эксперт услубидир.
Тадқиқотимизда бу услубни қўллашда баскетбол бўйича юқори
малакага эга 3 нафар мутахасис иштирок этди.
Тўпни уриб югуриш тестларини бажариш давомида ҳаракат техникаси
ҳар бир мутахасис томонидан 10-баллик тизим бўйича эксперт йўли
билан
баҳоланади. Масалан: тесталрни бажаришда биринчи эксперт-мутахасис
ҳаракат техникасига 4 балл қўйди, иккинчиси – 3,5 балл, учинчи эксперт эса
4,5 балл эълон қилди. Бу болалар қўшилади ва экспертлар сонига бўлинади.
Ҳосил бўлган натижа ҳаракат техникасининг баҳосини англатади:
4+3,5+4,5=12:3=4 балл.
Do'stlaringiz bilan baham: