Вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/29
Sana21.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1639918
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
mag 2017 01 02

9. Педагогик тажриба. Педагогик тажриба юзасидан ўтказилган барча 
кузатувлар, ҳолисона суҳбатлар ва тадқиқотлар 2013 йилнинг ноябр ойида 
2014 йилнинг сентябр ойига ўтказилди. Кузатув ва тадқиқотлар объекти 
сифатида Урганч шаҳрида фаолият кўрсатаётган ўрта умум таълим 
мактаблари ва БЎСМларда баскетбол билан шуғулланувчи болалар танланди. 
Кузатув ва тадқиқотларда жаъми 64 нафар ёш баскетболчи болалар иштирок 
этди. Турли вазифалар асосида ўтказилган 24 та ўқув машғулоти визуал 
кузатув остига олинди. 
Педагогик тажриба 2014 йилнинг февраль ойида шу йилнинг июл 
ойигача (6 ой) баскетболга ихтисослашган БЎСМда 3 йил давомида 
шуғулланувчи 16 нафар 13-14 ёшли болалар устида олиб борилди. Тажриба 
шартига биноан ушбу болалар икки гуруҳга – назорат гуруҳи (8 та) ва 
тажриба (8 та) гуруҳига ажратилди. 
Назорат гуруҳида машғулотлар одатдаги анъанавий мазмунда 
ўтказилди. 


42 
Тажриба гуруҳида ўтказилган машғулотларда биз томонимиздан ишлаб 
чиқилган ва тўпни уриб югуриш кўникмаларини “юксак техника – максимал 
тезлик” принципида шакллантирувчи махсус ихтисослаштирилган вазиятли 
машқлар мажмуалари қўлланилди. 
Машғулотлар назорат гуруҳида ҳафтанинг жуфт кунлари соат 17:00 
дан 18:30 га ўтказилди. 
Тажриба гуруҳида қўлланилган экспериментал мазмунли машқлар 
номи ва уларни қўллаш тартиби 
 
Ўзгарувчан махсус машқлар: 
1. Жойда туриб тўпни етакчи қўлда баланд (10 марта), ўрта (10 марта) 
ва паст (10 марта) баландликда уриш. 
2. Шу машқ чап қўлда ижро этилади.
3. 1 ва 2 машқлар ўз ўқи атрофида чап томонга айланиб бажарилади (4 
расм). 
 
4 расм.
 
 
 
 
5 расм. 
4. 1 ва 2 машқлар ўз ўқи атрофида ўнг томонга айланиб бажарилади (5 
расм). 
5. Тўпни ўнг қўл билан уриб 10 қадам чап ён томнга, чап қўл билан 
уриб 10 қадам ўнг ён томонга силжиб ҳаракатланиш – ҳар томонга 3 
мартадан (6 расм). 


43 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling