42
Тажриба гуруҳида ўтказилган машғулотларда биз томонимиздан ишлаб
чиқилган ва тўпни уриб югуриш кўникмаларини “юксак техника – максимал
тезлик” принципида шакллантирувчи махсус
ихтисослаштирилган вазиятли
машқлар мажмуалари қўлланилди.
Машғулотлар назорат гуруҳида ҳафтанинг жуфт кунлари соат 17:00
дан 18:30 га ўтказилди.
Тажриба гуруҳида қўлланилган экспериментал мазмунли машқлар
номи ва уларни қўллаш тартиби
Ўзгарувчан махсус машқлар:
1. Жойда туриб тўпни етакчи қўлда баланд (10 марта), ўрта (10 марта)
ва паст (10 марта) баландликда уриш.
2. Шу машқ чап қўлда ижро этилади.
3. 1 ва 2 машқлар ўз ўқи атрофида чап томонга айланиб бажарилади (4
расм).
4 расм.
5 расм.
4. 1 ва 2 машқлар ўз ўқи атрофида ўнг томонга айланиб бажарилади (5
расм).
5. Тўпни ўнг қўл билан уриб 10 қадам чап ён томнга, чап қўл
билан
уриб 10 қадам ўнг ён томонга силжиб ҳаракатланиш – ҳар томонга 3
мартадан (6 расм).